Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг
Қарори
ИХТИСОСЛАШГАН КЕНГАШ ҲАҚИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 20 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 260-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/3-сонли «Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2440, 25.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 9-сон, 28-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис в.б. К. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 24 декабрь,
160/11-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/11-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ихтисослашган кенгаш ҳақидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-бандда:
биринчи хатбошидаги «ОАК» деган сўз «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «мазкур» деган сўз «олий» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ОАК Раёсати ва ОАК эксперт кенгашларининг аъзолари кенгаш таркибига киритилмайди».
2. 7-банднинг иккинчи хатбошидаги «киритиб» деган сўз «киритиш бўйича таклиф беради» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 11-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кенгаш раҳбари кенгаш фаолияти ҳақида ОАК ҳамда кенгаш тузиш тўғрисида илтимос қилган юқори ташкилот олдида ҳисобот беради».
4. 12-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Диссертация кафедра, бўлим ва лаборатория илмий семинарларида, илмий-техник ва муаммовий кенгашларда дастлабки экспертизадан ва муҳокамадан ўтгандан сўнг, кенгаш белгиланган рўйхатдаги (3.1-шакл) ҳужжатлар мукаммал бўлганда диссертацияни дастлабки кўриб чиқишга қабул қилиб олади ҳамда диссертацияни якуний ва мукаммал дастлабки экспертиза қилиш учун кенгаш қошидаги илмий семинарга юборади. Шундан сўнг, кенгаш аъзоларининг орасидан диссертация ихтисослиги бўйича мутахассислардан тузилган комиссияга диссертация билан танишиб чиқиш ва диссертация ҳимоясини ўтказиш учун асос бўлган ихтисосликларга унинг қай даражада мувофиқ келишини, муаллиф эълон қилган ишларда диссертация материаллари қанчалик тўлиқ баён этилгани ҳақида кенгашга хулоса беришни, шунингдек кўриб чиқилаётган мазкур диссертация бўйича етакчи ташкилот, расмий оппонентлар тайинлашни, зарур ҳолларда эса кенгаш таркибига қўшимча аъзолар киритиш ҳақида таклифлар беришни топширади».
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кенгаш диссертацияни ҳимояга қабул қилиш ҳақидаги қароридан сўнг етакчи ташкилотни ва расмий оппонентларни тасдиқлайди ҳамда ўрнатилган тартибда ушбу ҳимоя ҳақида ОАК веб-сайтида эълон бериш учун тегишли ҳужжатларни ОАК га тақдим этади».
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кенгаш томонидан диссертация ҳимояга қабул қилинганидан сўнг диссертацияга ва унинг авторефератига ўзгартиришлар киритиш мумкин эмас».
5. 13-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Кенгаш раиси ҳимоя тўғрисида ОАК веб-сайтида эълон берилгандан сўнг, қўлёзма тариқасида авторефератни чоп этишга рухсат беради ва уни тарқатиш учун қўшимча рўйхат тузади ҳамда ҳимоя кунини тайинлайди. Ҳимоя тўғрисида ОАК веб-сайтида эълон берилгандан сўнг, ҳимоя уч ой муддат ичида ўтказилиши шарт».
6. 14-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Диссертация юзасидан салбий тақриз ва хулосалар берилган тақдирда, кенгаш уларнинг объективлиги қай даражада асосланганлигини эътиборга олган ҳолда, диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши мумкин».
7. 29-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қўшимча хулоса олиш учун юборилган диссертация олингандан кейин у икки ой муддат мобайнида кенгаш томонидан кўриб чиқилади. Кенгаш диссертацияни кўриб чиқишдан аввал кенгаш аъзоларидан иборат бўлган комиссияга ҳимоя қилувчининг диссертацияси билан танишиб чиқишни ҳамда кенгашга диссертация юзасидан хулоса лойиҳасини тақдим этишни топширади».
8. 30-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
9. 34-банднинг биринчи хатбошидан «шунингдек экспертизанинг аввалги босқичларида айтилган танқидий фикрларга баҳо берилади» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
10. 35-банддан «ҳамда аттестация ҳужжатлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 23-модда)