LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Жорий 1996 йилда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳосили нобудгарчилигига йўл қўймаслик, уни истеъмолчиларга сотишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мева-сабзавот маҳсулотларини республика ташқарисига сотишнинг ташкилий-ҳуқуқий ва оператив масалаларини кўриб чиқиш бўйича республика комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Комиссия мева-сабзавот маҳсулотлари сотишнинг боришини мунтазам таҳлил этиб борсин ва пайдо бўладиган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўрсин.
2. «Ўзмевасабзавотузумсаноат», «Ўзтайёрловсавдо» уюшмалари, Ўзбекбирлашув ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг юклаб жўнатиладиган маҳсулотлар ҳажми бўйича таклифларига 2-иловага мувофиқ розилик берилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» (Носиров) ва «Ўзтайёрловсавдо» (Қурбонов) уюшмалари, Ўзбекбирлашув (Бурхонов) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Жуманиёзов) ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини Россия Федерацияси истеъмолчиларига етказиб бериш юзасидан шартнома-контрактларнинг бартер бўйича моддий-техника ресурсларини, биринчи навбатда ёғоч-тахта материаллар, металл прокати, қувурлар, автотранспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникасини ўзаро етказиб бериш шартлари билан тузилишини таъминласинлар.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва корхоналар раҳбарлари ҳўл мева-сабзавот ва консерва маҳсулотларини Россия Федерацияси истеъмолчиларига вилоятлар маъмуриятларининг етказиб берилаётган маҳсулот учун 1996 йил охиригача пул билан ёки моддий-техника ресурслари билан ҳақ тўлаш тўғрисида кафолат хатлари мавжуд бўлган тақдирда жўнатсинлар.
5. Маҳсулот сотилгандан кейин валюта тушумининг бир қисмини, истисно тариқасида, Марказий банкка, бироқ 1996 йил 31 декабрдан кечикмай, мажбуран сотишга рухсат берилсин.
6. Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Наманган, Андижон, Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ҳокимлари, тегишли вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва корхоналарнинг раҳбарлари мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан битимлар тузиш учун Россия Федерацияси минтақаларига шахсан ўзлари борсинлар.
7. «Ўздавстандарт» (Асриянц), Ўсимликлар карантини бўйича давлат назорати (Тўлаганов), Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин), ваколатли банклар, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси (Эрметов) ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари жўнатувчи жойлашган жойда юклаб жўнатиш ҳужжатлари икки суткадан кўп бўлмаган муддатда белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласинлар, ушбу ишда сансалорликка ва сунъий тўсиқлар вужудга келтирилишига йўл қўймасинлар.
ҳўл мева-сабзавот ва консерва маҳсулотларини тузилган контрактлар бўйича юклаб жўнатиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этсинлар;
жойларда зарур ҳужжатларни тезликда расмийлаштириш ва мева-сабзавот маҳсулотларини юклаб жўнатиш бўйича таянч пунктлари ташкил этсинлар.
ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини темир йўлда ташиш тарифлари Қозоғистон Республикаси ҳудуди бўйича 1996 йил 31 декабргача, Россия Федерацияси ҳудуди бўйича (Москвагача) 1996 йил 1 ноябргача 50 фоизга пасайтирилганлиги;
Россия Федерациясининг бошқа йўналишлари бўйича темир йўлда ташиш тарифларининг пасайтирилиши тўғрисидаги масала «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беришга контрактлар мавжуд бўлган тақдирда ҳар бир аниқ ҳолатда Россия Темир йўллар вазирлиги билан биргаликда ҳал этилиши тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳўл мева-сабзавот ва консерва маҳсулотларини ташиш тарифларини 50 фоизга пасайтирсин;
юкни жўнатувчининг ташишнинг тўлиқ қийматини белгиланган муддатларда тўлаш тўғрисидаги кафолати билан олдиндан ҳақ тўланмасдан юкка ҳаракатдаги составнинг ўз вақтида ажратилиши ва берилишини таъминласин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 6 августдаги 323-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Гиниятуллин зиммасига юклансин.
Гиниятуллин Р.А. | — | Бош вазирнинг ўринбосари, комиссия раиси |
Усмонов М.З. | — | Бош вазирнинг ўринбосари, комиссия ҳамраиси |
Муллажонов Ф.М. | — | Марказий банк раиси |
Сайфиддинов Ж.Б. | — | «Пахта-банк» раиси |
Азимов Р.С. | — | Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси |
Жуманиёзов М.Ж. | — | Қишлоқ хўжалиги вазири |
Носиров Б.Н. | — | «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси раиси |
Қурбонов Э.Қ. | — | «Ўзтайёрловсавдо» уюшмаси раиси |
Бурхонов Ф. | — | Ўзбекбирлашув бошқаруви раиси |
Жабборов Т.А. | — | «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» раиси |
Муҳиддинов Ҳ. | — | «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси раисининг ўринбосари |
Алимбоев С.А. | — | Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари |
Зинин В.И. | — | Молия вазирининг ўринбосари |
Эрметов Н. | — | «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг раиси |