LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 5 июлдаги 176-мҳ 28-сонли «Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3061, 28.08.2018 й.) асосан 2018 йил 30 ноябрдан ўз кучини йўқотади).
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) Қонунига мувофиқ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 10-8/4270 ва 33-09-сон қарори (рўйхат рақами 2032, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 45-сон, 490-модда) билан тасдиқланган «Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари»га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 3 ноябрдаги 10-8/4227, 31-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс почта алоқаси оператори, провайдерининг буйруғи билан раҳбарлик лавозимини эгаллаган ходимлар орасидан тайинланади.
почта алоқаси соҳасидаги қонун ҳужжатларини, шу жумладан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг норматив ҳужжатларини билишга;
почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги билимларга эга бўлишга, шунингдек, махсус курсларда малакани мунтазам оширишга.
Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул этиб ўз фаолиятида ва ахлоқида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқаргани ёки ишни виждонан юритмаганини намоён этган, шунингдек, иқтисодиёт соҳасидаги жинояти учун илгари суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар тайинланиши мумкин эмас.
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари бўлинмалари ходимларининг мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс билан ўзаро муносабат тартиби почта алоқаси операторлари, провайдерларининг ички ҳужжатлари билан белгиланади».
«6. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳар йили 15 январгача мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар рўйхатини сўровнома маълумотларини илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати бўйича Давлат алоқа инспекциясига (бундан кейинги ўринларда Давлат алоқа инспекцияси деб юритилади) тақдим этади.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар чоракда Давлат алоқа инспекциясига чорак якунидан кейинги ойнинг 5-санасигача тақдим этилади.
«фойдаланувчилардан амалий иш муносабатларининг мақсади ва кўзланган хусусияти, шунингдек, зарур ҳолатларда пул маблағларининг келиб чиқиш манбаи тўғрисидаги ахборотни сўраш;
лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, фойдаланувчининг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолият турларига тўғри келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;
идентификациялашни якунлаш имкони бўлмаганда ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, у билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотлар олинганда, пул ўтказмаларини амалга оширишда фойдаланувчига рад жавобини бериш»;
«10. Сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида почта алоқаси операторлари, провайдерлари Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишув бўйича мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахсларни доимий равишда қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт».
«11. Лозим даражада текшириш жараёнида олинган маълумотлар асосида, фаолият тури ва пул маблағлари билан амалга ошириладиган операцияларни инобатга олган ҳолда, фойдаланувчига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операциялар амалга оширилишининг тегишли таваккалчилик хавфи даражаси (юқори ёки паст) белгиланади.
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берадиган фойдаланувчиларни юқори даражадаги хатар тоифасига киритиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:
уларга нисбатан террорчилик фаолиятида иштирок этаётганлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорати остида эканлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори эканлиги ёхуд уни назорат қилаётган шахс эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган шахслар;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда (ҳудудда) ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
ҳақиқий мулкдори мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган ташкилотлар;
мунтазам равишда (уч ой давомида кетма-кет икки мартадан кўп) шубҳали операцияларни амалга оширувчи фойдаланувчилар.
Таваккалчилик хавфининг юқори даражасини белгилашда почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчини лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларини кўриши ва улар томонидан содир этилаётган операцияларнинг доимий мониторингини амалга ошириши шарт.
Агар фойдаланувчи юқори даражадаги таваккалчилик хавфи билан боғлиқ бўлмаса, у ҳолда бундай фойдаланувчилар паст даражадаги таваккалчилик хавфи тоифасига киритилади.
Фойдаланувчи томонидан амалга оширилаётган операцияларнинг хусусияти ўзгаришига қараб, почта алоқаси операторлари, провайдерлари таваккалчилик хавфи даражасини қайта кўриб чиқиши лозим».
«191. Фойдаланувчи ва бенефициар мулкдорни идентификациялашда почта алоқаси операторлари, провайдерлари олинган ахборотни ушбу Қоидаларнинг 22-бандида келтирилган шахслар рўйхати билан таққослаши лозим.
192. Пул ўтказмалари билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилганда операциянинг барча тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши керак.
193. Барча мураккаб, ғайриоддий йирик миқдордаги операциялар ёхуд иқтисодий ёки қонуний мақсадсизлиги аниқ ёхуд кўриниб турган бошқа шубҳали операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар қоғоз кўринишдаги ташувчиларда қайд қилинади ёки фойдаланувчиларни идентификациялашни амалга оширувчи шахсларга фойдаланувчи тўғрисидаги ахборотни текшириш учун доимий режимда тезкор фойдаланиш имконини берадиган маълумотларнинг электрон базасига киритилади.
194. Фойдаланувчини лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ҳар йили янгиланиб борилиши керак».
«идентификациялашни якунлашнинг имкони бўлмаслиги ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, фойдаланувчи билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотларнинг олиниши»;
10. 27-банддаги «идентификациялаш маълумотларини ва фойдаланувчиларни лозим даражада текширишга доир материалларни» деган сўзлар «идентификациялаш маълумотларини ва фойдаланувчиларни лозим даражада текширишга доир материалларни, шу жумладан, ишга доир ёзишмаларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«281. Мазкур Қоидалар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар почта алоқаси операторлари, провайдерлари таркибий бўлинмаларининг барча ходимларига етказилиши керак».
12. 29-банд «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» деган сўзлардан кейин «ва Давлат алоқа инспекцияси» деган сўзлар билан тўлдирилсин.