02.02.2010 йилдаги 10-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 25.04.2016
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги самарали сиёсатни рўёбга чиқаришни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон қарори билан тасдиқланган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг белгиланган умумий сони доирасида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида, Бухоро вилоятининг Когон туманида, Навоий вилоятининг Кармана туманида, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида, Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Янгийўл туманларида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ташкил этилсин.
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.