29.04.2004 йилдаги 615-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ВА ҚИЗИЛ ХОЧ ТИМСОЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА УЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан, фарқловчи сигналлардан, шунингдек «Қизил Ярим ой» ва «Қизил Хоч» номларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-транспорт воситалари — ярадор бўлган, касалланган ва кема ҳалокатига учраган шахсларни, шунингдек тиббий ходимларни ва тиббий мол-мулкни ташиш учун мўлжалланган ташиш воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий тузилмалар — ярадор бўлган, касалланган ва кема ҳалокатига учраган шахсларни қидириб топиш, ташиш, уларга ташхис қўйиш ёки уларни даволаш, шу жумладан уларга биринчи ёрдам кўрсатиш учун, шунингдек касалликларнинг олдини олиш учун ташкил этилган стационар, кўчма тиббий муассасалар (бўлинмалар) ҳамда бошқа фуқаро ва ҳарбий тиббий тузилмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий ходимлар — ярадор бўлган, касалланган ва кема ҳалокатига учраган шахсларни қидириб топиш, ташиш, уларга ташхис қўйиш ёки уларни даволаш, шу жумладан уларга биринчи ёрдам кўрсатиш, касалликларнинг олдини олиш учун, шунингдек тиббий тузилмаларни хўжалик, моддий-техника ва бошқа жиҳатдан таъминлаш учун доимий ёки вақтинчалик асосда тайинланган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фарқловчи сигналлар — тиббий тузилмалар ва санитария-транспорт воситаларини таниб олиш учун фойдаланиладиган радиосигнал, ёруғлик сигнали, электрон танув белгиси ёки бошқа сигнал.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсоллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқ фонда ифодаланган, биринчи ёки тўртинчи чораги ҳолатидаги қизил рангли ярим ойнинг халқаро нормаларда эътироф этилган тасвири қизил ярим ой тимсоли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқ фонда ифодаланган, тўрттала томони тенг узунликка эга бўлган қизил рангли хочнинг халқаро нормаларда эътироф этилган тасвири қизил хоч тимсоли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан фойдаланишнинг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан фақат инсонпарварлик мақсадларида фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсоллари улардан фойдаланишда бир хил аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикаси фойдаланадиган тимсол
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қизил ярим ой тимсолидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фойдаланадиган қизил ярим ой тимсоли оқ фонда ойнинг биринчи чорагидаги ҳолатда, унга қараб турган одамга нисбатан олганда ҳар иккала учи чап тарафга қаратилган тарзда ифодаланган қизил рангли ярим ой тасвиридан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Қизил ярим ой тимсолидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизил ярим ой тимсолидан фарқловчи ёки ҳимояловчи тимсол сифатида фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизил ярим ой тимсолидан бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, бошқа мол-мулк, шунингдек ходимлар Қизил Ярим ой ва Қизил Хоч Халқаро ҳаракати ташкилотларига мансублигини белгилаш учун фарқловчи тимсол сифатида фойдаланилади. Умум эътироф этилган халқаро нормаларга мувофиқ фарқловчи тимсол ўлчами кичикроқ бўлиши ва ундан қўлбоғичларда фойдаланилмаслиги ҳамда бу тимсол биноларнинг томига ўрнатилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли можаролар даврида қизил ярим ой тимсолидан ярадор бўлган, касалланган ва кема ҳалокатига учраган шахсларга ёрдам кўрсатувчи тиббий тузилмаларни, тиббий ходимларни, шунингдек санитария-транспорт воситаларини белгилаш учун ҳимояловчи тимсол сифатида фойдаланилади. Ҳимояловчи тимсол текис сиртга ёки байроққа туширилган бўлади ва у ҳамма тарафдан ҳамда узоқ масофадан кўриниб туриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Қизил ярим ой тимсолидан ҳарбий тиббий тузилмаларнинг фойдаланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий тиббий тузилмалар қизил ярим ой тимсолидан ўз тиббий ходимларини ва санитария-транспорт воситаларини белгилаш учун ҳимояловчи тимсол сифатида фойдаланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизил ярим ой тимсолидан ҳимояловчи тимсол сифатида фойдаланувчи ҳарбий тиббий ходимлар қизил ярим ой тимсоли туширилган қўлбоғич тақиб юришлари ва ёнларида қонунчиликда белгиланган тартибда бериладиган шахсий гувоҳнома бўлиши лозим.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Қизил ярим ой тимсолидан фуқаро тиббий тузилмаларининг фойдаланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бепул тиббий ёрдам кўрсатувчи фуқаро тиббий тузилмалари Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг розилиги билан тинчлик даврида қизил ярим ой тимсолидан санитария-транспорт воситаларини ва биринчи тиббий ёрдам пунктлари жойлашган ерларни белгилаш учун фарқловчи тимсол сифатида фойдаланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли можаролар даврида фуқаро тиббий тузилмалари, тиббий ходимлар, шунингдек санитария-транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг рухсатига биноан ҳимояловчи тимсол сифатида қизил ярим ой тимсоли билан белгиланади. Тиббий ходимлар қизил ярим ой тимсоли туширилган қўлбоғич тақиб юришлари ва ёнларида қонунчиликда белгиланган тартибда бериладиган шахсий гувоҳнома бўлиши лозим.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Қизил ярим ой тимсолидан Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг фойдаланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти қизил ярим ой тимсолидан ўз бинолари, иншоотлари, транспорт воситалари, бошқа мол-мулки, шунингдек ходимлари мансублигини белгилаш учун фарқловчи тимсол сифатида фойдаланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг тиббий тузилмалари, тиббий ходимлари, шунингдек санитария-транспорт воситалари қуролли можаролар даврида ҳарбий тиббий тузилмаларнинг ихтиёрига берилган тақдирда қизил ярим ой тимсолидан ҳимояловчи тимсол сифатида фойдаланилади. Тиббий ходимлар бундай пайтларда уруш даври қонунларига бўйсунадилар ҳамда қизил ярим ой тимсоли туширилган қўлбоғич тақиб юришлари ва ёнларида қонунчиликда белгиланган тартибда бериладиган шахсий гувоҳнома бўлиши лозим.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан чет давлатларнинг Қизил Ярим ой ёки Қизил Хоч жамиятлари фойдаланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлатларнинг Қизил Ярим ой ёки Қизил Хоч жамиятлари, агар уларнинг вакиллари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлса, қизил ярим ой ёки қизил хоч тимсолидан Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг назорати остида фарқловчи тимсоллар сифатида фойдаланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли можаро юз берган тақдирда бетараф давлатларнинг ҳамда қуролли можарода иштирок этмаётган бошқа чет давлатларнинг Қизил Ярим ой ёки Қизил Хоч жамиятларининг тиббий тузилмалари, тиббий ходимлари, шунингдек санитария-транспорт воситалари инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг рухсати билан ва Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг назорати остида ҳарбий тиббий тузилмаларнинг ихтиёрига берилиши ҳамда қизил ярим ой ёки қизил хоч тимсолидан ҳимояловчи тимсол сифатида фойдаланиши мумкин. Тиббий ходимлар бундай пайтларда уруш даври қонунларига бўйсунадилар ҳамда қизил ярим ой ёки қизил хоч тимсоли туширилган қўлбоғич тақиб юришлари ва ёнларида қонунчиликда белгиланган тартибда бериладиган шахсий гувоҳнома бўлиши лозим.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой ҳаракати ташкилотларининг фойдаланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятларининг Халқаро Федерацияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга ошираётганда қизил ярим ой ёки қизил хоч тимсолидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларини ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсоллари давлат томонидан ҳимоя қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиладиган фарқловчи сигналлар ҳамда «Қизил Ярим ой» ва «Қизил Хоч» номлари ҳам давлат ҳимояси остида бўлади.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Қизил ярим ой ва Қизил хоч тимсолларидан, фарқловчи сигналлардан, «Қизил Ярим ой» ва «Қизил Хоч» номларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан, фарқловчи сигналлардан, «Қизил Ярим ой» ва «Қизил Хоч» номларидан ёки уларга ўхшатиб қилинган бошқа белгилар ҳамда номлардан тижорат фаолиятида фойдаланишга, шунингдек қуролли можаролар даврида улардан хиёнаткорлик билан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
615-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 234-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)