21.06.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2373
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қарори, 21.06.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2373
Кучга кириш санаси
01.07.2012
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҲОЛИ ПУНКТЛАРИДА ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАРНИ САҚЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2373]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сон «Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 290-модда) 9-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. УМАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 18 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 18 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 18 майдаги 5, 18-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар эпизоотик ҳолатларга қарши тадбирларни кучайтириш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғини ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, санитария-гигиена, ветеринария қоидалари ва нормаларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 24 мартдаги 2, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 2373-3, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2373-3/0329-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тутқунликда сақлаш — ёввойи ҳайвонларга улар тор (тўсилган) жойда яшайдиган шароитлар яратиш (қафасда, темир панжарали жойда, боғланган ҳолда сақлаш ва ҳоказо) ва уларнинг яшаш жараёни инсонга тўлиқ боғлиқ бўлиши;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 3, 45-сонли қарори (рўйхат рақами 2373-1, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 26-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёввойи ҳайвонлар — хонакилаштирилмаган ҳайвонлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
питомник — инсоннинг доимий назорати остида бўлган ва ҳайвонларни урчитиш учун фойдаланиладиган, ҳайвонларнинг назорат қилинадиган ҳудуддан чиқиб кетишига тўсқинлик қилувчи чегараларга эга бўлган назорат қилинадиган ҳудуд (муҳит).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11 . Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 ноябрдаги 736-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ҳайвонларни (йиртқич, заҳарли ва инсон соғлиги ва ҳаёти учун хавфли ҳайвонлар) сақлашга нисбатан тадбиқ этилмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 10 апрелдаги 2373-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 8 апрелдаги 21-сонли қарорига (рўйхат рақами 2373-2, 06.05.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 10/25/2373-2/0428-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёввойи ҳайвонлар белгиланган тартибда махсус жиҳозланган хоналарда (жонли бурчакларда) ва очиқ майдончаларда, (ҳайвонот боғлари, питомниклар, фермаларда) шунингдек турар жойларда сақланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёввойи ҳайвонлар қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан мазкур Қоидаларнинг талабларига жавоб берадиган шароитларда ҳайвонларга инсонийлик билан муносабатда бўлишнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ сақланиши керак.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Ёввойи ҳайвонларга эга бўлиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ёввойи ҳайвонларга эга бўлиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бошқа мамлакатлардан Ўзбекистонга олиб келинган, табиатда тутилган (овланган), зоология дўконларидан, ҳайвонот боғларидан, питомниклардан сотиб олинган, ов ёки балиқ овлашда ва бошқа ҳолларда тутилганлиги учун ҳужжатлар мавжуд бўлса ёввойи ҳайвонлар қонунчиликка мувофиқ равишда сотиб олинган, деб ҳисобланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 10 апрелдаги 2373-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 8 апрелдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 2373-2, 06.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 10/25/2373-2/0428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда берилган ов ва балиқ тутишга рухсатнома, Ўзбекистон ҳудудига ҳайвонларни олиб киришга рухсатнома, касса чеклари, йўл варақалари ва бошқалар ёввойи ҳайвонларни қонунчиликка мувофиқ сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши мумкин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ёввойи ҳайвонлар билан савдо қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ питомниклар, зоология дўконлари ва ҳайвонларни сотиш бўйича ихтисослаштирилган бозорларда амалга оширилиши мумкин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёввойи ҳайвонлар билан савдо қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 3-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Сақлашга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ёввойи ҳайвонлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб- таомиллари тўғрисидаги ягона низомнинг 18-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан бериладиган гувоҳномалар асосида питомникда сақланиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни ҳамда заҳарли ҳайвонларни тутқунликда ва ярим тутқунликда сақлашга фақат Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда ташкил этиладиган махсус питомникларда йўл қўйилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 3, 45-сонли қарори (рўйхат рақами 2373-1, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 26-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича питомниклар, шу жумладан ярим тутқун шароитда, шунингдек Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг объекти бўлган ҳайвонлар экология ва иқлим ўзгариши органларида давлат ҳисобига олинади. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича питомникларни рўйхатга олиш гувоҳномаси питомникнинг давлат ҳисобига олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ёввойи ҳайвонлар ҳисоби ҳар йили 1 январь ҳамда 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси томонидан юритилади ва бу тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилади. Бунда далолатнома уч нусхада тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси ва питомник эгаси томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси ҳудудий бўлинмада қолдирилиб, иккинчи ва учинчи нусхалари питомник эгаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига тақдим этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ёввойи ҳайвонларни доимий ёки вақтинча сақлаш учун фойдаланиладиган вольерлар, қафаслар, террариумлар ва бошқа хоналар ўз майдони ва ҳажмига кўра ёввойи ҳайвонларнинг ҳаёти учун қулай шарт-шароитларни таъминлаши, шунингдек уларни аҳоли пунктларида сақлаш учун мазкур Қоидаларнинг иловасида белгиланган минимал талаблар, шунингдек ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига жавоб бериши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 10 апрелдаги 2373-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 8 апрелдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 2373-2, 06.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 10/25/2373-2/0428-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар тақиқланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёввойи ҳайвонларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг рухсатисиз сақлаш;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёввойи ҳайвонларни (беданадан ташқари) умумий мулкдан фойдаланиладиган (зинапоя майдончалари, чердаклар, ертўлалар, ўтиладиган даҳлизлар), умумий овқатланиш ва савдо жойларида сақлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси вакиллари иштирокисиз питомникларда сақланаётган Ўзбекистон фаунасига мансуб ёввойи ҳайвонларни, шунингдек, касал ва жисмоний нуқсонга эга ҳайвонларни ўзбошимчалик билан табиатга чиқариб юбориш;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутуришга ҳамда одам ва ҳайвонлар учун умумий хавфли бўлган бошқа алоҳида зооноз касалликларига қарши эмланмаган ҳайвонларни сақлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёввойи ҳайвонларни тажовузли хатти-ҳаракатларга ундаш;
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 10 апрелдаги 2373-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 8 апрелдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 2373-2, 06.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 10/25/2373-2/0428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фаунасига бегона (инвазив) бўлган ёввойи ҳайвонлар турларини табиатга қўйиб юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир-бирига хавф соладиган ҳайвонлар турларини битта ёки яқин жойга жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёввойи ҳайвонларни жамоат жойларида олиб юриш ва уларни сайр қилдириш, шунингдек, махсус қафассиз бошқа жойларга ташиш.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 10 апрелдаги 2373-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 8 апрелдаги 21-сонли қарорига (рўйхат рақами 2373-2, 06.05.2025 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 10/25/2373-2/0428-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ёввойи ҳайвонларни жонсизлантиришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаб кетишга қодир бўлмаган ҳайвоннинг азоб чекишини тўхтатиш зарур бўлганда, башарти азобланишни бошқа усулда тўхтатиш мумкин бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонлар қутурган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамлар ёки ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётган ҳайвонни зарарсизлантириш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳайвонлар сонини тартибга солишда.
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Қоидаларнинг 13-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда ёввойи ҳайвонларни жонсизлантириш инсонийлик тамойиллари асосида фақатгина ветеринария мутахассиси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ёввойи ҳайвонлардан ва питомникларда ўстирилган, йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенциянинг (CITES Конвенцияси) иловасига кирадиган ҳайвонлардан фойдаланишга қонунчилик ҳужжатларига ва CITES Конвенцияси иловаларига мувофиқ йўл қўйилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ва питомникларда ўстирилган ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг назорати остида амалга оширилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Ёввойи ҳайвонлар эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ёввойи ҳайвонлар эгалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ёввойи ҳайвонларга эгалик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ёввойи ҳайвонларни сақлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ёввойи ҳайвонларни ўзининг тури билан урчитиш;
(16-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 10 апрелдаги 2373-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 8 апрелдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 2373-2, 06.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 10/25/2373-2/0428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳайвонлар ва улардан олинган наслни ўз хоҳишига қараб бошқариш;
(16-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 10 апрелдаги 2373-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 8 апрелдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 2373-2, 06.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 10/25/2373-2/0428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон фаунасига бегона (инвазив) бўлмаган турларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси вакиллари иштирокида табиатга қўйиб юбориш;
(16-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ёввойи ҳайвонларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 10 апрелдаги 2373-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 8 апрелдаги 21-сонли қарорига (рўйхат рақами 2373-2, 06.05.2025 й.) асосан «д» ва «е» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 10/25/2373-2/0428-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ёввойи ҳайвонлар эгалари қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ёввойи ҳайвонларни уларнинг биологик хусусиятларига мувофиқ сақлашга, уларга нисбатан инсонийлик билан муомалада бўлишга, овқатсиз ва сувсиз қолдирмасликка, касалланган ҳолатларда эса малакали ветеринария ёрдами кўрсатилишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ёввойи ҳайвонлар сақланадиган жойларни ва уларга туташиб кетган ҳудудни ветеринария-санитария ва зоогигиена талабларига мувофиқ сақлашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) экология ва иқлим ўзгариши органлари вакилларига улар томонидан ёввойи ҳайвонларни сақлашни назорат қилишлари учун ёввойи ҳайвонлар ва уларни сақлаш маконларига киришларига эркин шароит яратишга;
(17-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ёввойи ҳайвонларни кўздан кечиришлари, диагностик тадқиқотлар ва даволаш-профилактика ишларини олиб бориш ҳамда эмлаш учун ветеринария мутахассисларига имкониятлар яратиб беришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) жамоат тартибини ва фуқароларнинг хотиржамлигини таъминлаш, одамлар ва ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида давлат санитария-эпидемиология ва давлат ветеринария назорати органлари, шунингдек экология ва иқлим ўзгариши органлари ва ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг кўрсатмаларини бажаришга;
(17-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ёввойи ҳайвонни сақлаш тақиқланганда уни бошқа шахсга беришга (сотишга), ёввойи ҳайвонлар учун маконга жойлаштиришга ёки жонсизлантириш тўғрисидаги ариза билан давлат ветеринария назорати органларига мурожаат қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ёввойи ҳайвоннинг нотинчлик келтириб чиқармайдиган ва атрофдагиларга хавф туғдирмайдиган хатти-ҳаракатини таъминлашга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, уларнинг мол-мулкига, шунингдек ҳайвонларга зарар етказилишининг олдини олишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) ёввойи ҳайвонлар инсонни ёки бошқа ҳайвонни тишлаб олганда ёхуд бошқа жароҳатлар етказганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланганни дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш учун поликлиникага (ветеринария поликлиникасига) ёки бошқа тиббиёт муассасасига олиб боришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёввойи ҳайвонлар тўсатдан нобуд бўлиши, бир неча ҳайвоннинг бир вақтда касалланиши ёки улар ўзларини одатдан ташқари ҳолатда тутиши тўғрисида ветеринария мутахассисларини хабардор қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария мутахассислари етиб келгунга қадар касаллик белгилари борлигига шубҳа қилинаётган ҳайвонларни ва касаллик туфайли нобуд бўлган деб шубҳа қилинаётган ҳайвонларнинг мурдаларини алоҳида сақлашга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ноқонуний сақланган ёввойи ҳайвонлар экология ва иқлим ўзгариши органлари томонидан олиб қўйилиши ва ҳайвонлар уч ой муддатгача ҳайвонот боғларида ёки ёввойи ҳайвонлар сақланадиган маконларда вақтинча сақлашга берилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Вақтинча сақлаш даври мобайнида олиб қўйилган ҳайвоннинг эгаси аниқланган камчиликларни бартараф этганда ҳамда ҳайвонни сақлаш харажатларини қоплаган тақдирда олиб қўйилган ҳайвонни қайтариб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вақтинча сақлаш даври тугаган ва эгалари томонидан талаб этилмаган ҳайвонлар ҳайвонот боғига, ёввойи ҳайвонлар сақланадиган маконга мулк ҳуқуқи асосида берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ёввойи ҳайвонлар томонидан фуқароларнинг соғлиғига ёки уларнинг мол-мулкига келтирилган зарар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Қоидаларга риоя этилиши устидан назоратни экология ва иқлим ўзгариши органлари, давлат ветеринария назорати органлари, шунингдек ички ишлар органлари ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари амалга оширади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РЎЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 14 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 15 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академияси Президенти Ш. САЛИХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 16 май
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш қоидаларига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлаш бўйича минимал талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сутэмизувчилар учун вольерлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳайвон турлари

Гуруҳдаги сони

Очиқ вольер

Ички вольер

Ҳар бир қўшимча ҳайвон учун

Тавсия этилган майдон ва баландлик

Майдон

2)

Ҳажм

3)

Майдон

2)

Ҳажм

3)

Очиқ вольер

2)

Ички вольер

2)

Қўлқанотлилар:

Калонг

1

2,5

7,5

2,5

7,5

1

1

баландлиги 3 м

Кўршапалак

1

0,5

1,5

0,5

1,5

0,2

0,2

баландлиги 3 м

Приматлар:

Игрункилар, тамарин, лори, майда лемур ва бошқ.

1

3

10

3

10

1,5

1,5

баландлиги 2 м

Ўрта лемур, капуцин

1

10

30

2

6

2

2

баландлиги 3 м

Йирик лемур, лангур, сифак, мангобей

1

10

40

6

30

4

4

баландлиги 4-5 м

Кемирувчилар:

Олмахон, летяги

1

2

5

2

5

2

2

Йирик олмахонлар, дарахт жайраси

1

6

15

6

15

3

3

Жайралар

1

10

-

10

30

3

3

баландлиги 2 м

Капибарлар

1

20

-

4

12

10

2

Патагон мараси

1

10

-

10

30

4

-

Суғурлар

1

10

20

-

-

10

-

баландлиги 2 м

Ондатра

1

8

-

3

-

3

1

баландлиги 1-2 м

Қўм товушқони

1

25

-

8

-

6

3

баландлиги 2 м

Ҳашаротхўрлар:

Типратиканлар

1

2

5

2

5

2

2

баландлиги 1 м

Ерқазарлар

1

2

5

2

5

2

2

Енотсимонлар:

Енотлар, қизил панда (Гимолай еноти)

1

10

4

8

2

1

Носуха

1

10

25

8

20

2

3

Сусарлар:

Майда сусарлар (латча, оқ латча)

1

2,5

8

-

-

-

-

баландлиги 1 м

Сассиқкўзан, норка

1

4

8

-

-

-

-

баландлиги 2 м

Бўрсиқ

1

30

-

16

-

4

4

баландлиги 2 м

Скунс

1

4

-

6

-

2

2

Қундуз

1

25

-

-

-

-

-

120 м2

Мангустсимонлар:

Мангустлар, сурикат

1

4

-

4

12

2

1

Виверрасимонлар:

вольернинг узунлиги ҳайвон узунлигидан 10 баробар ортиқ бўлиши керак

Цивет, фосса, бинтуронг

1

25

60

10

12

5

5

баландлиги 2,5 — 3 м дан кам бўлмаган

Жуфт туёқлилар:

Ёввойи чўчқа

1

150

-

25

-

20

-

баландлиги 2 м

Пекар

1

20

-

10

-

5

Митти бегемот

1

50

-

25

100

-

-

Лама

1

75

ҳар бир ҳайвон учун/8

7,5

30

Туя

1

100

-

-

-

50

-

баландлиги 5 м

Кичик буғулар (дик-дик ва бошқ.)

1

25

-

10

-

20

-

Майда буғулар (пуду, мунтжак)

1

25

-

10

-

15

-

Газел, сайғоқ, жайрон

1

125

-

25

7,5

50

-

баландлиги 5 м

Тоғ қўйи, ёлли қўй

1

100

-

-

-

40

-

баландлиги 10 м

Йирик антилопалар

1

250

-

60

180

80

-

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қушлар учун вольерлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қуш турлари

Гуруҳдаги сони

Очиқ вольер

Ички вольер

Ҳар бир қўшимча ҳайвон учун

Тавсия этилган майдон ва баландлик

Майдон

2)

Ҳажм

3)

Майдон

2)

Ҳажм

3)

Очиқ вольер

2)

Ички вольер

2)

Туяқушсимонлар:

Туяқуш, нанду, эму

1

100

30

90

50

15

Пингвинсимонлар:

Йирик пингвинлар

1

12

12

60

6

6

Баландлиги 5 м

Майда пингвинлар

1

6

5

27

3

2,5

Баландлиги 3 м

Куракоёқлилар (бирқозонлар ёки мешкопчилар):

Сақоқушлар

1

40

120

30

12

20

15

баландлиги 5 м

Қоравойлар

1

25

75

20

60

12,5

10

баландлиги 5 м

Лайлаксимонлар:

Йирик лайлаклар (марабу, оқ, қора лайлаклар ва бошқ.)

1

50

150

30

90

25

15

баландлиги 5 — 7 м

Йирик қарқаралар (кулранг, катта, оқ ва бошқ.)

1

30

90

25

75

15

12,5

баландлиги 5 — 7 м

Ўрта қарқаралар (кўлбуқа, ҳаққуш, волчок ва бошқа.), ибислар ва колпицалар

1

20

60

15

35

10

7,5

Фламинго

1

40

120

30

90

20

15

баландлиги 5 — 7 м

Ғозсимонлар:

Ғозлар

1

15

60

4

12

0,5

3

баландлиги 5 — 7 м

Казаркалар

1

15

60

4

12

0,5

3

баландлиги 5 — 7 м

Ўрдаклар

1

10

40

2

4

0,5

2

баландлиги 5 — 7 м

Оққушлар

1

25

125

8

32

0,5

5

баландлиги 10 м

Товуқсимонлар:

Улар, глухарлар

1

20

60

6

18

0,5

4

баландлиги 4 м

Қирғовуллар

1

20

60

6

18

0,5

4

баландлиги 4 м

Какликлар

1

15

30

4

8

0,5

3

баландлиги 2 м

Чиллар (куропаткалар)

1

15

30

4

8

0,5

3

баландлиги 2 м

Бедана

1

6

12

1

2

0,5

0,5

баландлиги 2 м

Турнасимонлар:

Кулранг турна, япон турнаси, оқ турна, тождор турна, Канада турнаси ва бошқ.

1

40

120

30

90

20

15

баландлиги 5 — 7 м

Гўзал турна

1

35

105

25

75

17,5

12,5

баландлиги 5 — 7 м

Тувалоқсимонлар:

Тувалоқлар

1

20

60

6

18

0,5

4

баландлиги 4 м

Ржанкасимонлар:

Ржанкалар

1

6

18

2

6

0,5

1

баландлиги 2-3 м

Бигизтумшуқлар

1

6

18

2

6

0,5

1

баландлиги 2-3 м

Қизилоёқлар

1

6

18

2

6

0,5

1

баландлиги 2-3 м

Лойхўраклар

1

6

18

2

6

0,5

1

баландлиги 2-3 м

Катта ва ўрта узунбурунлар

1

6

18

2

6

0,5

1

баландлиги 2-3 м

Жиқтоқлар

1

6

18

2

6

0,5

1

баландлиги 2-3 м

Йирик балиқчилар (чайкалар)

1

25

125

20

60

12,5

10

баландлиги 5 м

Майда балиқчилар (крачкалар)

1

10

50

5

15

5

2,5

баландлиги 5 м

Каптарсимонлар:

Каптарлар

1

10

30

4

12

0,5

2

баландлиги 3 м

Кўкқарғасимонлар:

Кўкқарғалар

1

20

60

10

30

2

4

баландлиги 3 м

Кўктарғоқлар

1

6

18

2

6

0,5

1

баландлиги 2-3 м

Куркунаклар

1

10

25

50

5

15

5

2,5

баландлиги 4-5 м

Сассиқпопишаксимонлар:

Сассиқпопишак

1

6

18

2

6

0,5

1

баландлиги 2-3 м

Қизилиштонсимонлар:

Бурмабўйин, оқ қанотли қизилиштон

1

6

18

2

6

0,5

1

баландлиги 2-3 м

Чумқуқсимонлар:

Сўфитўрғайлар, жиблажибонлар, завирушкалар

1

4

12

2

6

0,5

0,5

баландлиги 3 м

Қалдирғочлар

1

20

60

10

30

2

4

баландлиги 3 м

Қарқуноқлар, зарғаодоқлар (ориоллар)

1

6

18

2

6

0,5

1

баландлиги 2-3 м

Қарғалар

1

20

60

10

30

2

4

баландлиги 3 м

Сувчумчуқлар

1

4

12

2

6

0,5

0,5

баландлиги 3 м

Свиристеллар, пашшахўрлар, шақшақлар

1

10

25

50

5

15

5

2,5

баландлиги 4-5 м

Мойқутлар, королеклар, читтаклар, тимеллар, фотмачумчуқлар, тўқимачилар ва бошқ.

1

4

12

2

6

0,5

0,5

баландлиги 3 м

Вьюроклар (Fringilla), деҳқончумчуқлар

1

4

12

2

6

0,5

0,5

баландлиги 3 м

Тўтиқушсимонлар:

Аралар, какадулар

1

5

15

4

12

2,5

2

Майда чумчуқсимон қушлар, майда тўтиқушлар ва бошқ.

0,3

0,9

0,15

0,45

0,15

0,75

баландлиги 5 — 7 м

Бошқалар:

Носорог қушлар

1

4

12

3

9

2

1,5

Жаннат қушлари

1

5

15

4

12

2,5

2

Булдуруқлар

1

10

30

4

12

0,5

2

баландлиги 3 м

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сутэмизувчилар учун сув ҳавзалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Турлар

Гуруҳдаги сони

Майдон

2)

Чуқурлиги

(м)

Ҳажм

3)

Ҳар бир қўшимча ҳайвон учун

2)

Сусар

1

0,5

0,2

0,2

-

Нутрия

1

1

0,5

1

0,5

Капибара

1

2

0,5

3

1

Қундуз

1

10

0,8

10

-

Митти бегемот

1

10

0,8

20

-

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қушлар учун сув ҳавзалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Турлар

Гуруҳдаги сони

Майдон

2)

Чуқурлиги

(м)

Ҳажм

3)

Ҳар бир қўшимча ҳайвон учун

2)

Сақоқуш

1

7,5

0,75

5,5

5

Қоравой

1

1,7

1,25

2

1

Фламинго

1

1

0,3

0,3

0,5

Йирик пингвинлар

1

5

2

10

5

Кичик пингвинлар

1

1,7

2

3,5

2

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судралибюрувчилар учун вольерлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Турлар

Гуруҳдаги сони

Қуруқлик майдони

2)

Сув майдони

2)

Ҳажм

3)

Баландлиги

(м)

Ҳар бир қўшимча ҳайвон учун

(м)

Қуруқлик майдони

2)

Сув майдони

2)

Қуруқликда яшовчи тошбақалар (15 — 25 см) (Ўрта Осиё чўл тошбақаси, Ўрта ер денгизи тошбақаси ва бошқ.)

1

0,5

0,5

Хамелеонлар

1

0,6

-

-

1

0,15

-

Игуана, сув агамаси, парус агамаси ва бошқ.

1

1

1

0,5

Ўрта эчкемарлар, тейид, хелодерматид ва бошқа йирик калтакесаклар (ўлчами 1-1,2 м)

1

1,5

0,5

1

Ўрта калтакесаклар (соқолли агама, кўктил сцинки ва бошқ.)

1

0,5

0,3

0,15

Майда калтакесаклар (эублефар, агама, колот, сцинк, геккон, анолис ва бошқ.)

1

0,2

0,2

0,10

Питонлар (тўрли питон, Қора йўлбарс питон, ёрқин рангли йўлбарс питон, ва бошқа заҳарли бўғма турларидан ташқари)

2

умумий узунлигидан 2/3 х 1/2

умумий узунлигидан 1/2, макс. 2,2 м

ер юзасидан 1/7

Чипор илон ва бошқа йирик бўлмаган, заҳарсиз илонлар

2

умумий узунлигидан 2/3 х 1/2

умумий узунлигидан 1/4 х 1/4

сув ҳавзасининг майдони умумий узунлигидан 0,1

умумий узунлигидан 1/2

ер юзасидан 1/7

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амфибияларни сақлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Турлар

Гуруҳдаги сони

Қуруқлик майдони

2)

Сув майдони

2)

Баландлиги

(м)

Саламандрасимонлар

(тритон, саламандра)

1

0,4

0,4

0,5

Бақасимонлар

(қурбақа, бақа)

1

0,3

0,5

0,6

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балиқларни сақлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Турлар

Балиқ ўлчови (см)

Гуруҳдаги сони

Бир жуфт учун ҳажм (л)

Чучук сув майда балиқлари (гуппи, данио, барбус ва бошқ.)

6 гача

5 — 10

5 — 7

Чучук сув ўрта балиқлари (меченосец, моллинезия, майда лаққа балиқ ва бошқ.)

7 — 12

5 — 10

30

Чучук сув йирик балиқлари (гурами, олтин балиқ ва бошқ.)

15 — 20

2

40 — 45

Йирик ўлчамдаги балиқлар (дискус, цихлид, араван, боции)

20 ва ундан кўп

2

150 л ва ундан кўп

Арапайма

300 гача

1

3000 — 5000

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умуртқасизларни сақлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Турлар

Гуруҳдаги сони

Узунлиги

(см)

Эни

(см)

Баландлиги

(см)

Кивсяки

2

80

40

40

Заҳарли бўлмаган майда ўргимчаклар

1

15

15

15

Заҳарли бўлмаган катта ва ўрта ўргимчаклар, қушхўр ўргимчаклар

1

30

30

30

Қўнғиз, суварак

10 ва ундан кўп

40

30

20

Ари, асалари (асал берувчилар бундан мустасно)

500 гача

50

50

30

Чумолилар фермаси (заҳарли бўлмаган йирик чумолилар)

500 гача

25

20

6

Чумолилар фермаси (заҳарли бўлмаган майда чумолилар)

1000 гача

16

15

6

Заҳарли бўлмаган она чумоли (пробирка)

30 гача

15

1,6

1,6

Бошқа ҳашоратлар

10 — 20

40

30

20

Йирик ҳашоратлар

10 — 100

100

60

60

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ёввойи ҳайвонларни сақлашда қуйидаги талабларга риоя қилиш талаб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёввойи ҳайвонлар сақланадиган жойлар уларнинг ҳаётий фаолиятини таъминлайдиган қурилмалар (уялар, бошпаналар) билан жиҳозланиши ва барча жиҳозлар, шу жумладан электр жиҳозлари ҳайвонларга шикаст етказмасдан ўрнатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёввойи ҳайвонларни сақлаш жойлари ёмғир, қор, шамол ёки қуёш нурлари тушишидан бошпана билан таъминланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёввойи ҳайвонлар сақланадиган жойларнинг ҳарорат режими, вентиляцияси ва ёритилиши ҳайвонларнинг турига мувофиқ таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қафаслар, вольерлар, террариумлар табиий атроф муҳит воситалари (тошлар, шоҳлар, дарахт тўсинлари ва ҳоказо) билан жиҳозланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қафас, вольер ости бетонланган ёки металланмаган бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаёт тарзи сув билан боғлиқ ҳайвонлар (сувда сузувчи қушлар ва ҳоказо) учун сув ҳавзалари мўлжалланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қафаслар, вольерлар, террариумлар табиий атроф муҳит воситалари (тошлар, шохлар, дарахт тўсинлари ва ҳоказо) билан жиҳозланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Майдон ва ҳажм ўлчовлари вольернинг энг кичик рухсат этилган ўлчамларини белгилайди. Агар вольерда юқоридаги жадвалларда кўрсатилганидан камроқ ҳайвон сақланса ҳам, унинг ўлчамлари кўрсатилган миқдордан кичик бўлмаслиги шарт.
(илова Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 24 мартдаги 2, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 2373-3, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2373-3/0329-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 25-сон, 282-модда; 2015 й., 2-сон, 26-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 08.05.2025 й., 10/25/2373-2/0428-сон; 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон; 09.04.2026 й., 10/26/2373-3/0329-сон)