LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги ПҚ-3677-сонли «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Объектларни лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш, шаҳарлар ва аҳоли пунктларини комплекс ривожлантириш бўйича қабул қилинадиган лойиҳа ечимлари сифатини ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси талабларига, тасдиқланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши учун инвестиция жараёни қатнашчиларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки, ижтимоий-фуқаролик аҳамиятидаги янги объектлар ва уй-жойларни қуриш фақат шаҳарлар ҳамда аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига ва зарур ҳолларда, белгиланган тартибда уларга киритиладиган тузатишларга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
Объектларни белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларисиз ҳамда уларни шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига боғламасдан қуриш ва реконструкция қилиш йўл қўйиб бўлмайдиган ҳол деб ҳисоблансин.
молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, объектларни лойиҳа-смета ҳужжатларини параллел равишда ишлаб чиқиш ва молиялаштириш билан бир вақтда қуриш ва реконструкция қилиш;
тегишли ваколатларга эга бўлмаган шахсларнинг қурилиш жараёнига ҳамда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилишига аралашуви;
шаҳарлар, шаҳарчалар ва туман марказларида қурилиши тугалланган мавзелар, кўп қаватли турар жой микрорайонлари (даҳалар)нинг ҳудудларида тасдиқланган бош режаларда назарда тутилмаган ишлаб чиқариш, савдо, умумий овқатланиш, сервис хизмати кўрсатиш ва бозор инфраструктурасининг алоҳида турган объектларини жойлаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш.
объектларни лойиҳалаштириш ва қуришда белгиланган тартибнинг бузилишига йўл қўйган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка, шу жумладан жиноий жавобгарликка тортиладилар;
объектларни параллел равишда лойиҳалаштириш билан бир вақтда қуриш ва реконструкция қилишга истисно тариқасида, фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолдагина йўл қўйилади.
4. Ҳисоб-китоб (смета) қиймати 2,0 млрд сўм ва ундан юқори бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатлари, уларни молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланадиган тартиб ўрнатилсин.
5. Қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши лозим бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, ҳисоб-китоб (смета) қиймати 2,0 млрд.сўм ва ундан юқори бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш;
қурилиш ва реконструкция қилишнинг ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошириб юборилишига йўл қўйилган объектларни йилнинг ҳар чорагида кўриб чиқиб, улар юзасидан тегишли чоралар кўриш;
республика аҳамиятидаги ижтимоий, ишлаб чиқариш, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш схемалари ва лойиҳаларини келишиб олиш;
шаҳарлар ва шаҳарчалар (туман марказлари)даги қурилиши тугалланган маъмурий марказлар, турар жой микрорайонлари ҳудудларида илгари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳалар бўйича барпо этиш учун объектлар жойлаштирилишини келишиб олиш.
Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши лозим бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Мазкур банднинг амал қилиши эркин иқтисодий зоналар ҳудудларида амалга оширилаётган фаолиятга дахл қилмайди.
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Мазкур банднинг кучи «Ангрен» махсус индустриал зонаси ҳудудида амалга оширилаётган фаолиятга дахлдор эмас.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 4 июндаги ПҚ-1769-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 289-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Давархитектқурилиш» қўмитаси ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошириб юборилган объектлар бўйича хулосалар тайёрлаш ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар:
лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари, техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари ҳамда бошқа зарур шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича белгиланган талабларга қатъий риоя этилишини;
тасдиқланган бош режаларнинг изчил амалга оширилишини шаҳарлар ҳамда бошқа аҳоли пунктларини қуриш, реконструкция қилиш ва ободонлаштириш бўйича мақсадли ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш орқали таъминласинлар.
объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларини молиялаштиришда объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш ва келишиб олишнинг белгиланган тартибига қатъий амал қилсинлар;
объектларни қуриш ва реконструкция қилишни белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ ажратилган капитал маблағларнинг қатъий доирасида молиялаштирсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
зарур шаҳарсозлик ҳужжатларисиз объектлар қуриш ва реконструкция қилишга йўл қўйган юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш, ҳатто жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида;
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.