ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 15 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1199-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/4-сонли «Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3336, 26.11.2021 й.) асосан 2022 йил 27 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 315-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 12 октябрдаги 23/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1199, 2003 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси банкларида номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги йўриқномага иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 23 октябрь,
34/7-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 420-модда)