LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Шоли ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжалик-таъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси ўн кун муддатда шоли ўриш комбайнлари, бошқа техника ва асбоб-ускуналар, шунингдек қабул қилиш пунктлари комиссиялар томонидан қабул қилиб олинишини ташкил этсинлар, мақбул муддатлардан келиб чиқиб 1-иловага мувофиқ шоли ҳосилини йиғиштириш жадвалини тасдиқласинлар.
4. «Ўзқишлокхўжаликмаш-холдинг» компанияси (Матчонов), «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Жабборов) шоли ҳосилини йиғиштириш даврида Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларида шоли йиғиштириш техникаси учун асосий узеллар, агрегатлар ва эҳтиёт қисмлар захирасини яратсинлар, ўрим-йиғим мавсумини ўтказишнинг бошқа масалаларини тезкорлик билан кўриб чиқсинлар.
5. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси (Ахметов), «Ўзқишлоқ-хўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Жабборов) шоли ҳосилини йиғиштириш даврида Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларига хўжаликларнинг буюртманомаларига мувофиқ шартнома асосида юк автомашиналари юборсинлар.
Зарурат бўлганда шоли ташиш учун Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг, республиканинг бошқа вазирликлари, идораларининг автотранспорти шартнома асосида жалб қилинсин.
Хўжаликларнинг шолини дон қабул қилиш пунктларига етказиб бериш билан боғлиқ харажатлари «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси корхоналари ҳисобидан қопланади.
6. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси (Муталов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда тайёрлов пунктларининг кеча-кундуз бир маромда ишлашини таъминласин, шоли ортилган транспорт воситаларининг бекор туриб қолишига йўл қўймасин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳосилни йиғиштириб олиш жойларида уни ташишда ва қабул қилиш пунктларида шолини ўғирлаш ва талон-торож қилиш фактларига барҳам бериш чора-тадбирларини белгиласинлар ва амалга оширсинлар зарурат бўлганда махсус постлар ўрнатсинлар.
7. 1996 йил шоли ҳосилини йиғиштириб олиш ва тайёрлаш даврида хўжаликларни ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашнинг Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 22 августдаги 295-сон қарори 12-банди билан белгиланган шартлари жорий этилсин.
8. «Ўздонмаҳсулот давлат корпорацияси топширилган шоли учун хўжаликлар билан ҳар беш кунда контрактация шартномаларида назарда тутилган нархлар бўйича ҳисоб-китоб қилсин.
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Жуманиёзов) Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (Усмонов) шоли ҳосилини йиғиштиришда банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришга доир тавсияларни бир ҳафта муддатда хўжаликларга етказсинлар. Меҳнатга натура билан ҳақ тўлаш ҳисобига шоли бериш уни «Ўздонмаҳсулот давлат корпорациясига сотиш юзасидан контрактация шартномалари бажарилгандан ҳамда 2-иловага мувофиқ уруғлик фондлари ғамлангандан кейин амалга оширилсин.
«Ўздонмаҳсулот давлат корпорацияси тегишли сақлаш жойлари бўлмаган хўжаликлардан уруғликни масъулиятли сақлаш учун қабул қилиб олсин.
Марказий банк, «Пахта-банк», «Ғалла-банк» ва бошқа тижорат банклари шоли йиғиштириш мавсуми қатнашчилари билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш учун хўжаликларни нақд пул билан таъминласин.
10. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясига уруғчилик хўжаликларидан навли шоли уруғлигини — супер-элита навли уруғликни товар шолига белгиланган нархлардан 300 фоиз юқори, элита навли уруғликни — 200 фоиз юқори, биринчи репродукцияли уруғликни — 150 фоиз юқори, иккинчи репродукцияли уруғликни — 100 фоиз миқдори нархларда харид қилишга рухсат берилсин, улар давлат ресурслари учун шоли харид қилиш ҳажмларида ҳисобга олинмасин.
Уруғлик шолини контрактация шартномалари бўйича сотишнинг умумий миқдорлари ҳисобига топшириш амалиёти қоралансин. Товар шолининг уруғлик мақсадларида фойдаланилиши қатъиян тақиқлансин. Ушбу талаблар бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига юклансин.
шоли харид қилиниши тўғрисидаги статистика ҳисоботи юритилишини таъминласин, статистика ҳисоботини Ўздонмаҳсулот корпорацияси дон қабул қилиш пунктларининг қабул квитанциялари нусхаларисиз қабул қилмасин, шолининг ялпи ҳосилини ҳисоблаб чиқишда аҳолининг хўжаликларида етиштирилган шолини алоҳида ҳисобга олсин;
шоли тайёрлаш даврида статистика ҳисоботининг ишончлилигини мунтазам текшириб турсин, статистика ҳисоботини бузиб кўрсатиш аниқланган ҳолларда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 1997 йил ҳосили учун шоли экиш майдонлари ҳақидаги таклифларига 3-иловага мувофиқ розилик берилсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Р.А. Гиниятуллин зиммасига юклансин.
Экин майдони, минг гектар | Йиғиштириб олиш муддатлари | ||
бошланиши | тугалланиши | ||
Қорақалпоғистон Республикаси | 98,8 | 15.09 | 25.10 |
вилоятлар: | |||
Андижон | 1,0 | 25.09 | 15.10 |
Бухоро | 0,3 | 25.09 | 15.10 |
Жиззах | 0,3 | 25.09 | 15.10 |
Қашқадарё | 0,1 | 25.09 | 15.10 |
Навоий | 0,2 | 25.09 | 15.10 |
Наманган | 3,2 | 25.09 | 20.10 |
Самарқанд | 1,0 | 25.09 | 15.10 |
Сурхондарё | 5,7 | 15.09 | 20.10 |
Сирдарё | 7,2 | 20.09 | 20.10 |
Тошкент | 11,4 | 20.09 | 20.10 |
Фарғона | 1,2 | 25.09 | 15.10 |
Хоразм | 45,7 | 15.09 | 25.10 |
Жами: | 176,1 | 15.09 | 25.10 |