ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
Қарори
ИЛМИЙ УНВОНЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 23 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 262-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/4-сонли «Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2444, 25.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 9-сон, 28-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис в.б. К. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 24 декабрь,
160/13-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/13-сон қарорига ИЛОВА
Илмий унвонлар бериш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 4-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41. Профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларига эга бўлганларга белгиланган намунадаги аттестат берилади. Ушбу аттестат илмий унвонлар бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб, бир ой муддат давомида ОАК Раёсати қарори асосида расмийлаштирилади».
3. 5-бандда:
иккинчи, тўртинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари «доцент» деган сўздан кейин «ёки катта илмий ходим» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «илмий стажга ҳамда» деган сўзлардан кейин «доцент ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«олий ўқув юртининг ёки унга тенглаштирилган ўқув юртининг кафедра мудири ёки профессори лавозимига танлов бўйича сайланиб, тегишли олий маълумотга, доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлган ҳамда якка муаллифликда олий ўқув юрти учун дарслик ёки ўқув-методик қўлланма яратган, нашр этилган ўқув-методик, илмий ва ижодий ишлари бўлган, маърузалар ва махсус туркум дарсларни юқори малакада олиб бораётган, камида беш йил педагоглик иш стажига эга ва шу лавозимларда тўлиқ ставкада икки ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаган Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ артистлари, ҳофизлари, халқ рассомлари, халқ меъморлари, халқ ўқитувчилари, ёзувчилари, шоирлари, Ўзбекистон Республикаси фан арбоблари, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоблари, хизмат кўрсатган артистлари, рассомлари, меъморлари, тренерлари ва маданият ходимларига берилиши мумкин».
4. 6-банд «юқори малакали мутахассис тайёрлаган» деган сўзлардан кейин «доцент ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 28-модда)