23.03.2010 йилдаги 50-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ЛОЙИҲА-ҚИДИРУВ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ҳудудларини, энг аввало, қишлоқ аҳоли пунктларини архитектуравий режалаштириш ва комплекс қуришни амалга оширишни ташкил этиш тизимини тубдан яхшилаш, ишлаб чиқилаётган лойиҳалар сифатини ошириш, шунингдек республиканинг етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва тегишли лойиҳа-қидирув ташкилотлари акциядорлари (қатнашчилари) умумий йиғилишларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзЛИТТИ» ёпиқ акциядорлик жамияти ва «Тошуйжойлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти лойиҳа-қидирув ташкилотларини бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш ҳамда «ТошуйжойЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Донлойиҳа» масъулияти чекланган жамият ва «Ўзмевасабзавот-узумсаноатлойиҳа» масъулияти чекланган жамият лойиҳа-қидирув ташкилотларини бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш ҳамда «Ўзагросаноатлойиҳа» масъулияти чекланган жамият лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзрангметлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти ва «ЎзГЕОТЕХЛИТИ» давлат унитар корхонаси лойиҳа-қидирув ташкилотларини бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш ҳамда «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» давлат унитар корхонаси лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ZPLITI» ёпиқ акциядорлик жамияти ва «OʼZGASHK» давлат унитар корхонаси лойиҳа-қидирув ташкилотларини бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонаси лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» очиқ акциядорлик жамиятини давлат унитар корхонасига айлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этиш натижасида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича янгидан ташкил этилаётган лойиҳа-қидирув ташкилотларининг асосий ихтисослашиш йўналишлари тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси ва «ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонасининг муассиси ҳисобланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда — «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси, «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» давлат унитар корхонаси ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонаси тузилмаси ва уставларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган лойиҳа-қидирув ташкилотларининг акциядорлари (қатнашчилари) билан биргаликда лойиҳа-қидирув ташкилотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТошуйжойЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти, «Ўзагросаноатлойиҳа» масъулияти чекланган жамият, «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» давлат унитар корхонаси, «ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонаси ҳамда «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонасининг лойиҳа-қидирув ташкилотларини соҳа бўйича олий маълумотли ҳамда лойиҳалаш ишларида камида 5 йиллик амалий тажрибага эга бўлган раҳбар ва муҳандис-техник ходимларнинг пухта танланишини назарда тутган ҳолда тажрибали ва юқори малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «ТошуйжойЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти ўзининг қайта ташкил этилиши муносабати билан акциялар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим тўлашдан озод қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тасдиқланган бош режаларда назарда тутилмаган қўшимча объектларни қуриш йўл қўйилмаслиги юзасидан белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 23 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 мартдаги 50-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта ташкил этилаётган лойиҳа-қидирув ташкилотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р Қайта ташкил этилаётган лойиҳа-қидирув ташкилотлари номи ва қайта ташкил этиш шакли Янгидан ташкил этилаётган лойиҳа-қидирув ташкилотлари
Лойиҳа-қидирув ташкилотлари номи ва жойлашган жойи*‎ Устав жамғармасидаги давлат улуши, (камида) %‎ Асосий ихтисослашув йўналиши
1.‎ «ЎзЛИТТИ» ЁАЖ ва «Тошуйжойлойиҳа» ОАЖ (бирлашиш)‎ «ТошуйжойЛИТИ» ОАЖ, Тошкент шаҳри, М.Якубов кўчаси, 43 («Тошуйжойлойиҳа» ОАЖнинг собиқ биноси)‎ 51‎

Намунавий, шу жумладан уй-жой ва ижтимоий бинолар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.
‎Шаҳарсозлик соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг ТИА, ТИИни, норматив-методологик ва йўриқнома ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
‎Турар жой бинолари ва иншоотларини ўлчаш ва текшириш ишларини амалга ошириш, техник жиҳатдан кўздан кечириш. ‎

2.‎ «Донлойиҳа» МЧЖ ва «Ўзмевасабзавот-узумсаноатлойиҳа» МЧЖ (бирлашиш) «Ўзагросаноатлойиҳа» МЧЖ, Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 16 А («Ўзмевасабзавотузум-саноатлойиҳа» МЧЖнинг собиқ биноси) ‎ 51‎

Қишлоқ учун мўлжалланган боғдорчилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини, чорвачилик ва асаларичилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини, фермер хўжаликлари инфратузилмасини, уй-жой ва ижтимоий-маиший соҳа объектларини лойиҳалаш, шунингдек инвестиция лойиҳаларининг ТИА ва ТИИни ишлаб чиқиш.
‎Тегирмончилик саноати объектларининг лойиҳа, технологик ва конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

3.‎ «Ўзрангметлойиҳа» ОАЖ ва «ЎзГЕОТЕХЛИТИ» ДУК (бирлашиш) «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДУК, Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси,15 («ЎзГЕОТЕХЛИТИ» ДУКнинг собиқ биноси) 100‎

Металлургия кон-руда объектларини лойиҳалаш, мавжуд металлургия корхоналарини реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тармоқ лойиҳаларининг махсус бўлимларини ишлаб чиқиш.
‎Инвестиция лойиҳаларининг ТИА ва ТИИни ишлаб чиқиш.
‎Рангли ва руда металлургиясида илмий-тадқиқот ва қидирув ишларини олиб бориш.

4.‎ «ZPLITI» ЁАЖ ва «OʼZGASHK» ДУК (бирлашиш) «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК, Тошкент шаҳри, Қатортол кўчаси, 38 («OʼZGASHK» ДУКнинг собиқ биноси) 100‎

Қурилишда, геоинформатика ва шаҳарсозлик кадастри соҳасида муҳандислик-техник қидирув ишлари комплексини амалга ошириш. Бинолар ва иншоотларнинг фойдаланишга мустаҳкамлиги юзасидан муҳандислик қидирув ва тадқиқот ишларини амалга ошириш, норматив-методологик ва йўриқнома ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
‎Ер усти ва ер ости биноларининг асоси ва пойдеворларини лойиҳалаш ва тадқиқ этиш, биноларнинг зилзилабардошлилигини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш.

5.‎ «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ОАЖ (қайта ўзгартириш) ‎ «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18 100‎

Шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг бош режаларини, йирик ва ноёб бинолар, ижтимоий-маданий, маиший, уй-жой ва жамоага мўлжалланган объектлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.
‎Инвестиция лойиҳаларининг ТИА ва ТИҲни, шунингдек норматив-методологик ва йўриқнома ҳужжатларни ишлаб чиқиш, уларни кўпайтириш.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. * Қайта ташкил этилаётган лойиҳа-қидирув ташкилотлари мажбуриятлар ва тузилган шартномалар бўйича тегишли равишда уларнинг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 мартдаги 50-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 5-банднинг биринчи хатбошидаги «қоидага кўра» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 7-банд «б» кичик бандининг иккинчи—тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тўлиқ комплексда лойиҳалаш бўйича фаолият турлари учун (лойиҳалашнинг барча босқичларида архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш, шу жумладан лойиҳаларнинг ДТИА, ТИА ҳамда ДТИҲ, ТИҲларини ишлаб чиқиш) — мураккабликнинг I-II тоифасидаги объектлар учун — камида 12 мутахассис, мураккабликнинг III тоифасидаги объектлар учун — камида 15 мутахассис, мураккабликнинг IV-V тоифасидаги объектлар учун — камида 25 мутахассис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларининг айрим бўлимларини ишлаб чиқиш бўйича фаолият турлари учун — камида 10 мутахассис».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 8-банд «е» кичик бандининг учинчи хатбошига «шунингдек меҳнат дафтарчаларининг (нотариал тасдиқланган)» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 37-банддаги «энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 12-сон, 85-модда; 2012 й., 8-9-сон, 79-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.10.2017 й., 09/17/851/0146, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)