ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ДАВЛАТ АКЦИЯЛАР ПАКЕТИ (УЛУШЛАРИ)НИ ДАВЛАТ ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВГА БЕРИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВЛАР ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1410-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 2004 йил 3 сентябрдаги 01/18-48-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат акциялар пакети (улушлари)ни давлат ишончли бошқарувга бериш бўйича танловлар ўтказиш қоидаларига (2004 йил 16 сентябрь, рўйхат рақами 1410) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 416-модда) киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Раис в.б. А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 12 март,
01/12-03-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 121-модда)