Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг
буйруғи
НОШИРЛИК ВА МАТБАА КОРХОНАЛАРИ ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ҲУЗУРИДАГИ «ИЖОД» ФОНДИГА АЖРАТМАЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 18 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2139-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ–1672-сон «Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида»ги ва 2012 йил 26 апрелдаги ПҚ–1745-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2010 йил 26 августдаги 7-ю/б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2139, 2010 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 35-36-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор Б. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 30 июнь,
10-м/ҳ-сон
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг 2012 йил 30 июндаги 10-м/ҳ-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмаларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
2. 6-банддаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 1-иловада:
еттинчи хатбошидаги «200» рақами «100» рақами билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «160» рақами «80» рақами билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «120» рақами «60» рақами билан алмаштирилсин;
ўнинчи ва ўн биринчи хатбошидаги «480» рақами «240» рақами билан алмаштирилсин;
5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фонди билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2012 йил 29 июнь,
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2012 йил 29 июнь,
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2012 йил 29 июнь,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фонди ижро этувчи директори А. АДИЗОВ
2012 йил 29 июнь,
«Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмаларни тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомга киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 344-модда)