Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2013 05.04.2010 йилдаги 63-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ВАҚТИНЧА САҚЛАШ БЎЙИЧА ПУЛЛИ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТУВЧИ ЮРИДИК ШАХСЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сонли «Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини тартибга солиш, шунингдек мазкур хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун тўловларнинг чекланган миқдорини тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда тегишли пулли хизматлар кўрсатиладиган барча автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини хатловдан ўтказсинлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ушбу пулли хизматлар кўрсатиш тури соҳасидаги ўз фаолиятини тасдиқланган Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқлаштирилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, 2010 йил 1 майдан бошлаб юридик шахслар томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг кўрсатилган мақсад учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорисиз автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш рухсатнома ҳужжатларисиз фаолият турларини амалга оширишга тенглаштирилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чораларини қўллашга олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ хизмати органлари автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолияти юзасидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 5 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 апрелдаги 63-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслар томонидан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш деганда автотранспорт воситаларини сақлаш жойлари автотранспорт воситаларининг аниқ эгаларига бириктирилмасдан пулли асосда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низом қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат гаражлари — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарори ёки фармойиши билан ажратилган ер участкаларида ташкил этиладиган уларда автотранспорт воситаларини сақлаш жойлари аниқ жисмоний шахсларга бириктирилган фуқароларнинг транспорт воситаларини сақлаш жойларига;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 56-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 85-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий гаражлар — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарори ёки фармойиши билан транспорт воситалари эгаларига ажратилган ер участкаларида, яшаш жойи яқинида уларнинг маблағлари ҳисобига қурилган фуқароларнинг автотранспорт воситаларини сақлаш иншоотларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар ва муассасаларга белгиланган тартибда ажратилган ер участкаларида жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш учун тўлов ундирилмайдиган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар фақат юридик шахслар томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсга автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш учун фойдаланишга ер участкаси бериш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёхуд илгари бошқа мақсадлар учун берилган ер участкасидан унда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун фойдаланиш тўғрисидаги қарорлари мавжуд бўлганда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган масалалар бўйича қарорлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда, юридик шахс аризаси асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари юридик шахсдан тегишли ариза ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур ҳужжатлар олинган санадан бошлаб уч кун муддатда қуйидаги ҳудудий органларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд жойлаштириш схемаларига, ҳудудларни режалаштириш схемаларига ва туманларни режалаштириш лойиҳаларига, аҳоли пунктларининг бош режалари, режалаштириш ва қуриш лойиҳаларига, шунингдек шаҳарсозлик нормалари талабларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича — ҳудудий архитектура органларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига (кейинги ўринларда матнда ЙҲХДХ деб юритилади) аризада кўрсатилган ер участкасида автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш имконияти тўғрисида сўровнома юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий архитектура ва ЙҲХДХ органлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг сўровномасини олган санадан бошлаб бир ҳафта муддатда уларга ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилишда ҳисобга олинадиган тегишли хулосаларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарор юридик шахс тегишли ариза ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур ҳужжатларни тақдим этган санадан бошлаб ўттиз календарь кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчи ҳокимият органларининг автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорлари мажбурий тартибда аризачига, тегишли ҳудудий давлат солиқ хизмати органига, шунингдек ер ресурслари ва давлат кадастри ҳудудий органига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ер участкаси бериш ёки илгари берилган ер участкасидан фойдаланиш юзасидан рад жавоби берилган тақдирда аризачига белгиланган тартибда рад этиш сабаблари асосланган ва қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ёзма жавоб жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларида автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун берилаётган ер участкаси майдони мажбурий тартибда кўрсатилади ва берилаётган ер участкасининг аниқ белгиланган контури чизилган тегишли режа-картография материаллари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фақат автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ўзига ер участкаси берилган юридик шахс томонидан амалга оширилади. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш учун ер участкаларининг ижарага (субижарага) берилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойи қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қаттиқ қопламага, ёритилган, ахлатларни йиғиш учун контейнерлар, ёнғинга қарши воситаларга эга бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳудудга кириш ва ундан чиқиш учун махсус ажратилган жойлар бўлиши керак. Бунда кириш (чиқиш) жойи йўл ҳаракати хавфсизлиги талаблари таъминланишини ҳисобга олган ҳолда ажратилган бўлиши зарур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳудуд атрофи ўралган бўлиши ёхуд махсус ажратилган кириш (чиқиш) жойини айланиб ўтиб ҳудудга кириш (ундан чиқиш) имконини бермайдиган бошқа тўсиқларга эга бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) агар ҳудуд автотранспорт воситаларини бир нечта қаторларда жойлаштирган ҳолда сақлаш имконини берса, у ҳолда ҳудуд автотранспорт воситаларининг унинг ичида ҳаракатланиши учун полосаларга ажратилган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ажратилган кириш (чиқиш) жойига туташ, кўринарли жойда назоратчи-кассирнинг хона (будка)си бўлиши, унинг ташқи томонида йирик ҳарфлар билан (ҳарфнинг бўйи камида 3 см бўлиши керак) автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тарифлари ва шартлари тўғрисидаги ёзувлар бўлиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ногиронлар учун махсус жиҳозланган камида иккита жой мавжуд бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фискал хотирали назорат-касса машинасига ва пластик карточкалардан тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалига эга бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
300 ва ундан ортиқ турғун савдо шохобчалари ва савдо ўринларига эга бўлган бозорлар ва савдо комплексларида автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатилган ҳолларда мажбурий тартибда автотранспорт воситалари кириб келган ва чиқиб кетган вақтни қайд этиш функциясига эга бўлган электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 112-сон қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 186-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар томонидан белгиланадиган тарифлар, бироқ ушбу хизматлар тури учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланадиган тўловнинг чекланган миқдоридан юқори бўлмаган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кўрсатилган пулли хизматлар учун ҳисоб-китоб ҳудудга киришда берилган квитанция асосида, назорат-касса машинаси ёки ҳисоб-китоб терминали чекини мажбурий тартибда берган ҳолда автотранспорт воситаси ҳудуддан чиқаётганда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Юридик шахслар томонидан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича кўрсатилган пулли хизматлар учун тўлов нақд пул билан ҳам, пластик карточкадан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда ҳам амалга оширилади. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатишдан тушган нақд пул тушумлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар куни банклар кассасига топширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслардан солиқ олиш хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда бюджетга қатъий белгиланган солиқ ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қатъий белгиланган солиқ ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим ажратилган ҳар бир ҳудуд учун ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қатъий белгиланган солиқ ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатларда кўрсатилган майдон учун ҳисоблаб чиқилади. Қатъий белгиланган солиқ бўйича дастлабки солиқ ҳисоботини тақдим этишда унга (ер участкаси олгандан ёки ундан фойдаланиш мақсадлари ўзгаргандан ёхуд ажратилган ер участкаси майдони ўзгаргандан кейин) мазкур фаолият тури учун ажратилган ер участкаси майдонини тасдиқлайдиган ҳужжатлар нусхаси мажбурий тартибда илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қатъий белгиланган солиқ ставкаси ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимнинг чекланган миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимнинг аниқ миқдори маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади ва чекланган ставкалардан ошмаслиги ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлардан паст бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича фаолият билан бирга бошқа фаолият турларини амалга оширадиган юридик шахслар ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар санитария қоидаларига ва ёнғинга қарши қоидаларга риоя қилиниши, автотранспорт воситаларининг сақланиши, шу жумладан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш пайтида уларнинг ўғирланиши, қисмларининг ечиб олиниши ва шикастланиши юзасидан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар (зилзила, довул, сув тошқини ва бошқалар) туфайли автотранспорт воситаларининг шикастланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаси салонида турган ва унинг бутловчи қисмига кирмайдиган шахсий буюмларнинг сақланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари улар вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиладиган ҳудуддан чиққандан кейин автотранспорт воситаларининг сақланишига тааллуқли эътирозлар юзасидан жавоб бермайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 апрелдаги 63-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиллар тўхташ жойлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 августдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 8-сон, 47-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)» 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 6-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)» 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда) 1-илованинг 6-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 107-модда, 23-сон, 186-модда; 2012 й., 8-9-сон, 85-модда)