ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
ТОВАР КЕЛИБ ЧИҚҚАН ЖОЙ НОМИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА ТОВАР КЕЛИБ ЧИҚҚАН ЖОЙ НОМИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ УЧУН ТАЛАБНОМАНИ ТУЗИШ, ТОПШИРИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 30 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1185-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 7 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3482, 07.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2002 йил 11 октябрдаги 52-сон буйруғи (рўйхат рақами 1185, 2002 йил 1 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 21-сон) билан тасдиқланган Товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор А. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 26 август,
27-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 431-модда)