Ҳужжат кучини йўқотган 24.07.2004 18.12.2001 йилдаги Ф-1494-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 24.07.2004
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҚАРИЯЛАРНИ ҚАДРЛАШ ЙИЛИ» ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармойиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 24 июлдаги ПФ-3467-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ва фармойишларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизнинг кекса фуқароларига давлат ва жамият томонидан диққат-эътибор, ғамхўрлик ҳамда ижтимоий ҳимояни, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича Давлат дастурини ишлаб чиқиш мақсадида ва 2002 йил «Қарияларни қадрлаш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Қарияларни қадрлаш йили» Давлат дастурини ишлаб чиқиш бўйича Республика комиссияси иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда бир ой муддатда «Қарияларни қадрлаш йили» Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда, қарияларни қўллаб-қувватлаш юзасидан илгари қабул қилинган ҳукумат қарорларида кўзда тутилган тадбирлар бажарилишини давом эттириш билан бир қаторда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарияларни қадрлашдан иборат халқимизга хос асрий анъаналарни, оилада тинчлик ва тотувлик, жамиятда барқарорлик муҳитини шакллантиришга қарияларнинг қўшаётган муносиб ҳиссасини ёритиш ва тарғиб қилишда, улардан тарбиявий мақсадларда фойдаланишда оила. маҳалла, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарияларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг пенсия таъминотини такомиллаштириш тиббий, санаторий-курорт, коммунал-маиший ва транспорт хизматлари кўрсатишни яхшилаш борасидаги чора-тадбирларни янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар, уруш қатнашчилари ва ногиронлари тўғрисида ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг дори-дармон билан ва ижтимоий жиҳатдан таъминланиш даражасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятни тубдан ўзгартиришда, соғлом авлодни тарбиялашда, бой касбий ва ҳаётий тажрибанинг, эзгу анъаналар ҳамда маданий қадриятларнинг давом эттирилишида ва уларни ёшларга етказишда қарияларнинг фаол иштирок этишларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар ва ёшларни ота-оналар ҳамда қарияларни иззат-ҳурмат қилиш, қадрлаш ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш руҳида тарбиялаш ва таълим бериш тизимини такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 18 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф-1494-сон