ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИнинг
ҚАРОРИ
БАНКЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 19 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2014-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3253, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сонли «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 18 август,
24/11-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 18 августлаги 24/11-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 67-банддаги «Кредит ташкилотларини рўйхатга олиш ва лицензиялаш комиссияси» деган сўзлар «Кредит ташкилотлари ва кредит бюроларини рўйхатга олиш ва лицензиялаш комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 68-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Банкни ташкил этиш учун дастлабки рухсатни олиш мақсадида такроран тақдим этилган аризани қайта кўриб чиқишда дастлабки рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган асослар бўйича банкни ташкил этиш учун дастлабки рухсат беришни рад этишга йўл қўйилмайди.».
3. 105-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Кредит ташкилотларини рўйхатга олиш ва лицензиялаш комиссияси» деган сўзлар «Кредит ташкилотлари ва кредит бюроларини рўйхатга олиш ва лицензиялаш комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 439-модда)