Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
«Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ ва ўз касб мажбуриятларини бажаришда нотариусларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Давлат нотариуси томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 922-модда)
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ давлат нотариуси (кейинги ўринларда нотариус деб аталади) томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг (кейинги ўринларда «зарар» деб аталади) давлат томонидан қопланиши тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Зарар давлат томонидан кейинчалик нотариусга тўланган қоплаш миқдорида аксинча талаб (регресс) қўйилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади) маблағлари ҳисобига қопланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Жамғармадан маблағ ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармаси (кейинги ўринларда «адлия бошқармаси» деб аталади) суднинг зарарни қоплаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарори адлия бошқармасига тушгандан кейин икки кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига суднинг қарорини илова қилган ҳолда тегишли буюртманомани киритади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги буюртманома тушган кундан бошлаб икки кун мобайнида буюртманомада кўрсатилган маблағларни адлия бошқармасининг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180)
Маблағлар шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига тушган кундан бошлаб бир кун мобайнида адлия бошқармаси ушбу маблағларни зарарни қоплаш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг тегишли банк ҳисоб рақамларига ўтказади.
6. Суднинг зарарни қоплаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарори асосида адлия бошқармаси томонидан нотариусни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масала ҳал қилиниши керак.
7. Адлия бошқармаси томонидан қопланган сумма кейинчалик аксинча талаб (регресс) тартибида нотариусдан ундириб олиниши керак.
Нотариус адлия бошқармаси томонидан зарарни қоплаш учун юридик ва жисмоний шахсларга ўтказилган маблағларнинг тўлиқ суммасини қоплайди.
8. Юридик ва жисмоний шахсга зарар қоплангандан сўнг икки кундан кечикмай адлия бошқармаси нотариусга тўланган қоплаш миқдорида аксинча талаб (регресс) билан мурожаат қилади.
Нотариус ўзи томонидан юридик ва жисмоний шахсга етказилган зарар суммасини адлия бошқармасига белгиланган тартибда ихтиёрий равишда қоплаш ҳуқуқига эга.
Нотариус томонидан зарарни қоплаш адлия бошқармасининг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига пул маблағлари киритиш йўли билан амалга оширилади.
9. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 207-моддасига мувофиқ нотариусдан ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган етказилган зарар суммасини ундириш адлия бошқармаси раҳбарининг етказилган зарарни нотариусдан ундириш тўғрисидаги буйруғига биноан амалга оширилади. Буйруқ адлия бошқармаси томонидан юридик ва жисмоний шахсга зарар қопланган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай қабул қилиниши мумкин.
Агар нотариусдан ундирилиши керак бўлган етказилган зарар суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлса ёки адлия бошқармаси томонидан юридик ва жисмоний шахсга зарар қопланган кундан сўнг бир ойлик муддат тамом бўлса, ундириш суд тартибида амалга оширилади.
10. Суднинг тўланган қоплаш миқдорида етказилган зарарни нотариусдан ундириш тўғрисидаги қарори белгиланган тартибда ижро этилиши керак.
11. Зарарни қоплаш ҳисобига нотариусдан адлия бошқармасининг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига тушган маблағ икки кундан кечикмай Жамғарманинг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига юборилади.
Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш схемаси ушбу Низомга иловада келтирилган.
12. Юридик ва жисмоний шахсларга зарарни қоплаш тўғрисидаги ишлар судларда кўриб чиқилиши муносабати билан адлия бошқармаси томонидан сарфланган харажатлар ҳам ушбу Низомга мувофиқ аксинча талаб (регресс) тартибида нотариусдан ундирилиши керак.
13. Нотариус билан меҳнат шартномасининг тўхтатилиши уни зарар ва тегишли харажатларни қоплаш мажбуриятидан озод қилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Суднинг нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги қарори мажбурий ижро этилган ҳолларда ҳам зарар қонунчиликда белгиланган тартибда Жамғарма маблағлари ҳисобига қопланиши керак.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 922-модда)