Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 27.06.2001 йилдаги 275-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИ ТАРМОҚЛАРИНИ 2001/2002 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ ДАВРИДА ИШЛАШГА ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини 2000/2001 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар 2000/2001 йил куз-қиш даврига тайёргарлик кўриш ва ишлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда йўл қўйилган камчиликлар ва нуқсонларни танқидий ўрганиб чиқсинлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорида кўрсатилган нуқсонларга алоҳида эътиборни қаратсинлар ва уларни ҳисобга олган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар, туманлар, корхоналар, уй-жойларни, ижтимоий соҳа, савдо ва умумий овқатланиш муассасаларини, транспорт, қурилиш ташкилотларини, қозонхоналарни ва муҳандислик иншоотларини 2001/2002 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаб қўйиш юзасидан ўн кун муддатда тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. Мактабгача болалар муассасаларига, мактабларга, касалхоналарга, поликлиникаларга, уй-жойларга иссиқлик узлуксиз бериб турилишига алоҳида эътибор берсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда иқтисодиёт тармоқларини 2001/2002 куз-қиш даврига тайёрлаш масалаларини ҳал этиш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ ёқилғисини аҳоли учун бўшатиш мақсадида барча корхоналар ва ташкилотларда уларнинг қозонхоналари куз-қиш даврида ёқилғининг захира турлари билан узлуксиз ишлашини таъминлаш учун шу йилнинг 1 октябрига қадар суюқ ва қаттиқ ёқилғининг зарур захираларини яратсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу йил 1 октябргача ёнғинга қарши идоралар билан биргаликда уй-жойлар, бинолар ва иншоотлар аҳволини ва улардан фойдаланишнинг техник талаблари нормаларига мувофиқлигини текширсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу йил 1 октябргача қозонхоналарни мукаммал тузатишни тугалласинлар ҳамда уларнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёрлиги тўғрисида тегишли далолатномаларни расмийлаштирсинлар ва далолатномалар нусхаларини ҳудудий комиссияларга тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Ўздавнефтгазинспекция», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2001/2002 йил куз-қиш даврида республика аҳолисини табиий газ билан барқарор таъминлаш учун жорий йилнинг 1 сентябригача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
куз-қиш даврида узиб қўйилмайдиган корхоналар рўйхатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва бошқа саноат корхоналарини 2001/2002 йил қиш даврида ёқилғининг захира турига ўтказиш жадвалини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001/2002 йил куз-қиш даврида шартномаларга мувофиқ республиканинг барча газ тақсимлаш станцияларига белгиланган лимитлар ва кўрсаткичлар доирасида истеъмолчиларга газ етказиб берилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иситиш мавсуми бошлангунга қадар ер ости газ омборларига 4,5 млрд. куб метр ҳажмида газ тўпланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 1 октябригача «Жанубий Тандирча» конидан Шўртан газ конденсати конининг 1-газни тайёрлаш қурилмасигача 41 км узунликдаги газ қувури қурилишини тугалласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси 2001 йил 1 ноябргача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тахиатош ГРЭСининг 2-ТГ турбоагрегати, Тошкент ГРЭСининг 5-энергия блоки, Янги Ангрен ГРЭСининг 7-буғ қозонхонаси ва 4-турбогенератори, Навоий ГРЭСининг 4-энергия блоки мукаммал таъмирланишини ҳамда 10 минг куб метр совуқ сув сиғадиган захира сиғим қурилишини тугалласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр станцияларида тасдиқланган жадвалларга мувофиқ суюқ ва қаттиқ ёқилғи жамғарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси 2001 йил 1 ноябргача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ангрен конида 1-участкада лента конвейерларини реконструкция қилишни тугалласин ҳамда қўшимча кириш темир йўллари фойдаланишга топширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Апартак» конида темир йўл ва конвейер линияси қурилишининг 1-босқичини тугалласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, кўмир, туз ҳамда хўжаликларни 2001/2002 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаб қўйиш билан боғлиқ бошқа халқ хўжалиги юклари узлуксиз ташилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар, корхоналар, вагонлар, цистерналарнинг нормативдан ортиқ туриб қолишига йўл қўймаслик, ортиш-тушириш, айниқса кечаси, дам олиш ва байрам кунларида ортиш-тушириш ишларининг бир маромда олиб борилишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзқурилишматериаллари» компанияси, кон-металлургия саноати корхоналари ҳамда энергияни кўп истеъмол қилувчи бошқа корхоналар қиш ойларида газ, электр ва иссиқлик энергияси истеъмол қилишни камайтириш мақсадида 2001 йил 1 сентябргача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда ўзларига қарашли асбоб-ускуналарнинг юқори юклама даврида технология жиҳатидан йўл қўйиладиган иш режимларини ишлаб чиқсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий асбоб-ускуналарни таъмирлаш жадвалини ишлаб чиқсинлар ва уни «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан келишсинлар, бу ишларни йилнинг қиш ойларида амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги тузилган шартномаларга мувофиқ Хўжаикон туз конидан техник туз республиканинг иссиқлик билан таъминловчи корхоналарига ўз вақтида етказиб берилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Республика иқтисодиёти тармоқларини 2000/2001 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш масалаларини ҳал қилиш бўйича республика комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг ўзларига қарашли объектларни 2001/2002 йил куз-қиш даврига тайёрлашнинг бориши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар ойда эшитиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссиялар иқтисодиёт тармоқларини 2001/2002 йил куз-қиш даврига тайёрлашнинг боришини ҳар ойда кўриб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Й. Атаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 27 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
275-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 27 июндаги 275-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқларини 2001/2002 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш масалаларини ҳал этиш бўйича республика комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атаев В.Ю. ‎ —‎‎ Бош вазир ўринбосари, комиссия раиси
Абдуллаев Ф.С. ‎ —‎‎ Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори
Абдурахмонов М.С. ‎ —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари
Обидов А.А. ‎ —‎‎ «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси раисининг биринчи ўринбосари
Акромов Э.М. ‎ —‎‎ «Ўзқурилишматериаллари» компанияси раиси
Аманбоев А.Э. ‎ —‎‎ «Ўздавзахира» бош бошқармаси бошлиғи
Ғуломов С.С. —‎‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазири
Зохидов Р.Қ. ‎ —‎‎ «Ўзбекистон темир йўллари» давлат- акциядорлик компанияси раиси
Қосимов Й.К. ‎ —‎‎ Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармаси бошлиғи
Назиров Ф.Г. ‎ —‎‎ Соғлиқни сақлаш вазири
Саидов Р.Т. ‎ —‎‎ Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги бош директори
Клименко А.И. ‎ —‎‎ «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси бош директори
Ҳасанов Б.В. ‎ —‎‎ «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари
Хўжаев Б.Э. ‎ —‎‎ Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари
Холмухамедов Ў.О. ‎ —‎‎ «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори
Шоисматов Э.Р. ‎ —‎‎ «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси раиси
Жўраев Р.Ҳ. ‎ —‎ Халқ таълими вазири


‎Комиссия таркибига лавозимига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари киради.