Ҳужжат кучини йўқотган 04.10.2017 28.12.2009 йилдаги 335-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.10.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚАРО САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИ ДИРЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 октябрдаги 787-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлар тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3166-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади):
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил юридик шахс ҳисобланади ва давлат корхонаси шаклида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар (контрактлар)ни рўйхатдан ўтказишда, хўжалик юритувчи субъектларга улар ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан шартномалар (контрактлар) тузишда кўмаклашиш хизматлари учун ундириладиган воситачилик ҳақи, халқаро молиявий институтлар ва донор ташкилотларнинг грант маблағлари, ҳомийлик ёрдами, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дирекция «Ўзэкспомарказ» МКК» очиқ акциядорлик жамиятининг Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 107-уйдаги биносида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзэкспомарказ» МКК» очиқ акциядорлик жамияти бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи фойдаланаётган жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни Дирекция балансига берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 2010 йил учун тузилган шартномалар (контрактлар)ни рўйхатдан ўтказганлик учун тушган воситачилик ҳақини Дирекциянинг ҳисоб рақамига ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг доимий фаолият кўрсатувчи ташкилий қўмитасига Дирекциянинг самарали фаолиятини таъминловчи маълумотларнинг ахборот базаларини шакллантиришда ва доимий равишда янгилаб боришда ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 11 апрелдаги 67-сон қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 11 апрелдаги 67-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2009 йил 26 февралдаги 55-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 28 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
335-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 декабрдаги 335-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси, ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркалари ҳамда улар доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ярмаркалари (кейинги ўринларда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси деб аталади) хўжалик юритувчи субъектларни, шу жумладан хорижий харидорларни республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида кенг хабардор қилиш, шерикларни излаб топишда ҳамда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ўртасида хўжалик шартномалари, шунингдек маҳсулотларни экспортга етказиб бериш учун шартномалар тузишда ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар йили ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 апрелдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 15-сон, 201-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси фаолиятини ташкил этишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўзаро ҳамкорлиги билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг доимий фаолият кўрсатувчи ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда Ташкилий қўмита деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказиш Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланадиган комплекс чора-тадбирлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дирекция:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил юридик шахс ҳисобланади ва давлат корхонаси шаклида ташкил этилади, банкларда ҳисоб рақамларига, белгиланган намунадаги муҳрга ва штампга эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмитанинг ишчи органи функцияларини бажаради ҳамда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар (контрактлар)ни рўйхатдан ўтказишда, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан шартномалар (контрактлар) тузишда хўжалик юритувчи субъектларга кўмаклашиш хизматлари учун ундириладиган воситачилик ҳақи, халқаро молиявий институтлар ва донор ташкилотларнинг грант маблағлари, ҳомийлик ёрдами, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Дирекциянинг муассиси ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Дирекциянинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ҳар йили ўтказилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили ўтказиладиган Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини, унинг ишида қатнашадиган мамлакатимиз корхоналарини ва улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни, шу жумладан маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни кенг реклама қилишни, шу жумладан хорижий фойдаланувчилар фойдаланадиган ахборот ресурслари орқали реклама қилишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
потенциал хорижий харидорларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасига жалб этиш ва уларнинг қатнашишини кенгайтириш ишини тизимли асосда олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржалар ва ярмаркаларда хорижий шериклар билан экспорт-импорт битишувларини кенгайтириш, маҳсулот экспорти бўйича икки томонлама ҳукуматлараро битимлардан аста-секин воз кечиш, биржа ва ярмарка савдолари майдончаларида тузиладиган экспорт контрактларини расмийлаштиришда маҳаллий корхоналарга кўмаклашиш йўли билан маҳаллий товарлар ва хизматларни экспорт қилишнинг бозор принциплари ва механизмларини кучайтириш тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шериклар излаб топишда ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб бериш юзасидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида хўжалик шартномалари тузишда ҳамда маҳсулотни экспортга етказиб бериш учун шартномалар тузишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузиладиган шартномалар (контрактлар)ни таҳлил қилиш ва тегишли лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш бўйича таклифларни шакллантириш, уларни Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг, шу жумладан маҳаллийлаштириладиган маҳсулотнинг ягона ахборот базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш, Ўзбекистон саноат корхоналари маҳсулотларининг ҳар йили янгиланадиган каталогларини электрон ва қоғоз форматда нашр этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита қарорларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дирекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган, импорт қилинаётган ва мамлакатимиз корхоналари базасида ишлаб чиқариш мумкин бўлган ўзлаштирилиши истиқболли товарлар, шунингдек ўзлаштирилган маҳсулотнинг потенциал истеъмолчилари бўлган хорижий корхоналар тўғрисидаги доимий равишда янгилаб бориладиган маълумотларнинг ахборот базасини юритиш ва Интернет тармоғига жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларини ички бозорда эҳтиёж мавжуд бўлган товарлар, бутловчи буюмлар ва материаллар, шунингдек товарларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришда бериладиган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида аниқ тарзда хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш алоқаларини йўлга қўйиш учун мамлакатимиздаги потенциал маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг импорт қилинадиган маҳсулотларга ўхшаш маҳсулот истеъмолчилари билан амалий учрашувлари ва музокараларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликдаги ишлаб чиқариш фаолиятини ва кооперация алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида республика ишлаб чиқарувчиларининг бошқа маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, потенциал хорижий шериклар билан музокаралари ва тақдимотларини ташкил этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика хўжалик юритувчи субъектларини Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш саналари, тартиби ва уларда қатнашиш шартлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этилаётган Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида хўжалик юритувчи субъектларнинг — ишлаб чиқарувчиларнинг, биринчи навбатда республика корхоналари томонидан импорт қилинадиган маҳсулотга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг, шунингдек республикада ишлаб чиқаришни ўзлаштириш мақсадга мувофиқ бўлган товарларни импорт қилувчи корхоналарнинг кенг тақдим этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
потенциал хорижий харидорларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасига кенг жалб этиш тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ишлаб чиқарувчиларга шериклар излаб топишда ва Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб бериш, шу жумладан экспортга етказиб бериш юзасидан шартномалар тузишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, шунингдек бундай шартномалар қатнашчиларига ушбу реестрдан кўчирмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси, ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркалари доирасида истеъмол қилишга мўлжалланган маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 апрелдаги 100-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 15-сон, 201-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар бажарилиши мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар (контрактлар)ни ўрганиб чиқиш йўли билан тегишли лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритишга доир таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ ва минтақавий саноат ярмаркалари ташкилотчиларига уларни ўтказишда методик ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат кооперацияси алоқаларини чуқурлаштиришга ва саноат кооперацияси ҳамда замонавий технологияларни ўзлаштириш асосида маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтиришга йўналтирилган тадбирлар бўйича ахборотларни тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида кенг ёйишни таъминлаш учун оммавий ахборот воситаларида материаллар ва таҳлилий шарҳлар эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунга ўхшаш тадбирларни ўтказишга оид халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказиш масалалари бўйича Ташкилий қўмитага таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда унга юкланган бошқа функциялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дирекция ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Дирекциянинг давлат ва хўжалик органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Дирекциянинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бошқаруви органлари ва корхоналар Дирекцияга зарур ахборот материалларини тақдим этадилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бошланғич ахборотларни тўплаш ва таҳлил қилишда, шунингдек кейинчалик маълумотлар базасини Дирекцияга тақдим этишда вазирликлар, идоралар ва корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Дирекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Дирекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказиш масалалари бўйича таклифларни Ташкилий қўмитага киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва корхоналардан Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар (контрактлар)нинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Дирекция:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган, импорт қилинаётган ва ўзлаштирилиши истиқболли бўлган товарлар, шунингдек бунинг учун ишлаб чиқариш ва технологик ресурсларга эга бўлган мамлакатимиз корхоналари, бундай товарларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришда бериладиган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги доимий равишда янгилаб бориладиган маълумотларнинг ахборот базаси юритилиши ва Интернет тармоғига жойлаштирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқлараро ва тармоқ ички ишлаб чиқариш алоқаларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш чора-тадбирлари самарали амалга оширилиши ҳамда ушбу Низом билан юкланган вазифалар ва функциялар доирасида хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалар портфели шакллантирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича комплекс тадбирларнинг ўз вақтида келишилиши ва Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар, шу жумладан хорижий корхоналарнинг Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш муддатлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномаларнинг ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши ва уларнинг реестри юритилиши, шунингдек бундай шартномаларнинг қатнашчиларига ушбу реестрдан кўчирмалар берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ Дирекцияга юкланган бошқа вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Дирекция фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Директор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Дирекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлимлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди ва Дирекция ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири билан келишган ҳолда штатлар жадвалини тасдиқлайди, Дирекция ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
(14-бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция номидан хўжалик шартномалари ва бошқа шартномалар тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирининг топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
(14-бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дирекция қуйидаги учта бўлимдан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказишни ташкил этиш бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ахборот-таҳлилий таъминлаш, реклама, маълумотлар базасини юритиш ва тузилган контрактлар мониторинги бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хўжалик юритувчи субъектлар билан ишлаш ва хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан хорижий харидорлар ва маҳаллийлаштириладиган маҳсулот буюртмачилари ўртасидаги ишлаб чиқариш-кооперация алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш бўлими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ташқи савдо вазири Дирекция тузилмасига ва ходимлари сонига ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 574-модда; 2013 й., 15-сон, 201-модда, 2017 й., 29-сон, 693-модда)