Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
ТУГАТИЛАДИГАН КОРХОНА МУЛКИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ ҚИЙМАТИНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 887-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 мартдаги ПҚ-1293-сон «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 67-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар қўмитаси томонидан 1999 йил 25 декабрда 17-сон билан тасдиқланган Тугатиладиган корхона мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ҳамда уларнинг қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 887, 2000 йил 3 февраль) иловага* мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис в.б. У. ТУРДИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 19 декабрь,
12-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 572-модда)