Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2013 19.03.2012 йилдаги 75-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ДОНОР МАМЛАКАТЛАР, ХАЛҚАРО, ХОРИЖИЙ ҲУКУМАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА ҲУКУМАТГА ҚАРАШЛИ БЎЛМАГАН ТАШКИЛОТЛАРНИНГ БЕҒАРАЗ ТЕХНИК КЎМАГИНИ (ГРАНТЛАРИНИ) ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 29 мартдаги 90-сонли «2013 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикасига донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг беғараз техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш учун 2012 йилда Ўзбекистон Республикасига донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг беғараз техник кўмагини (грантларини) жалб этиш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кейинги йилларда республикада иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикасига беғараз техник кўмакни (грантларни) жалб этиш масалаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ва уларни жалб этиш, шунингдек ажратилаётган грант маблағларини ҳисобга олиш ҳамда улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилишнинг яхлит тизими яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан олдиндан келишилган 2012 йилда беғараз техник кўмакни (грантларни) жалб этиш лойиҳалари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан ишлаб чиқилаётган кейинги йиллар учун беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, халқаро молия институтларидаги Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорга 1-иловага киритилган лойиҳаларга доир ҳужжатларни узил-кесил келишиш, маъқуллаш ва расмийлаштириш бўйича зарур тартиб-қоидалар амалга оширилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ушбу қарорнинг 2-иловасига киритилган лойиҳаларнинг ташаббускорлари бўлган вазирликлар ва идоралар тегишли лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этиш бўйича донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан ишларни фаоллаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига киритилган вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари зиммасига лойиҳа таклифларининг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини, лойиҳаларни амалга оширишнинг бошланишини таъминлаш бўйича зарур тайёргарлик тадбирлари бажарилиши, шунингдек уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига киритилган беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари ишлаб чиқилиши ва уларни амалга оширишнинг самарали мувофиқлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грант маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши белгиланган тартибда мунтазам равишда текширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига киритилган лойиҳалар рўйхати ҳамда параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 19 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 133-модда)