20.10.2009 йилдаги 275-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ГРАНТЛИ БЕҒАРАЗ ТЕХНИК КЎМАКНИ ЖАЛБ ЭТИШНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотларининг беғараз техник кўмаги доирасида Ўзбекистон Республикасига грантлар жалб этиш ҳажмини янада кўпайтириш, шунингдек грантларни жалб этишга доир ишлар мақсадга йўналтирилган тарзда ва самарали олиб борилиши учун вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари ва мансабдор шахсларини рағбатлантиришни кучайтириш ва уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун беғараз техник кўмакни (грантларни) жалб этишни ташкил қилишнинг, шунингдек ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун ҳисоб ва назоратнинг ягона яхлит тизими яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига беғараз техник кўмак (грантлар)ни кенг жалб этиш бўйича ташаббус кўрсатиш ишлари тизимли асосда олиб борилиши, шунингдек кўрсатиб ўтилган маблағлардан қатъий мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар раҳбарларининг энг муҳим вазифаларидан бири деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грантларни жалб этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ташаббус кўрсатиб ва самарали ишлашни тизимли асосда олиб борганлиги учун, лойиҳанинг аҳамияти ва шахсий улуш ҳисобга олинган ҳолда, ҳисобот ярим йили ва йил якунлари бўйича бир лавозим маошидан беш лавозим маошигача миқдорда мукофотланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грантлар жалб этиш иши зарур даражада ташкил этилмаганлиги, лойиҳа таклифлари ўз вақтида ва сифатли тайёрланмаганлиги, лойиҳаларни амалга оширишнинг зарур самарадорлиги таъминланмаганлиги, шунингдек жалб этилган грант маблағларидан бошқа мақсадлардан фойдаланилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 49-сон, 522-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасига жалб этиладиган техник кўмак ҳажмлари тизимли асосда кўпайтирилишини таъминлаганлиги учун вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев, Вазирлар Маҳкамаси Бош вазирининг ўринбосарлари — Комплексларнинг раҳбарлари техник кўмак лойиҳаларини (грантларни) жалб этиш ва амалга ошириш масалалари, шу жумладан лойиҳа таклифлари сифатли тайёрланиши, улар ўз вақтида келишилиши, молиялаштириш жалб этилиши, шунингдек маблағлардан самарали фойдаланилиши учун мутасаддилик қилинадиган вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг шахсий ҳисоботларини ҳар чоракда эшитсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 29 мартдаги 90-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 14-сон, 179-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 29 мартдаги 90-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 14-сон, 179-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 29 мартдаги 90-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 14-сон, 179-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда хорижий инвестицияларни жалб этиш, шу жумладан, биринчи навбатда, ушбу қарорда белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш учун техник кўмак маблағларини (грантларни) жалб этиш бўйича чет элдаги дипломатик ваколатхоналар ишини фаоллаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
275-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 октябрдаги 275-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига жалб этиладиган техник кўмак ҳажмлари тизимли асосда кўпайтирилишини таъминлаганлиги учун вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасига жалб этиладиган беғараз техник кўмаги (кейинги ўринларда грантлар деб юритилади) ҳажмини кўпайтириш тизимли асосда таъминланганлиги учун вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасига грантларни жалб этиш жараёнидаги фаол иштироки учун рағбатлантириш ва тақдирлаш тизими Ўзбекистон Республикасига грантларни жалб этиш жараёнида бевосита қатнашадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари бошлиқлари ва ходимлари, халқаро молиявий институтлардаги Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар офисларининг мансабдор шахслари учун белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рағбатлантириш ва тақдирлаш ходимлар меҳнатини рағбатлантиришнинг қонунчиликда белгиланган бошқа усуллари билан биргаликда махсус пул тўловлари (кейинги ўринларда «мукофотлаш» деб юритилади) шаклида белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар мукофотлаш учун маблағлар манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун — бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун — ўз маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикасига грантлар жалб этиш ҳажми кўпайишини тизимли асосда таъминлаётган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларини рағбатлантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Рағбатлантириш чора-тадбирларини қўллаш учун қуйидагилар Ўзбекистон Республикасига грантлар жалб этиш жараёнида аниқ ҳар бир ходимнинг иштироки даражасини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грантларни жалб этиш масалаларида ташаббус кўрсатиш, уюшқоқлик ва изчиллик, беғараз техник кўмак лойиҳаларини олға силжитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грантни жалб этиш ёки лойиҳани амалга ошириш жараёнида техник-иқтисодий асослаш ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобни, бошқа лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашнинг сифат даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш жараёнига қўшилган шахсий улуш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа билан унинг параметрларида белгиланганига қараганда самарадорликнинг юқорироқ кўрсаткичларига эришиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Грантларни жалб этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ташаббус кўрсатиб ва самарали ишлаш тизимли асосда олиб борилганлиги учун, лойиҳанинг аҳамияти ва шахсий улуш ҳисобга олинган ҳолда, ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари ҳисобот ярим йили ва йил якунлари бўйича лавозим маошларининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда мукофотланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мукофотларнинг аниқ миқдорлари ва мукофотланадиган мансабдор шахслар рўйхати ҳар бир аниқ лойиҳа бўйича тегишли тузилмаларнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда аниқлаштирилади ва тасдиқланади.
(7-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 декабрдаги 334-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 572-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган рўйхат асосда:
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 декабрдаги 334-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 572-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахсларни мукофотлаш — вазирлик, идора, ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларини мукофотлаш — мутасаддилик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Грантларни жалб этиш иши зарур даражада ташкил этилмаганлиги учун вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахслари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грантларни жалб этиш иши зарур тарзда ташкил этилмаганлиги, бу лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли тайёрлашга, лойиҳани амалга ошириш самарадорлигига, грантлар жалб этиш прогнозлари бажарилишига бевосита таъсир этганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа таклифлари ўз вақтида ва сифатли тайёрланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика Ҳукумати томонидан, грантлар ажратиш тўғрисидаги битимлар, лойиҳа параметрлари билан белгиланган грантларни жалб этиш муддатлари ва лойиҳаларни амалга ошириш муддатлари барбод қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш шартлари бузилганлиги муносабати билан лойиҳанинг параметрларида белгиланган самарадорлик кўрсаткичларига эришилмаганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этилган грант маблағларидан бошқа мақсадда фойдаланилганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган қоида бузилиши учун Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг раҳбарлари ва мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда интизомий жазонинг қуйидаги чоралари қўлланилиши мумкин:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мукофотдан маҳрум қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизигача миқдорда жарима солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайфсан бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Интизомий жазо чоралари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг грантлар жалб этилиши ва лойиҳалар амалга оширилиши тўғрисидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахсларга — вазирлик, идора, ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига — мутасаддилик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари қарорига мувофиқ кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аниқ бир ижрочилар томонидан грантларни жалб этиш юзасидан амалга оширилган тадбирлар натижалари тегишли вазирликлар ва идоралар ҳайъатларида танқидий кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Грантларни жалб этиш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳар чоракда мутасаддилик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари томонидан эшитилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 457-модда, 49-сон, 522-модда, 52-сон, 572-модда; 2013 й., 14-сон, 179-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)