21.05.2010 йилдаги 98-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2017
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ушбу Низом «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон қарорига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат солиқ қўмитаси деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
4. Давлат солиқ қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлиқ миқдорда тушишини таъминлаш;
в) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлиқ миқдорда тушишини таъминлаш соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўлов муддати ўтган қарзларнинг Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ундиришга йўналтирилган қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар ташкил этилиши ва қўлланишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;
10.8) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёки ҳудудларни, биноларни, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ жойларни текшириш учун давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларини киритиш рад этилганда, солиқ тўловчи маълум қилинган манзилда бўлмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда банк счётлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш бўйича суд тартибида чора-тадбирлар кўриш (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легализация қилишнинг ҳамда терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳолатлари бундан мустасно).
10.14) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган ҳолларда ҳужжатларни, агар улар чет тилда тузилган бўлса, нотариал тасдиқлаган ҳолда давлат тилига таржима қилишни талаб қилиш;
10.1—10.7-кичик бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар — белгиланган ваколатлар доирасида давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига берилади;
10.8—10.15-кичик бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар — давлат солиқ хизмати органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига берилади;
10.16 ва 10.17-кичик бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар — Давлат солиқ қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органларининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси мансабдор шахсларига берилади.
13. Давлат солиқ қўмитаси мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ушбу Низом, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади.
3. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ҳамда «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.
«Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органларига берилган, Бош бошқарма ваколатига кирадиган бошқа ваколатларга мувофиқ хатти-ҳаракатларни амалга ошириш.
21. Хизматга қабул қилишда ва Бош бошқармада хизматни ўташ чоғида ходимларга Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси умумий талабларидан ташқари ички махсус хизмат йўриқномаларида назарда тутилган бошқа махсус талаблар ҳам татбиқ этилади.
а) 5-банднинг биринчи хатбошидаги «Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
5-банднинг олтинчи хатбошидаги «солиққа оид низоларни» сўзлари «солиқ солишга оид низоларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
2-банднинг иккинчи хатбошидаги «11» рақами «9» рақами билан алмаштирилсин;
7-банддаги «Назорат-тафтиш бош бошқармаси» сўзларидан кейин «ҳамда Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси» сўзлари қўшилсин.
1.3-банднинг иккинчи хатбошидаги «режим ва кадрлар» сўзлари «режим ва кадрлар билан ишлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
1.4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
4.1-банднинг ўнинчи хатбошидаги «солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
6.2-банддаги «режим ва кадрлар» сўзлари «режим ва кадрлар билан ишлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
6.3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
1.4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
6.1-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
6.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
6.5-банддаги «мансабдор шахсларига» сўзлари «ходимларига» сўзи билан алмаштирилсин;
2-банднинг иккинчи хатбошига «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошқарма ва бўлимларининг» сўзларидан кейин «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимларининг бошлиқлари ва ўринбосарлари» сўзлари қўшилсин;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
6-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 9-банддаги «ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Штатдаги лавозим*Махсус унвон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисиСолиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосариСолиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосариСолиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси
Бош бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғи, ишлар бошқарувчиси, Солиқ академияси проректорлари, солиқ коллежлари директорлариСолиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси
Солиқ академияси факультетлари деканлари, солиқ коллежлари директорларининг ўринбосарлари, бош бошқармадаги бошқарма бошлиғи, мустақил бўлим бошлиғи, юридик бўлим бошлиғи, раис котибияти мудири, раиснинг иқтисодиёт масалалари бўйича маслаҳатчиси, солиқ қонунчилиги бўйича бош эксперт, раис ҳузуридаги котибият референти, навбатчи қисм бошлиғиСолиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси
Бош бошқарма ёки бошқарма бўлими бошлиғи, мустақил ёки бошқармадаги бўлим бошлиғининг ўринбосари, раис ёрдамчиси, раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси, Солиқ академияси факультети деканининг ўринбосари, бош давлат солиқ инспектори, бош суриштирувчи, тезкор ходим, шуъба мудирлари, бош иқтисодчи, бош мутахассисСолиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси
Мустақил бўлим бошлиғининг ўринбосари, етакчи мутахассис, фуқаро муҳофазаси бўйича бош мутахассис, катта давлат солиқ инспектори, навбатчи қисм навбатчиси, катта суриштирувчи, етакчи бухгалтер, бош юрист-консультант, Солиқ академиясининг кафедра мудирлари, профессор ва доцентлари, солиқ коллежларининг катта ўқитувчилариСолиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси
Давлат солиқ инспектори, I тоифали мутахассис, I тоифали бухгалтер, навбатчи қисм навбатчисининг ёрдамчиси, Солиқ академияси ва солиқ коллежларининг ўқитувчилариСолиқ хизматининг I даражали инспектори
Штатдаги лавозим*Махсус унвон
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлариСолиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, ўринбосарлари, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг бошқарма бошлиқлари, вилоятлар марказлари шаҳарлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлариСолиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошқарма бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари мустақил бўлимлари ва шуъбалари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, шаҳарлар, вилоятлар марказлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг тезкор ходимлари, бош бухгалтерлари, навбатчи қисмлари бошлиқлариСолиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошқармаларининг бўлим ва шуъба бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ бош инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, давлат солиқ инспекциялари бўлимлари бошлиқлари, Солиқ академиясининг ахборот-ресурс маркази директори, бош суриштирувчиларСолиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ катта инспекторлари, етакчи мутахассислари, давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ бош инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари мутахассислари, Солиқ академияси илмий кенгаши котиби, катта суриштирувчиларСолиқ хизматининг I даражали инспектори
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ катта инспекторлари, суриштирувчиларСолиқ хизматининг II даражали инспектори
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ участка инспекторлари, етакчи мутахассислариСолиқ хизматининг III даражали инспектори
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ инспекторлари, I тоифали мутахассислариСолиқ хизматининг инспектори
33-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
43-банддаги «Солиқ коллежига» ва «Солиқ коллежида» сўзлари тегишли равишда «Солиқ академиясига ва солиқ коллежларига» ҳамда «Солиқ академиясида ва солиқ коллежларида» сўзлари билан алмаштирилсин.