ИЛОВА
| Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўналишлари ва чора-тадбирлари | Ҳужжат лойиҳаси | Бажариш муддатлари | Бажариш учун масъуллар |
|
1 |
2 |
3 |
4 |
|
1. Макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ўсишни таъминлаш | |||
|
1. 1997 йилга белгиланган кредит эмиссияси параметрларига, пул массаси ўсишига. инфляция даражасига, валютани тартибга солишга, бюджет тақчиллигига қатъий риоя этилишини таъминлаш |
Чора-тадбир мажмуи |
Якун чиқаришда ҳар чоракда кўриб чиқиш |
Марказий банк Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси |
|
2. Истеъмол нархлари индексини ҳисоб-китоб қилиш методикасини такомиллаштириш ва инфляция даражасини прогноз қилиш ҳамда бошқариш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш |
Чора-тадбирлар мажмуи |
II чорак |
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Марказий банк Молия вазирлиги |
|
3. Миллий валюта сўмнинг харид қобилияти паритетини аниқлаш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш |
Тадбирлар |
II чорак |
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Марказий банк Молия вазирлиги |
|
4. Миллий ҳисоб-китоблар тизими методологияси бўйича тармоқлараро балансни 21 ишлаб чиқишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш |
Вазирлар Маҳкамаси фармойиши |
III чорак |
«Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги |
|
5. Инфляциянинг кутилаётган суръатларини ва йил давомида мажбурий захира талаблари нормаларини оператив қайта кўриб чиқишни ҳисобга олган холда Марказий банкнинг маблағ билан қайта таъминлаш ставкаларини ҳар ойда қайта кўриб чиқиш тартибини ишлаб чиқиш |
Тартиб | I чорак | Марказий банк, Молия вазирлиги |
|
II. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш | |||
|
6. Кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантиришнинг инвестиция лойиҳаларини танлаш бўйича ҳудудий махсус ишчи комиссиялари тўғрисидаги Намунавий низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш |
Намунавий низом |
март |
Давлат мулк қўмитаси, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, «Ўзинвестлойиҳа» |
|
7. Кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантириш ва уларга кредит бериш бўйича инвестиция лойиҳаларини тақдим этиш ва уларни экспертизадан ўтказиш тартибини белгилаш |
Тартиб | Шу йил март | «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Бизнес-фонд» «Ўзинвестлойиҳа» компанияси, тижорат банклари |
|
8. Қишлоқ хўжалик маҳсулоти ва маҳаллий минерал хом ашёни қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш соҳаси, бозор инфраструктураси бўйича кичик ва ўрта корхоналар ташкил этишга доир инвестиция таклифлари рўйхатини тайёрлаш |
Лойиҳалар | Шу йил 1 майгача | Давлат мулки қўмитаси, рўйхати «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
9. Кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисида қабул қилинган қарорларнинг қандай бажарилаётганини кўриб чиқиш |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | Шу йил 1 июнгача | Давлат мулки қўмитаси, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
10. Қишлоқ жойларда янги иш ўринлари ташкил этиш республика ва ҳудудий дастурлари лойиҳаларини, уларни маблағ билан таъминлаш манбалари билан боғлаган ҳолда, пухта ишлаш ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | II чорак | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кен?аши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар |
|
11. Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмини шакллантириш |
Вазирлар Маҳкамаси мажлиси қарори | II чорак | Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси |
| 12. Акциядорлик жамиятига айлантирилаётган корхоналарнинг асосий муассислари бўйича акциялар портфели миқдорларини, уларни тақсимлаш тартибини ва шакллантириш механизмини белгиловчи норматпв-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш | Таклиф | I чорак | Давлат мулки қўмитаси, «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
|
13. Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати, шу жумладан Ингичка конини давлат-акциядорлик жамиятига айлантириш |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | III чорак | Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати. «Махсусқотишма» республика ташкилоти, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси |
|
14. Вилоятлар бўйича товар бозорларини, улгуржи савдо базалари ва улгуржи дўконлар тармоқларини ривожлантириш ва жойлаштириш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | II чорак | Ўзбекбирлашув. «Ўзбексавдо», «Ўзмевасабзавотузумсаноат», қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, улгуржи савдо ташкилотлари ва фирмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
15. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари мажмуини ишлаб чиқиш |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | II чорак | «Ўзмаишийхизматуюшма», Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
16. «Ижара тўғрисида» Қонунга лизинг операцияларига доир қўшимчани ишлаб чиқиш ва киритиш |
«Ижара тўғрисида»ги Қонунга қўшимча | I чорак | Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Марказий банк Молия вазирлиги |
|
III. Кредит-молия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш | |||
|
17. Банкдан ташқари нақд пул оборотини қисқартириш юзасидан таклифлар тайёрлаш |
Тадбирлар режаси | I чорак | Марказий банк, Молия вазирлиги |
|
18. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларини таваккалчиликлардан ва жалб этиладиган кредитлар бўйича суғурта қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Қишлоқ хўжалигини суғурта қилиш бўйича «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясини ташкил этиш |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | I чорак | Молия вазирлиги, Марказий банк. «Ўзбекинвест» компанияси, Адлия вазирлиги |
| 19. Суғурта фаолияти устидан давлат назорати тўғрисида таклифлар тайёрлаш | Вазирлар Маҳкамаси қарори | I чорак | Молия вазирлиги, «Ўзбекинвест» компапияси |
| 20. «Суғурта тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш киритиш бўйича таклиф киритиш, унда Ўзбекистон Республикасида хорижий инвесторларнинг тадбиркорлик таваккалчиликлари ва мулкий манфаатларини суғурта қилишни назарда тутиш | Таклиф | II чорак | Молия вазирлиги, «Ўзбекинвест» |
|
21.Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорини кенгайтиришга доир аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади: |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | II чорак | Молия вазирлиги, Марказий банк Қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Адлия вазирлиги |
| давлат қисқа муддатли облигациялари бозорига хорижий инвесторларнинг киритилиши; | | | |
| давлат қисқа муддатли облигациялари бозорида дилерлар доирасининг кенгайтирилиши; | | | |
| иккиламчи савдоларнинг ўтказилиши; | | | |
| давлат қисқа муддатли облигацияларининг фонд ва валюта бозорлари қатнашчилари томонидан захираланиши | | | |
|
22. Пул-буюм лотереяларини ўтказиш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | II чорак | Молия вазирлиги |
| 23. Куйидагилар: | | | |
| қимматли қоғозлар биржа ва биржадан ташқари бозорларида, шу жумладан хорижий бозорларда қайта ташкил этилаётган акциядорлик жамиятлари акциялари эмиссиясини давлат номидан бирламчи кафолатли жойлаштириш бўйича андеррайтинг компаниясини; | Вазирлар Маҳкамаси қарори | II чорак | Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк : |
| халқаро стандартларга мувофиқ қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича ўзаро талабларнинг ўз вақтида тўланишини таъминловчи ҳисоб-китоб-клиринг палатасини ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш | Вазирлар Маҳкамаси қарори | II чорак | Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк : |
|
24. «Ўзбекистон Республикасида депозитар фаолият тўғрисида» Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш |
Қонун лойиҳаси | III чорак | Давлат мулки қўмитаси, «Вақт» миллий депозитарийси, Молия вазирлиги, Марказий банк, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси |
|
25. «Банк бўлмаган молия муассасалари тўғрисида» Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш |
Қонун лойиҳаси | II чорак | Марказий банк, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Банклар уюшмаси |
|
IV. Иқтисодиётни чуқур таркибий ўзгартириш | |||
|
26. Қуйидаги устувор инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни таъминловчи тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: |
| | |
|
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг I навбати қурилишини тугаллаш; |
Чора-тадбирлар мажмуи | II чорак | «Ўзбекнефтгаз» МҚ «Ўзмиллий-банк», «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги |
|
Андижон гидролиз заводида ва «Қўқон» ИБда спирт ишлаб чиқаришларининг II навбатини қуриш; |
Чора-тадбирлар мажмуи | I чорак | «Ўзкимёсаноат», «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги |
|
Қизилқум фосфорит комбинатининг I навбатини қуриш; |
Чора-тадбирлар мажмуи | I чорак | «Қизилқумнодирметаллолтин»,«Ўзкимёсаноат», «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги |
|
Транс-Осиё-Европа толали оптик алоқа линияси қурилишининг I навбати босқичини тугаллаш; |
Чора-тадбирлар мажмуи | I ярим йиллик | Алоқа вазирлиги, «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги |
|
Ангрен шаҳридаги каолин фабрика-сининг майдалаш бўлимини фойдаланишга топшириш |
Чора-тадбирлар мажмуи | IV чорак | «Кўмир» акционерлик бирлашмаси, «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги |
|
27. Пахта хом ашёсини комплекс қайта ишлашни таъминлаш ва пахта толасидан тайёр маҳсулот босқичигача фойдаланишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар тайёрлаш |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | II чорак | «Ўзистиқболстат», Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекенгилсаноат», «Маҳаллий саноат», Адлия вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш», «Ўзмашсаноат» |
| 28. Қуйидагилар: | | | |
| Фарғона «Азот» ИБда Дропп-«Ультра» дефолианти; | Вазирлар Маҳкамаси қарори | I чорак | «Ўзкимёсаноат», «Ўзистиқболстат», ТИАВ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмиллийбанк» |
| «Ўзқоғоз» АБда целлюлоза ва қоғоз; | Вазирлар Маҳкамаси қарори | I чорак | «Ўзбекмебель», Молия вазирлиги, «Ўзмиллийбанк», «Ўзистиқболстат», Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
| Фарғона кимёвий толалар заводида полиамид-6 ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш | Чора-тадбирлар мажмуи | IV чорак | «Ўзкимёсаноат», «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги |
|
29. Балиқчилик хўжалиги, озуқа етиштириш, паррандачилик, ипакчилик ва шойи саноати тармоқларини ривожлантириш, уларни техника билан қайта жиҳозлаш ва уларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | II чорак | «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, «Ўзбекенгилсаноат», «Ўзбалиқ», «Маҳаллий саноат», «Ўздонмаҳсулот» «Ўзпаррандасаноат», Қишлоқ ва сув хўжалиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
30. Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига қурилиш учун тендер савдолари ўтказиш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқиш |
Низом | II чорак | «Ўзистиқболстат», «Давархитектқурилиш», Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
|
V. Қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш | |||
|
31. Қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, мулкий пайларни жорий қилиш асосида мулкдорлар синфини шакллантириш дастурини ишлаб чиқиш |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | I чорак | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ИИМ Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Ўзистиқболстат». |
|
32. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятларига айлантиришга оид иқтисодий экспериментлар натижаларини умумлаштириш ва уни кенг жорий этиш юзасидан тавсиянома тайёрлаш |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | II чорак | «Ўзмевасабзавотузумсаноат», «Ўзистиқболстат», Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ИИМ, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
|
33. Ер кадастри жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | I чорак | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ИИМ, «Ўзгеодезкадастр», «Ўзистиқболстат», вазирликлар ва идоралар |
|
34. Хорижий компаниялар билан юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизмлари дизель двигателлари, тракторлар, пахта териш машиналари, кенг қамровли сеялкалар ва бошқаларни ишлаб чиқариш юзасидан қўшма ишлаб чиқаришлар ташкил этиш |
Таъсис ҳужжатлари | Йил давомида | «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» Тошкент авиация бирлашмаси, «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, ТИАВ, «Ўзмиллийбанк» |
|
35. 1997 йилда қишлоқ ижтимоий инфраструктурасини ривожлантиришнинг қабул қилинган дастурини рўёбга чиқаришни таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш |
Чора-тадбирлар мажмуи | Йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар |
|
36. «Ипотека тўғрисида» қонун лойиҳасини тайёрлаш |
Қонун лойиҳаси | I чорак | Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
|
VI. Республиканинг экспорт имкониятларини ривожлантириш | |||
|
37. Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика кенгаши тўғрисида низом ишлаб чиқиш |
Низом | I чорак | Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш Департаменти, ТИАВ, «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, «Ўзмиллийбанк» ва бошқалар |
|
38. Экспортни ривожлантиришдаги яхши натижаларга эришганлик учун ҳар йили миллий мукофотлар бериш тартибини ишлаб чиқиш |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | II чорак | «Ўзистиқболстат», ТИАВ, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси |
|
39. Марказлаштирилган маҳсулот экспорти тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | II чорак | ТИАВ, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги «Ўзмиллийбанк», «Ўзистиқболстат», «Ўзпахтасаноатсотиш», вазирликлар ва идоралар |
|
40. Экспорт маҳсулотини, шу жумладан уни барча турдаги транспорт билан амалга ошириладиган ташувларни мажбурий суғурта қилиш тартибини ишлаб чиқиш |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | I чорак | «Ўзбекинвест», ТИАВ, «Ўзистиқболстат», вазирликлар ва идоралар |
|
41. 1997 йилининг I чораги якунлари бўйича четга чиқариш тақиқланган, экспорт қилинганда акциз солиғи ундириладиган лицензиялар бўйича экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини тартибга солиш, шунингдек экспорт пошлиналари ставкалари бўйича таклифлар киритиш |
Вазирлар Маҳкамаси қарорлари | II чорак | ТИАВ, Давлат солиқ қўмитаси «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
|
42. Импорт-экспорт контрактларини энг қисқа муддатларда рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган механизмини жорий этиш |
Тартиб | I чорак | ТИАВ, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитасининг бош божхона бошқармаси |
|
43. Импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин текшириш юзасидан таклифлар тайёрлаш |
Таклифлар | шу йил март | ТИАВ, Давлат солиқ қўмитасининг бош божхона бошқармаси, «Ўздавстандарт», «Ўзинвестлойиҳа» |
| 44. Умуман республика ва асосий шерик давлатлар бўйича тўлов балансини ҳар чоракда ишлаб чиқиш ҳамда уни мувозанатлаштиришни таъминлаш юзасидан таклифлар киритиш | Таклифлар | хар чоракда | Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат», ТИАВ, Марказий банк |
| 45. Ташқи савдо бўйича статистика ҳисоботи тизимини халқаро меъёрларга мувофиқ такомиллаштириш | Статистика ҳисоботи шакли | II чорак | «Ўзистиқболстат», ТИАВ, Давлат солиқ қўмитасининг бош божхона бошқармаси |
| 46. «Бож тарифи тўғрисида» қонун лойиҳасини тайёрлаш | Қонун лойиҳаси | I чорак | Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат», Адлия вазирлиги |
|
VII. Кадрлар тайёрлашни яхшилаш | |||
|
47. 9-синфни битирганлар учун ўрта махсус ўқув юртлари тармоғини, шунингдек кичик ва ўрта корхоналар ташкилотчиларини тайёрлаш бўйича бизнес-мактаблар тармоғини ривожлантиришга оид таклифлар тайёрлаш |
Вазирлар Маҳкамаси қарори | II чорак | Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзистиқболстат», Меҳнат вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси |
| 48. Мактаблар ва ўқув юртларида кўп босқичли тест синовлари ўтказиш тизимини яратиш | Вазирлар Маҳкамаси қарори | III чорак | Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
| 49. Спортнинг олимпия турлари бўйича спортчилар тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш | Дастур | III чорак | Давлат спорт қўмитаси, Олимпия қўмитаси |
| 50. «Таълим тўғрисида» Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш | Ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳалари | III чорак | «Ўзистиқболстат», Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги |
| 51. Аҳолини рўйхатдан ўтказиш юзасидан тадбирлар режасини ишлаб чиқиш | Тадбирлар режаси | II чорак | «Ўзистиқболстат», Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги |