LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Пратт энд Уитней» компанияси томонидан Боинг 757-200 самолётига РW 2037 моделидаги эҳтиёт двигатели етказиб беришни, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар ва харажатларни маблағ билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 1996 йил 22 августдаги контрактга ва «Пратт энд Уитней» компанияси билан тузилган 1997 йил 21 мартдаги Хат-Битимга мувофиқ иловага мувофиқ умумий суммаси 8014,8 минг АҚШ доллари бўлган РW 2037 моделидаги эҳтиёт двигателини ва у билан боғлиқ асбоб-ускуналарни сотиб олади;
АҚШ Эксимбанки томонидан маъқулланган сумма Б транши бўйича Боинг 757-200 самолёти учун РW 2037 моделидаги эҳтиёт двигателининг харид нархига, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар ва харажатларга оид қисмини маблағ билан таъминлашни ўз ичига олади.
2. РW 2037 эҳтиёт двигателини, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар ва харажатларни маблағ билан таъминлаш Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 ноябрдаги 412-сон қарори билан маъқулланган молиявий лизинг таркибига киритилишига розилик берилсин, бунда:
умумий суммаси 7075,3 минг АҚШ доллари бўлган эҳтиёт двигатели, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар ва харажатлар қийматининг бир қисми, шунингдек АҚШ Эксимбанки суғурта мукофоти АҚШ Эксимбанки кафолати остида Чейз Манхэттен Банк томонидан берилган кредит ҳисобига молиялансин;
эҳтиёт двигатели қийматининг, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар ва харажатларнинг 1608,8 минг АҚШ доллари миқдоридаги қолган қисми «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг 1238,1 минг АҚШ долларига тенг бўлган сўм маблағлари ҳисобига ва 370,7 минг АҚШ долларига тенг бўлган республика бюджети маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминлансин.
3. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Пратт энд Уитней» компанияси билан тузилган 1997 йил 21 мартдаги Хат-Битимга мувофиқ РW 2037 моделидаги двигатель учун эҳтиёт қисмларнинг битта комплекти тайёр бўлишига қараб кейинчалик тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кўрсатиб ўтилган комплект қиймати ҳисоб-китобини тақдим этсин.
1997 йил 26 августгача «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига аванс тўловини амалга ошириш учун республика бюджетидан 370,7 минг АҚШ долларига тенг бўлган миллий валютада маблағ ажратсин;
РW 2037 моделидаги двигатель учун эҳтиёт қисмларнинг битта комплекти қийматига ҳақ тўлашга республика бюджетидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига маблағ ажратилишини назарда тутсин;
РW 2037 эҳтиёт двигатели, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар ва харажатларга тегишли молиявий лизинг таркибига мувофиқ тўланиши керак бўлган асосий қарз, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш учун республика бюджетидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига йилнинг ҳар чорагида маблағ ажратилишини таъминласин.
5. РW 2037 эҳтиёт двигатели, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар нархлари ва молиявий лизинг битишувининг юридик расмийлаштирилиши бўйича амалда қилинган харажатлар миқдорлари кўпайиши учун жавобгарлик «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига юклансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси РW 2037 эҳтиёт двигателини, у билан боғлиқ асбоб-ускуналарни харид қилиш ва харажатлар бўйича молия лизингига тегишли ҳужжатларга зарур тузатишлар ва қўшимчаларни имзолашга вакил қилинсин.
8. РW 2037 эҳтиёт двигателини ва у билан боғлиқ асбоб-ускуналарни маблағ билан таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 ноябрдаги 412-сон қарорининг ва мазкур қарорга мувофиқ киритилган тузатишлар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан берилган барча маъқуллашлар, сертификатлар, ишончномалар, мажбуриятлар ва тасдиқлашларнинг амал қилиши жорий этилсин.
Маълумот учун қабул қилинсинки, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 ноябрдаги Кафолат хатининг ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 ноябрдаги Қайтариб олинмайдиган мажбурияти барча шартларининг амал қилиши РW 2037 эҳтиёт двигатели, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар ва харажатларни маблағ билан таъминлаш учун жорий қилинади.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.Б.Сайфиддинов РW 2037 эҳтиёт двигателини, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар ва харажатларни маблағ билан таъминлаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан 1996 йил 25 ноябрдаги Кафолат битимига Розилик ва Тасдиқлашни АҚШ Эксимбанки учун қулай шаклда имзолашга вакил қилинсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги АҚШ Эксимбанки учун қулай шаклда РW 2037 эҳтиёт двигатели ва унга асбоб-ускуналар харид қилиш билан боғлиқ тақдим этилган ҳужжатлар бўйича юридик хулоса берсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги мазкур қарорга мувофиқ 1996 йил 25 ноябрдаги Ижара тўғрисидаги асосий битимга барча тузатишлар ва барча қўшимчаларни рўйхатдан ўтказсин.