Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2020 19.11.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2155
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 19.11.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2155
Кучга кириш санаси
29.11.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2155]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/9-сонли «Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2155-5, 09.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) ва «Электрон тўловлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 51-сон, 373-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1998 йил 27 июндаги 11/10-сонли «Ҳисоб-китобларни «Банк-Мижоз» дастурий мажмуаси орқали амалга ошириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 497, 1998 йил 8 октябрь);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 24 апрелдаги 12/4-сонли «Ҳисоб-китобларни «Банк-Мижоз» дастурий мажмуаси орқали амалга ошириш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 497-1, 2007 йил 17 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2007 йил, 19-20-сон, 210-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 23 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34/8-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/8-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Электрон тўловлар тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2155-2, 21.12.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 51-сон, 588-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими (кейинги ўринларда тизим деб юритилади) банк ва унинг мижози ўртасидаги муносабатларни автоматлаштиришга мўлжалланган бўлиб, пул маблағларини бошқаришнинг тезкорлигини ҳамда банк операцияларининг сифатли қайд қилинишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тизимнинг асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозни аутентификация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўлов ҳужжатларини киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўлов ҳужжатларини шифрлаш ва уларни банк ахборот тизимларида қайта ишлаш учун алоқа каналлари орқали узатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хабарларини қабул қилиш-узатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот шаклларини (шахсий ҳисобварақлар, электрон тўлов ҳужжатлари, киритилган ҳужжатларнинг рўйхатини) кўриш ва чоп этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларни киритиш, киритилган маълумотларни кўриш ва чоп этиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2155-2, 21.12.2016 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 51-сон, 588-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тизим банкнинг мулки ҳисобланади ва Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидалари (рўйхат рақами 1767, 2008 йил 13 февраль) талабларига мос бўлиши шарт.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2155-2, 21.12.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 51-сон, 588-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тизимдан фойдаланиш ва тизим хизматлари учун ҳақ миқдори банк ва мижоз ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Тизимда ишлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мижоз ва банкнинг алоқа каналлари орқали ахборот алмашинуви шартномада кўрсатилган вақтда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мижоз Тизимда мазкур Низомнинг иловасида келтирилган чизмага мувофиқ ишлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мижоз янги амалиёт кунида ишни бошлашдан олдин, ўзининг шахсий ҳисобварағидаги аввалги амалиёт куни учун айланма ва қолдиқларини текшириши керак. Айланма ва қолдиқлар тўғрисидаги маълумотлар мос келган ҳолда мижоз электрон тўлов ҳужжатларини киритишни бошлаши мумкин, акс ҳолда улар ўртасидаги фарқ сабабларини аниқлаши шарт. Мижоз ва банк ўртасида ахборот сўровлари ва хабарлари алмашинуви шахсий депозит ҳисобварақлардаги айланма ва қолдиқларни текшириш натижаларидан қатъи назар, амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мижоз Тизимда тўловларни тўловчи сифатида амалга оширишда фақат тўлов топшириқномаларини қўллаши мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) 59-бандида назарда тутилган инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар бевосита маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка инкассо топшириқномаларини электрон шаклда тақдим этиши ёки уларни чақириб олиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2155-3, 04.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2017 й., 10/17/2155-3/0360-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тизим орқали телекоммуникация провайдерлари ва операторлари ёки коммунал хизмат ташкилотлари фойдасига мижоз томонидан бир хил турдаги операцияларни амалга ошириш учун банк билан мижоз ўртасидаги шартномада тўловчи — мижознинг аниқ идентификация маълумотлари (телефон рақамлари, шахсий ҳисобварақлари ва бошқалар) кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мижознинг топшириғи бўйича тизим орқали учинчи шахсларнинг тўловларини амалга оширишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон тўлов ҳужжати пул-ҳисоб-китоб ҳужжатининг асл нусхасига тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мижозларнинг сўровлари автоматик тарзда қайта ишланади. Барча ўзгартиришлар, шу жумладан, мижозларнинг тизимга кириш ва чиқиш вақтлари, IP манзиллари банк ахборот тизимида қайд қилинади ҳамда электрон баённома тузилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2155-3, 04.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2017 й., 10/17/2155-3/0360-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тизим орқали юборилган пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхалари банкка тақдим қилинмайди ва мижозда сақланади. Бунда, пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари расмийлаштирилишининг тўғрилиги, уларнинг электрон ва қоғоз кўринишлари мувофиқлиги бўйича жавобгарлик мижозга юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Мижозларнинг ишлаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тизимда мижоз томонидан миллий валютадаги пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) талабларига мувофиқ расмийлаштирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2155-2, 21.12.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 51-сон, 588-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141. Халқаро тўловларни амалга оширишда чет эл валютасидаги пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари қуйидаги реквизитлардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловнинг тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатнинг санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни тўловчининг тўлиқ номи ва почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни тўловчининг ҳисобварағи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов мақсади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловни амалга ошириш билан боғлиқ банк комиссион харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни тўловчи банкининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни тўловчи банкининг почта манзили (мамлакат, шаҳар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни тўловчи банкининг махсус коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни олувчи банкининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни олувчи банкининг почта манзили (мамлакат, шаҳар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни олувчи банкининг махсус коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни олувчи банкининг маблағларни тўловчи банкидаги ҳисобварағи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни олувчининг тўлиқ номи ва почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни олувчининг ҳисобварағи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни тўловчининг маблағларни олувчига хабари.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2155-2, 21.12.2016 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 51-сон, 588-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Телекоммуникация провайдерлари ва операторлари ёки коммунал хизмат ташкилотлари фойдасига бир хил турдаги операцияларни амалга ошириш учун тўловчи — мижознинг фақат идентификация маълумотларини (телефон рақамлари, шахсий ҳисобварақлари ва бошқаларни) киритишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳужжатларни Тизимга киритиш тугатилгандан сўнг якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахснинг масъул ходими (бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс) ҳужжатнинг асл нусхасини унинг электрон нусхаси билан таққослаб текшириши ва электрон ҳужжатни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тизим орқали банкдан қабул қилинган ахборотни мижоз фақатгина кўриш ва чоп этиш имкониятига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тизим орқали хизмат кўрсатиладиган шахсий ҳисобварақлардан кўчирмалар мижознинг ўзи томонидан чоп қилинади. Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан тузилган шартномага мувофиқ мижоз ҳисобварақларидан кўчирмалар банк томонидан чоп қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мижоз томонидан электрон рақамли имзо ёпиқ калити йўқотилган тақдирда ёки идентификация ва аутентификация маълумотлари учинчи шахсларга маълум бўлиб қолгани бўйича шубҳа туғилганда, мижоз Тизим орқали хизмат кўрсатишни тўхтатиш юзасидан банкни дарҳол мазкур Низомнинг 4-бандига асосан тузилган шартномага мувофиқ хабардор қилиши керак. Шундан сўнг, тизим орқали мижоз ҳисобварақларидан амалга оширилган операциялар бўйича жавобгарлик банк зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Банкнинг ишлаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мижозлардан келган барча ахборотлар дастурий равишда дешифрланади, реквизитлар бўйича назорат қилинади ва қайта ишлаш учун банк амалиёт кунига узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тўлов амалга оширилгандан сўнг электрон тўлов ҳужжатлари реестр кўринишида чоп этилади ва банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Банкнинг масъул ходими Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) мувофиқ мижозларни лозим даражада текширишда электрон тўлов ҳужжатларини чоп этиши ва уларни банкнинг тегишли бўлимлари билан келишиши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/12-сонли қарори (рўйхат рақами 2155-4, 12.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2019 й., 10/19/2155-4/2926-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мижознинг ҳисобварағида тўлов учун маблағлар етарли ёки мавжуд бўлмаса, агар банк ҳисобварағи бўйича шартномада бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, мижоз томонидан тизим орқали банкка юборилган электрон тўлов топшириқномаси қайта ишлаш учун банк амалиёт кунига қабул қилинмайди ва бу ҳақида мижозга хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мижозлардан олинган барча ахборот банкда ҳар куни архивланади ва Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон архив ишларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқнома (рўйхат рақами 1685, 2007 йил 2 июнь) талабларига мувофиқ сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) талабларига мувофиқ маблағларни ҳисобварақларга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш ҳамда Марказий банк Ҳисоб-китоблар марказига қайта ишлаш учун электрон тўлов ҳужжатини узатиш учун жавобгарлик банкка юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 438-модда; 2014 й., 11-сон, 130-модда; 2016 й., 51-сон, 588-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2017 й., 10/17/2155-3/0360-сон; 12.04.2019 й., 10/19/2155-4/2926-сон)