Ҳужжат кучини йўқотган 21.06.2024 11.07.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2243
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 11.07.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2243
Кучга кириш санаси
21.07.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 21.06.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ ЁЛҒИЗ ФУҚАРОЛАРГА УЙДА ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 11 июлда 2243-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3520, 19.06.2024 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 мартдаги ПФ-3864-сон «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 105-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ва 2011 йил 30 майдаги ПҚ-1542–сон «2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23 сон, 229-модда) қарорлари, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатишга доир амалга оширилаётган ишларнинг сифатини ошириш ва такомиллаштириш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 1 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-Б-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 1 июлдаги 38-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 мартдаги ПФ-3864-сон «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 105-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ва 2011 йил 30 майдаги ПҚ-1542–сон «2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23 сон, 229-модда) мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатишни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ёлғиз қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати (кейинги ўринларда — ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати) уйда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда хизмат кўрсатиш учун ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати ёлғиз фуқароларга хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлардан (кейинги ўринларда – ижтимоий ходимлар) ташкил топади ва туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари таркибий тузилмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда уйида ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз фуқароларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз фуқароларга ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш мақсадида уларнинг илгари ишлаган меҳнат жамоалари, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан алоқаларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интернат-уйларига жойлаштириш учун кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз фуқароларга бевосита ижтимоий ходимлар томонидан қуйидаги ижтимоий хизматларни кўрсатиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур озиқ-овқат, саноат маҳсулотлари ва дори-дармонларни уйга етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой ашёлари ва кийим-кечакларни ювиш, кимёвий тозалашга топшириш, таъмирлаш ва уларни етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ишларида, уй-жойни тозалашда, хонадон ичидаги сантехник жиҳозларни таъмирлашда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қариндош ва дўстлар билан ёзишмалар олиб бориш билан боғлиқ илтимослар ва бошқа турдаги бир марталик топшириқларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш ишлари бўйича ҳар ҳафталик мониторинг олиб боради ва ижтимоий ходимларининг хизмат кўрсатиш фаолиятига баҳо беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳар чорак якунида тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларига, улар эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига маълумот тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзгалар парваришига муҳтож ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати томонидан хизмат кўрсатиладиган ёлғиз фуқаролар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ёлғиз фуқароларнинг қуйидаги тоифалари уйда хизмат кўрсатиш учун қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиғига кўра ўзгалар парваришига муҳтож, фарзандлари (жумладан фарзандликка олинган болалар) ва яқин қариндошлари билан бирга яшамайдиган пенсия ёшидаги (эркаклар 60 ёш ва ундан юқори, аёллар 55 ёш ва ундан юқори) шахслар, I ва II-гуруҳ ногиронлари, кекса ёки I ва II-гуруҳ ногирони бўлган эр-хотинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгалар парваришига муҳтож, вояга етмаган ёхуд I ва II-гуруҳ ногирон фарзандлари билан бирга яшайдиган пенсия ёшидаги (эркаклар 60 ёш ва ундан юқори, аёллар 55 ёш ва ундан юқори) шахслар, I ва II-гуруҳ ногиронлари, кекса ёки I ва II-гуруҳ ногирони бўлган эр-хотинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгалар парваришига муҳтож, фарзандлари жазо муддатини ўтаётган ёки узоқ муддатли даволанишда бўлган (руҳий, сил ва бошқа касалликлар) даври мобайнида пенсия ёшидаги (эркаклар 60 ёш ва ундан юқори, аёллар 55 ёш ва ундан юқори) шахслар, I ва II-гуруҳ ногиронлари, кекса ёки I ва II-гуруҳ ногирони бўлган эр-хотинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фарзандлари (жумладан фарзандликка олинган болалар) ва яқин қариндошлари ҳамда ҳомийлари ёки васийлари бўлмаган ва қонунчиликка асосан бепул энг зарур молларни олиш имтиёзидан фойдаланаётган ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юқумли ҳамда руҳий касалликларга чалинган шахслар уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, фронт ортида хизмат қилган шахслар уйда ижтимоий хизмат кўрсатишга биринчи навбатда қабул қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 3 мартдаги 4-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2243-1, 16.03.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 11-сон, 129-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларни уйда ижтимоий хизмат кўрсатишга қабул қилиш ва чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ёлғиз фуқароларнинг шахсий рўйхатлари туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари иштирокида аниқланиб рўйхатга олинади ва туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Уйда ижтимоий хизмат кўрсатишга қабул қилиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаронинг шахсий аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаронинг ёлғиз яшаётганлигини тасдиқловчи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий муассасанинг (ёлғиз фуқаронинг яшаш жойидаги поликлиникалар, шифокорлар маслаҳат комиссияси (ШМК), қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) хулосалари ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг (ТМЭК) ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ўтказилган ёлғиз фуқароларнинг уй-жой маиший шароитларини ўрганиш далолатномаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари уйда ижтимоий хизмат кўрсатишга қабул қилинган ҳар бир ёлғиз фуқарога шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини юритади ва унда мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари паспорт нусхаси, агарда у ногирон бўлса, тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг (ТМЭК) маълумотномаси бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ёлғиз фуқаронинг аризасига асосан ёки уни интернат-уйларига, шифохонага жойлаштирилганда, вафот этганда ва бошқа ҳолларда хизмат кўрсатишдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш ижтимоий ходимлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ижтимоий ходимларнинг фаолият чегараси туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ижтимоий ходимлар ўз ишларини ёлғиз фуқароларнинг хоҳишларини инобатга олган ҳолда тузилган ва туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори томонидан тасдиқланган жадвал (режа) асосида ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ижтимоий ходим лавозими ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматининг штат жадвалида 1 та лавозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ жойларида 6-8 нафар ёлғиз фуқарога;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар жойларида 8-10 нафар ёлғиз фуқарога хизмат кўрсатиш ҳисобида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ижтимоий ходимларнинг штатдаги сони туман (шаҳар)да ўзгалар парваришига муҳтож ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати томонидан хизмат кўрсатиладиган ёлғиз фуқаролар сонидан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ижтимоий ходимлар махсус хўжалик сумкалари (бир йилга битта сумка), халат (бир йилга битта халат) ҳамда хоналарни тозалаш учун инвентар билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ижтимоий ходимларнинг лавозим-маошлари ижтимоий таъминот ходимлари учун ўрнатилган тартибда тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш тариф сеткасига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ижтимоий ходимларга йўл ҳақи учун компенсация тўловлари қонунчиликда белгиланган миқдорларда жорий қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматининг таъминот харажатлари ўрнатилган тартибда тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ижтимоий таъминотга ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Смета харажатларида ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати фаолиятини амалга ошириш учун иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган канцелярия жиҳозлари ва бошқа инвентарларга бўлган иш берувчиларнинг ажратмалари ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда энг зарур молларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 1 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 1 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 294-модда; 2015 й., 11-сон, 129-модда)