Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 23.07.2004 йилдаги 357-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МУСТАҚИЛЛИК КУНИ ВА НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий мустақиллик ғоялари ва халқимиз анъаналарини кенг тарғиб қилиш, республика вилоятлари, шаҳарлари ва туманларида Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларига бағишланган маданий-оммавий тадбирларнинг юқори ташкилий даражада тайёрланиши ва чуқур ғоявий мазмун билан ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларини ташкил этиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи Республика комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда жамғармалар билан биргаликда туман, шаҳар ва вилоятлар марказларида Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларининг кенг нишонланишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик куни ва Наврўз байрамларини нишонлашда Ўзбекистон тараққиётида, жамиятни демократик янгилашда, маънавий-ахлоқий юксалишда, халқимиз менталитетида, миллий ўзлигини англашда, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини кучайтиришда, республиканинг халқаро майдондаги нуфузини оширишда юз берган тарихий ўзгаришларни кенг ва тўлиқ очиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили ўтказиладиган тадбирлар мазмуни ва мавзуида мустақиллик йилларида ҳаётнинг барча соҳаларида, янгиланиш ва ислоҳотларнинг танланган йўлини амалга оширишда, миллий давлатчилигимизни ривожлантиришда, халқимизнинг турмуш даражасини ошириш ва шароитларини яхшилашда Ўзбекистон эришган аниқ ютуқларни, республика шаҳарлари, туманлари ва аҳоли яшаш жойларини обод қилишдаги ижобий ўзгаришларни акс эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нукус шаҳрида, вилоят марказларида ва Тошкент шаҳрида ўтадиган байрам дастурларига фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, оилавий ансамбллар, бахши шоирлар, шунингдек профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларини танлов асосида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
байрам тадбирларини ўтказишда зарур даражада хавфсизликни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирларини молиявий таъминлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — маҳаллий бюджет маблағлари, ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар ва жамғармаларнинг ҳомийлик ёрдами ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида — республика бюджети ва Тошкент шаҳри бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамини ташкил этиш ҳақида» 1995 йил 23 февралдаги 68-сон қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 сентябрдаги 374-сон қарорига 15-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 23 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
357-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 июлдаги 357-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларини ташкил этиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи Республика комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.М.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси

Арипов А.Н.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

Султонов Х.М.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича), Комиссия раисининг ўринбосари

Садиков Ш.М.

Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири

Комиссия аъзолари:

Закиров Б.И.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

Усмонов Р.Ж.

Тошкент шаҳри ҳокими

Алимов А.В.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири

Ахмедбаев А.А.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири

Муратов М.М.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири

Аҳмедов М.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

Бердиев К.Р.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири

Ғаниев Э.М.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири

Дусанов З.А.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

Иноғомов Ж.С.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси

Абдуллаев И.Б.

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

Ташматов Б.Х.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси в.б

Иноятов У.И.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири

Комилов А.Х.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири

Қосимов Н.У.

Республика Маънавият тарғибот марказининг раҳбари в. б.

Қосимов Р.С.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Қўчқоров Ж.А.

Молия вазирининг ўринбосари

лавозимига кўра

Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси бошлиғи

Мирзалиев И.

(Иқбол Мирзо)

Ўзбекистон халқ шоири

Мирзохидов Х.М.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

Мусаев А.Э.

«Ўзбеккино» миллий агентлигининг бош директори

Нарбаева Т.К.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Нуридинов А.В.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

Раҳматов Ў.

«Халқ сўзи» — «Народное слово» газеталари бош муҳаррири

Ризаев Ф.М.

«Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси

Сайфуллаев Б.С.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ректори

Салихов Ш.И.

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти

Содиқов А.Х.

«Тошшаҳарйўловчитранс» компанияси раиси

лавозимига кўра

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори

Тян В.Н.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори

Усмонов Ш.Ғ.

«Нуроний» жамғармаси раиси

Файзиев З.О.

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси бошқаруви раиси

Хаджаев А.Д.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси

Ҳазратқулов М.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Хайдаров И.У.

«Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти раиси

Юсупов О.О.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1021/2335-сон)