01.11.2011 йилдаги 293-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи

Т/р

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари

Масъул бажарувчилар

Бажариш муддатлари

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 — 2015 йиллар даврида Фарғона шаҳрининг 2030 йилгача бўлган бош режасини амалга ошириш, ижтимоий ва транспорт-коммунал инфратузилма объектларини реконструкция қилиш ҳамда модернизациялашга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» қарори лойиҳасини тайёрлаш.

Р.С. Азимов, Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Молия вазирлиги (Гуськова), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) 2011 йил 28 октябрь
2.

Қайта ишлаш корхоналарини, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш ҳисобига саноатнинг ялпи минтақавий маҳсулотдаги улушини ошириш дастурини ишлаб чиқиш.

Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов)2011 йил 1 декабрь
3.

Хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва унинг кўрсаткичларини ўртача республика кўрсаткичларигача етказиш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш.

Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов)2011 йил 1 декабрь
4.

Иш билан бандлик масалаларини, айниқса қишлоқ минтақаларида тубдан ҳал қилувчи янги иш ўринлари ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (Хаитов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) 2011 йил 1 декабрь
5.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини пухта таҳлил қилиш ҳамда қўшилган қийматни ўстириш мақсадида уларни чуқур қайта ишлаш дастурини ишлаб чиқиш ва пахта, мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, узум ва шу кабиларнинг қайта ишланган маҳсулотларини экспортга етказиб беришни кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш.

Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғуломов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов)2011 йил 1 декабрь
6.

«Индорама-Қўқон-Текстиль» қўшма корхонаси билан Қўқон шаҳридаги соҳага оид коллежлар ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатиш, коллеж ўқувчиларини ўқитишни ва корхоналарда тажриба орттиришини ташкил этиш, бевосита коллежларда корхонанинг техник ходимлари томонидан ўқув-семинарлари ўтказиш.
Корхонанинг ишлаб чиқариш цехларидаги ҳавони ишлаб чиқариш чангларидан тозалашнинг замонавий вентиляция тизимини, ишловчилар учун қулай микроиқлим яратган ҳолда, белгиланган стандартларгача етказиш.

А.Н. Арипов «Ўзбекенгилсаноат» (Ҳайдаров), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Исмоилов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов), «Индорама-Қўқон-Текстиль» ҚК2011 йил 15 ноябрь
7.

Қўқон шаҳридаги «Ўрда»нинг туташ майдонини ландшафт архитектураси қоидалари асосида ободонлаштириш, майдон ҳудудини суғориш тизимини ишлаб чиқиш.
Қиш даврида шаҳарнинг иқлим шароитларига мувофиқ бўлган кўп йиллик дарахтлар (каштан, эман ва шу кабиларни) ва гул кўчатлари ўтқазишни ташкил этиш.

Бош вазир ўринбосари, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД (Ханов), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов)2012 йил 1 мартгача
8.

Қўқон шаҳридаги «Ўрда» майдони ҳудудида ландшафт архитектураси асосида янги «Эзгу ният» хиёбонини ташкил этиш ҳамда оила қурган ёшларнинг оилавий ришталарини мустаҳкамлаш мақсадида ушбу хиёбонни «Янги ҳаёт» деб номлаш.

Бош вазир ўринбосари, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД (Ханов), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Қўзиев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) 2011 йил 1 декабрь
9.

Қўқонлик ҳунармандларнинг ютуқлари ва энг яхши анъаналарини намойиш этиш мақсадида Қўқон шаҳридаги «Ўрда» музейи экспозицияларини тубдан янгилаш ҳамда характерли бўлмаган экспонатларни (аравалар ва шу кабиларни) олиб ташлаш.

А.Н. Арипов, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Қўзиев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) 2012 йил 1 март
10.

Қўқон шаҳридаги «Жоме» комплексидан маънавият ва маърифат маркази сифатида фойдаланиш концепциясини ишлаб чиқиш.

А.Н. Арипов, «Республика маънавият ва тарғибот маркази» (Мирзаев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) 2011 йил 1 ноябрь
11.

Президиум учун саҳна баландлигини пасайтириш ва залдаги ўриндиқларни янада оқилона жойлаштириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги мажлислар зали дизайнини қайта ишлаш.

Бош вазир ўринбосари, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД (Ханов), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) 2012 йил 1 июль