Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«ЭРКИН ОМБОР» БОЖХОНА РЕЖИМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 27 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1309-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 230-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 327-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 20 январдаги 01-02/12-5-сон қарори (рўйхат рақами 1309, 2004 йил 9 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 6-сон, 76-модда) билан тасдиқланган «Эркин омбор» божхона режими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат Божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 24 август,
01-02/12-24-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-24-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Эркин омбор» божхона режими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 5-банддаги «иловага» деган сўз «мазкур Низомнинг 1-иловасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 11-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «тўққизинчи» деган сўз «ўнинчи» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Эркин омбор эгаси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Товарлар ҳисобини олиб бориш журналини (шу жумладан автоматлаштирилган ҳисобини) юритади ва ҳар чоракда эркин омборга тушувчи ва эркин омбордан олиб чиқилувчи товарлар бўйича божхона органига ҳисобот тақдим этади. Ҳисоботда Товарлар ҳисобини олиб бориш журналида кўрсатилган барча маълумотлар бўлиши керак.».
4. 28-банднинг бешинчи хатбошисидан «ва муддатлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. Иловада:
илова белгисидаги «илова» деган сўз «1-илова» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
III бобнинг учинчи хатбошисидаги «28» рақами чиқариб ташлансин.
6. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ шаклдаги 2-илова билан тўлдирилсин.
«Эркин омбор» божхона режими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
ИЛОВА
«Эркин омбор» божхона режими тўғрисидаги низомга
2-илова
2-илова
Товарлар ҳисобини олиб бориш
ЖУРНАЛИ
|
Эркин омборга жойлаштиришда | ||||||||||
| Т.р | Товар келиб тушган сана |
Юк жўнатувчи ташкилот | Шартнома рақами | Кирим Божхона юк декларацияси | Товар тўғрисида маълумот (марка, ГОСТ ва бошқа маълумотлар) | Товар сони | Брутто (кг) | Нетто (кг) | Нави | Синф |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 |
| | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | |
| | ||||||||||
| | ||||||||||
|
Эркин омбордан чиқаришда |
Эркин омборда қолдиқ | |||||||||
| Чиқим Божхона юк декларацияси | Юкланган сана | Товар тўғрисида маълумот (марка, ГОСТ ва бошқа маълумотлар) | Товар сони | Брутто (кг) | Нетто (кг) | Товар сони | Брутто (кг) | Нетто (кг) | БЮБ бўйича қолдиқ | |
| 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | |
| | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 39-сон, 457-модда)