Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
буйруғи
«НАҚД ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҚҚА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 7 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1125-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 29 мартдаги 7-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3615, 29.03.2025 й.) асосан 2025 йил 1 июлдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2002 йил 13 мартдаги 2002-03-сон «Нақд қимматли қоғозларни йўқ қилиш бўйича Йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1125, 2002 йил 15 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й, 7-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 20 сентябрь,
2010-16-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 352-модда)