Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикасида Тренерлик фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 22 июлда 2247-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон «Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
1. Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазирнинг спорт ишлари бўйича биринчи ўринбосари Ж. АКРАМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 9 июнь,
484-сон
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2011 йил 9 июндаги 484-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида тренерлик, тренер-ўқитувчилик ва тренер-инструкторлик фаолиятини (бундан буён матнда тренерлик фаолияти деб юритилади) амалга ошириш тартиби ва йўналишларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 1 ноябрдаги 12-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-2, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2023 й., 10/23/2247-2/0876-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
(1-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
1. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини олиб бораётган жисмоний шахслар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритиб келаётган ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
оммавий жисмоний тарбия ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари — соғлом турмуш тарзини тарғибот ва ташвиқот қилиш, аҳолининг кенг қатламини жисмоний тарбия ва спорт воситалари ҳамда усуллари орқали соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт тури — спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўрилиши билан ажралиб турувчи, спорт мусобақаларини ўтказишга ва уларда иштирок этишга доир талаблар ва шартлар белгиланадиган қоидаларга (низомга, регламентга) эга бўлган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 5 июндаги 3-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2247-4, 25.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 10/26/2247-4/0625-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт федерацияси (уюшмаси) — мамлакатда муайян спорт турини (турларини) ривожлантиришни, оммалаштиришни, спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси аъзолигига номзодларни саралашни ва тавсия этишни ўз фаолиятининг асосий мақсади сифатида белгилаган, тегишли тартибда Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрига киритилган нодавлат нотижорат ташкилоти;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 5 июндаги 3-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2247-4, 25.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 10/26/2247-4/0625-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тренер — спортчиларни тайёрлаш ҳамда уларнинг мусобақаларга тайёргарлик кўришини ташкил этиш, уларга назарий ва амалий билимларни бериш, шунингдек уларни жисмоний жиҳатдан камол топтиришни амалга оширувчи жисмоний шахс;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 5 июндаги 3-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2247-4, 25.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 10/26/2247-4/0625-сон)
тренер-инструктор — аҳоли ўртасида оммавий жисмоний тарбия ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш машғулотларини ташкил этувчи ва амалга оширувчи мутахассис;
тренерлик фаолияти — аҳолини жисмоний тарбия ва спорт воситалари ёрдамида соғломлаштириш, спортчиларни спорт тури бўйича спорт мусобақаларида қатнашишга ўргатиш ва тайёрлашга йўналтирилган фаолият.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
3. Қуйидаги ҳолатларда тренерлик фаолиятини амалга оширишга йўл қўйилмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда малака оширганлик ҳақидаги сертификатга эга бўлмаган шахслар томонидан тренерлик фаолиятини амалга ошириш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 26 майдаги 3-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2247-1, 06.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.06.2022 й., 10/22/2247-1/0483-сон)
белгиланган меъёр ва талабларга жавоб бермайдиган спорт жиҳозлари ва анжомларидан ҳамда спорт кийимларидан фойдаланиш;
спорт турлари бўйича белгиланган меъёр ва талабларга жавоб бермайдиган спорт бино ва иншоотларида, машғулотларни олиб боришда хавфсизликни таъминлай олмайдиган бошқа жойларда шуғулланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
малака ошириш муддати ўтган (ёки малака оширишдан ўтмаган) тренер-ўқитувчиларга меҳнат фаолиятини давом эттириш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
4. Тренерлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар томонидан вояга етмаган болалар ва ўсмирлар билан жисмоний тарбия ва спорт бўйича машғулотларни олиб бориш уларнинг қонуний вакили ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахслар ёхуд улар тарбия олаётган махсус муассасанинг розилигига мувофиқ амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикасида хорижий давлат мутахассислари тренерлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Тренерлик фаолияти
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
1-§. Тренерлик фаолиятининг мақсад ва вазифалари
6. Қуйидагилар тренерлик фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади:
жисмоний тарбия ва спортни тарғибот қилиш;
жисмоний тарбия ва спорт воситалари ёрдамида аҳолини соғломлаштириш;
спорт захираларини ҳамда халқаро спорт майдонларида Ўзбекистон Республикаси спорти шаънини муносиб ҳимоя қила оладиган юқори малакали спортчиларни тайёрлаш;
келгусида спорт маҳоратларини такомиллаштириш мақсадида истиқболли ва иқтидорли болалар ва ўсмирларни саралаб олиш ва спортда бўладиган йўналишларини аниқлаш.
7. Қуйидагилар тренерлик фаолиятининг асосий вазифалари ҳисобланади:
спортчиларни турли спорт мусобақалари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларда қатнашиш учун тайёрлаш;
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларни спорт бўйича тайёрлаш ва соғломлаштиришда ўқув-машқ машғулотлари жараёнига илғор илмий усулларни жорий қилиш;
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг билим, қобилият ва кўникмаси сифатини, жисмоний ривожланганлиги ва тайёргарликлари даражаси устидан назоратни амалга ошириш;
олиб борилаётган машғулотларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя қилиш;
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар томонидан турли хил допинг ва тақиқланган воситаларни қўлланилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқув гуруҳларини танлаш ва тўлдириш;
ўқувчи-спортчилар тиббий кўрикдан ва диспансер кўригидан ўз вақтида ўтишини назорат қилиш;
ўқувчи-спортчилар учун уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув-машқ режаларини ишлаб чиқиш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) асосан еттинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
2-§. Тренерлик фаолиятини ташкил этиш
8. Тренерлик фаолияти аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спорт бўйича машғулотларни олиб бориш ва спортчиларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган тиббий тавсиялар ва бошқа ҳужжатларда белгиланган шароитлар, меъёрлар ва талабларга мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда чет элда ўқув-машқ машғулотлари, ўқув-машқ йиғинлари ва спорт мусобақалари, оммавий жисмоний тарбия ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилаётган жойларда;
жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмаларида, спорт клублари ва марказларида, бошқа спорт техника ташкилотларида, жисмоний тарбия ва спорт жамоаларида;
ўқув масканларида;
аҳолига хизмат кўрсатадиган спорт, спорт-соғломлаштириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт-томоша ташкилотларида, альпинист лагерлари, шахмат-шашка клублари, ўқ отиш майдонлари, аҳолига хизмат кўрсатувчи секция ва гуруҳларда;
шахсий тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
10. Тренерлик фаолияти қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
индивидуал (якка) иш усули шаклида;
гуруҳий (бригада) иш усули шаклида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Тренерлик фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
зўравонликни, диний экстремизмни, давлат тузумига, мамлакатнинг тинчлиги ва хавфсизлигига, унинг аҳолисига қарши қаратилган бошқа ҳаракатларни тарғиб қилишга;
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишга;
ўқув машғулотлари жараёнида спортга алоқаси бўлмаган бошқа фаолиятни олиб боришга;
тақиқланган воситаларни, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда уларни истеъмол қилишни тарғиб этишга.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 5 июндаги 3-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2247-4, 25.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 10/26/2247-4/0625-сон)
12. Спорт ва оммавий тадбирларда тренерлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг иштироки, спорт тури бўйича тегишли халқаро ва миллий федерациялар, шунингдек ушбу тадбирларни ташкил қилувчи ташкилотлар томонидан тасдиқланган регламент, низом ва бошқа ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
3-§. Спорт турлари бўйича тренерлик фаолияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Спорт захиралари ва юқори малакали спортчиларни тайёрлашга қаратилган спорт турлари бўйича тренерлик ва тренер-ўқитувчилик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан рўйхатга олинган спорт турлари бўйича амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 20 февралдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3499, 23.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Спорт захиралари ва юқори малакали спортчиларни тайёрлашга қаратилган спорт турлари бўйича тренерлик ва тренер-ўқитувчилик фаолияти ёш тоифасига мувофиқ кичик ўсмирлар, ўсмирлар, ёшлар, U-23 ва катталар гуруҳларида амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
15. Спорт тури бўйича тренерлик ёки тренер-ўқитувчилик фаолияти билан қуйидаги шахслар шуғулланишига йўл қўйилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний тарбия бўйича олий ёки ўрта махсус, касбий таълим маълумотига эга бўлган шахслар;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда малака оширганлик ҳақидаги сертификатга эга бўлган шахслар.
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 26 майдаги 3-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2247-1, 06.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.06.2022 й., 10/22/2247-1/0483-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Республика терма жамоаси даражасида спорт тури бўйича тренерлик ёки тренер-ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириб келаётган шахсларни лавозимга тайинлаш ва озод этиш спорт тури бўйича тегишли миллий федерациялар (уюшмалар) билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
17. Спорт тури бўйича тренерлик ёки тренер-ўқитувчилик фаолиятини амалга оширувчи шахслар қуйидаги лавозимларни эгаллаб туришлари мумкин:
Ўзбекистон Республикаси спорт тури бўйича бош тренери;
Олдинги таҳрирга қаранг.
вилоят, туман (шаҳар), жисмоний тарбия ва спорт жамоалари, тегишли терма жамоалар ва бошқа ташкилотлардаги спорт тури бўйича катта тренер;
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
бўлинмалар, ўқув-машқ гуруҳлари, спорт турининг тор соҳаларидаги ва тегишли терма жамоалардаги спорт тури бўйича катта тренер;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 5 июндаги 3-мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 2247-4, 25.06.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 10/26/2247-4/0625-сон)
4-§. Оммавий жисмоний тарбия ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари соҳасида тренерлик фаолияти
18. Оммавий жисмоний тарбия ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари соҳасида тренерлик фаолияти тренер-инструктор томонидан аҳолини соғломлаштириш йўналишида тиббий монеликлар мавжуд бўлмаган шуғулланувчиларнинг ёшларидан қатъи назар жисмоний тарбия воситалари ва усуллари ёрдамида соғломлаштириш йўналишидаги гуруҳларда (саломатлик гуруҳларида) амалга оширилади.
19. Оммавий жисмоний тарбия ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари соҳасида тренер-инструкторлик фаолияти билан қуйидаги шахслар шуғулланишига йўл қўйилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний тарбия бўйича олий ёки ўрта махсус, касбий таълим маълумотига эга ёки махсус курсларни битирган шахслар;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда малака оширганлик ҳақидаги сертификатга эга бўлган шахслар.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 26 майдаги 3-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2247-1, 06.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.06.2022 й., 10/22/2247-1/0483-сон)
5-§. Тренерлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Тренерлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тренерлик фаолиятини амалга ошириш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш;
спорт мусобақаларида, жисмоний тарбия тадбирларида иштирок этиш.
Тренер қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 5 июндаги 3-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2247-4, 25.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 10/26/2247-4/0625-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Тренерлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар қуйидагиларга мажбур:
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда малака оширганлик ҳақидаги малака сертификатга эга бўлишга;
ўз фаолияти жараёнида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларда ватанпарварлик, ватанга муҳаббат туйғуларини тарбиялашга, уларнинг соғлигини мустаҳкамлашга, спорт маҳоратини оширишга, уларни ахлоқий, маънавий тарбиялашга алоҳида эътибор қаратишга;
тренерга нисбатан қўйилган талабларга қатъий риоя этишга;
касбий малакасини узлуксиз ошириб боришга;
жисмоний тарбия ва спортни ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга;
юксак маданият ва ташкилотчилик бўйича ўрнак бўлиш, шуғулланувчилар томонидан қўполлик, интизомсизлик ва ахлоқий меъёрлар бузилишининг олдини олишга;
ўқув-машғулотларида хавфсизлик, санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига риоя этишга.
Тренернинг зиммасига қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 5 июндаги 3-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2247-4, 25.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 10/26/2247-4/0625-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Тренерлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг малака тоифалари
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
22. Тренерлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг малака тоифалари ягона спорт классификациясига асосан қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқаро тоифали тренер;
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
олий тоифали тренер;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
биринчи тоифали тренер;
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
иккинчи тоифали тренер.
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Тренер-ўқитувчиларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларини бериш улар томонидан тайёрланган спортчиларнинг спорт мусобақаларида эришган натижаси Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш ва спорт захирасини тайёрлашда қўшган ҳиссаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом асосида берилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
24. Ўзбекистон Республикаси Олий тоифали тренерининг малака тоифаси «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» ёки «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» унвонлари, халқаро спорт ташкилотларининг (Халқаро Олимпия қўмитаси, Осиё Олимпия Кенгаши, спорт турлари бўйича халқаро федерациялар (иттифоқлар, ассоциациялар ва бошқалар) олий совринлари эгаси бўлганлиги учун, шунингдек Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида ҳисса қўшганлиги учун берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Халқаро тоифали тренернинг малака тоифаси Ўзбекистон Республикасида спорт тури бўйича тренерлар, тренер-ўқитувчиларга тегишли спорт тури бўйича халқаро федерациялар (уюшмалар) томонидан берилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
26. Ушбу Низомнинг 22-бандида белгиланган малака тоифалари тренерлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларга берилади.
27. Ўзбекистон Республикаси тренерларининг малака тоифалари ва халқаро тренерлик малака тоифалари жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритувчи барча ташкилотларда ҳақиқийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Ҳисоб ва ҳисоботни юритиш
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда малака оширганлик ҳақидаги сертификатга эга бўлган шахсларнинг ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 20 февралдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3499, 23.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Тренерлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар тўғрисидаги статистик ҳисобот қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
30. Ҳисобот ва бошқа ҳужжатларда халқаро тоифали тренер малака тоифаси Ўзбекистон Республикаси Олий тоифали тренер малака тоифасига тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Якуний қоидалар
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247-3, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ушбу Низомда кўрсатилган талабларнинг бузилишига йўл қўйган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
32. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
2011 йил 2 июнь
Халқ таълими вазири А. МАРАХИМОВ
2011 йил 2 июнь
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2011 йил 2 июнь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НОРБОЕВА
2011 йил 2 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 318-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 06.06.2022 й., 10/22/2247-1/0483-сон; 23.11.2023 й., 10/23/2247-2/0876-сон; 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон; 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон; 25.06.2026 й., 10/26/2247-4/0625-сон)