Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.08.2010 йилдаги 192-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятида юқори малакали мутахассислар — хорижий тиллар ўқитувчилари тайёрлашни ташкил этишни такомиллаштириш ва сифатини ошириш, бунинг учун замонавий талабларга жавоб берадиган зарур ўқув ва моддий-техник базани ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Андижон давлат тиллар педагогика институтини тугатиш ва унинг негизида Андижон давлат университетининг хорижий тиллар факультетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган Андижон давлат тиллар педагогика институтининг 1-иловага мувофиқ бинолари ва иншоотлари, шунингдек бошқа мол-мулки ва активлари Андижон давлат университети балансига берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган Андижон давлат тиллар педагогика институтининг ўқиётган талабалари контингенти Андижон давлат университетининг хорижий тиллар факультети таркибига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Андижон давлат тиллар педагогика институтини тугатиш ва унинг негизида Андижон давлат университетининг хорижий тиллар факультетини ташкил этиш бўйича 2-иловага* мувофиқ таркибда Комиссия ташкил этилсин (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия (У.Н.Ташкенбоев) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Андижон давлат тиллар педагогика институтини тугатиш билан боғлиқ чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув, лаборатория ва ёрдамчи бўлинмаларнинг таркиби ва тузилмасини қайта кўриб чиқсин, университет фаолиятида, шу жумладан унинг бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш масалаларида бир-бирини такрорлаш ва параллелизмни бартараф этишни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда тугатилаётган Андижон давлат тиллар педагогика институтининг бинолари, иншоотлари, мол-мулки ва активлари белгиланган тартибда Андижон давлат университети балансига берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон давлат университетининг ташкилий тузилмаси ва уставига зарур ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон давлат университетининг бошқарув, хизмат кўрсатувчи, техник ва ўқув-ёрдамчи ходимлари сони ва таркибини қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон давлат университетининг янгидан ташкил этилаётган хорижий тиллар факультети учун энг малакали, шу жумладан тугатилаётган Андижон давлат тиллар педагогика институтининг профессор-ўқитувчилари таркибидан педагог кадрларни танлов асосида сифатли танлаб олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон давлат тиллар педагогика институти ҳузуридаги 1 ва 2-академик лицейлар Андижон давлат университети ҳузуридаги 4 ва 5-академик лицейлар деб қайта номласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Андижон давлат тиллар педагогика институти тугатилиши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда Андижон давлат университетини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси билан келишган ҳолда тасдиқласин. Дастурда қуйидагилар назарда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университетда ўқув-тарбия жараёни сифатини таъминлаш, шу жумладан илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш, масофадан туриб ўқитиш шакллари элементларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар (техник, дастурий, методик шарт-шароитлар) яратиш, шу жумладан мамлакатимиз ва хорижнинг етакчи олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари маъруза ўқиши йўли билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университетда ҳар томонлама камол топган шахсни тарбиялашни, юқори профессионализмни, ижтимоий ва шахсий фаолликни таъминлайдиган маънавий-ахлоқий ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ўқув-методик комплексларни тайёрлаш ва нашр этиш, ахборот-ресурс маркази фондини янги ўқув, илмий, касбга доир даврий адабиётлар билан мунтазам янгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш педагог кадрларни тарбиялашнинг амалий механизмларини жорий этиш, республиканинг етакчи илмий ва таълим муассасаларида мунтазам стажировкаларни ташкил этиш йўли билан профессор-ўқитувчилар таркиби малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университетда илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, қўшма инновация ва амалий илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича кадрларнинг буюртмачилари билан ҳамкорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув аудиториялари, лабораторияларни замонавий лаборатория, компьютер техникаси билан жиҳозлашни давом эттириш, талаба ёшларга муносиб яшаш шароитлари яратиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун университетнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2010 йил учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бюджети параметрларига ушбу қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университетининг хорижий тиллар факультетига кейинги йилларда таълимнинг аниқ йўналишлари бўйича қабул квотасини белгилашда ушбу ихтисослик мутахассисларига бўлган реал талабдан келиб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 30 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
192-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 30 августдаги 192-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон давлат тиллар педагогика институти балансидан Андижон давлат университети балансига бепул берилаётган бинолар ва иншоотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Объект номи

Жойлашган жойи

1-ўқув корпуси ‎ Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 5-уй ‎
2-ўқув корпуси ‎ Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 5-уй ‎
3-ўқув корпуси ‎ Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 5-уй ‎
Ўқув корпуси, спорт комплекси ва ахборот-ресурс маркази билан ‎ Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 5-уй ‎
Ошхона ‎ Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 5-уй ‎
1 ва 2-талабалар турар жойи ‎ Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 20-уй ‎
Профилакторий‎ Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 20-уй ‎
Дам олиш зонаси ‎ Хонобод шаҳри, «Кампиробод» ҚФЙ‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 304-модда)