LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, олий маълумот олишда қобилиятли ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва абитуриентларни сифатли танлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1996/97 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида ўқитиш учун 1-иловага* мувофиқ 23 минг давлат грантлари белгилансин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларига қабул қилишни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун Давлат комиссияси таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
абитуриентларни, тест натижасида тўплаган балларини ҳисобга олган ҳолда, рейтинг тизими бўйича қабул қилишни ташкил этсинлар;
ўзларига қарашли олий ўқув юртларида ўқитиш шакллари ва тилларига кўра таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича грантларнинг тақсимланишини бир ҳафта муддатда Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсинлар.
Грантларни тақсимлашда қуйидаги мутахассисликларнинг устуворлиги таъминлансин: менежмент, маркетинг, молия ва кредит, банк иши, солиқлар ва солиқ солиш, суғурта иши, иқтисодиётда ахборот тизимлари, халқаро иқтисодий муносабатлар, кон иши, нефть-газ иши, автомобилсозлик, педагогика, юриспруденция, халқаро ҳуқуқ, чет тиллар.
4. Белгилаб қўйилсинки, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 1996/97 ўқув йилининг биринчи курсларидан бошлаб ўқитиш учун барча ўқув харажатларининг 50 фоизи миқдорида тўлов жорий этилади.
5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, олий ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идораларнинг ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ўқитишнинг кундузги шакли бўйича бир ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбати нормативлари чегарасини таълим йўналишлари, мутахассислик ва олий ўқув юртининг хусусиятларига қараб 1:9 гача кўпайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ўқитувчилар ва талабалар нисбати нормативларининг ўзгаришидан қатъи назар, олий ўқув юртлари иш ҳақи фондининг ҳозирги миқдори, унинг бўшаб қолган қисмини олий ўқув юртларининг юқори малакали ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун йўналтирган ҳолда, сақлаб қолинсин.
Бўш қолаётган ўқитувчилардан олий ўқув юртлари ҳузурида ташкил этиладиган коллежларда, гимназияларда, мактабларда, лицейларда, шунингдек, умумтаълим муассасаларида фойдаланиш тавсия этилсин.
6. Олий ўқув юртларининг ректорларига профессор-ўқитувчилар таркибига юқори малака учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бир ойлик маошгача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамаси табақаланган ҳолда белгилашига рухсат берилсин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлиги билан биргаликда «Олий ўқув юртлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг асосий мезонлари тўғрисида» Низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
олий ўқув юртларига грантлар умумий сонининг 20 фоизи доирасида, улардан 10 фоизигачасини Тошкент шаҳри олий ўқув юртларига, шу жумладан нул курсларга, устувор ва тадқиқ мутахассисликлар бўйича, пулли-контракт асосида, юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ абитуриентларнинг ушбу тоифаси ўртасидаги тест натижаларидан келиб чиқиб, улар томонидан ўқитишнинг тўлиқ қийматини қоплаётган ҳолда, қўшимча равишда қабул қилишни амалга ошириш;
олий ўқув юртларига аниқ мутахассисликлар ва таълим йўналишлари бўйича пулли-контракт асосида қабул қилиш кўрсаткичларини юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртманомаларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқиш ва уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларига талабалар қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида Низомга зарур ўзгартиришлар киритиш.
8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ўқитиш ва мутахассислар тайёрлаш ҳақи миқдорини, шунингдек тушган маблағларни олий ўқув юртларида сарфлаш тартибини кўрсатган ҳолда ўқитишнинг пулли-контракти шакли тўғрисида Низомни ишлаб чиқсин ва 1996 йил 25 июлгача Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин.
9. Олий ва ўрта мактабни интеграциялашни чуқурлаштириш, ўқув жараёнини такомиллаштириш, янги турдаги таълим муассасаларини ташкил этиш учун 1996/97 ўқув йилидан бошлаб олий ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Халқ таълим вазирлигига ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда фаолият кўрсатаётган мактаблар негизида ҳаммуассислик ҳуқуқлари билан ҳар бир олий ўқув юрти ҳузурида, уларда ўқитишнинг юқори савияда бўлишини таъминлаган ҳолда, учтадан қўшма умумтаълим мактаблари (1 та бизнес мактаби, 1 та ихтисослаштирилган лицей, 1 та гимназия) ташкил этсинлар.
10. Олий ўқув юртларининг ўқитишнинг пулли-контракт шакли бўйича кадрлар тайёрлашдан тушган маблағлари, улардан моддий-техникавий базани мустаҳкамлаш, ўқув жараёнини ўқитишнинг янги воситалари билан таъминлаш, олий ўқув юрти ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш учун мақсадли фойдаланилган тақдирда, солиқларнинг барча турларидан 5 йил муддатга озод қилинсин.
11. Молия вазирлиги 1996/97 ўқув йили учун белгиланган грантларни ҳисобга олган ҳолда бюджетнинг дастлабки прогноз кўрсаткичларига тузатишлар киритсин.