Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.03.2009 йилдаги 80-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 — 2013 ЙИЛЛАРДА ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ УЧУН ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАЛАРИНИ НАШР ЭТИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини белгиланган стандартларга ва замонавий талабларга жавоб берадиган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг янги авлоди билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 341-сон қарори талабларига мувофиқ 2001 — 2008 йиллар даврида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун тиражи 5,1 млн. нусхадан ортиқ 984 номдаги дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг янги авлодини тайёрлаш ва нашр этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 1331 ахборот-ресурс марказларини нашр этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаллифларни энг малакали олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар орасидан танлов асосида танлаб олиш тизимини жорий этиш, шунингдек дарсликлар ва ўқув қўлланмалари қўлёзмаларини мустақил экспертизадан ўтказишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг 68 мутахассислиги учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ва нашр этишга Германия тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Швейцария конфедерацияси Ҳукуматининг грантларини жалб қилиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан ишлаб чиқилган 2009 — 2013 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш дастури 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1, 2-иловалар рус тилида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини 5 йилда бир марта, касб-ҳунар фанлари бўйича эса — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази таклифи бўйича янгилаш (нусхасини кўпайтириш) даврийлиги белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 — 2013 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалари нашр этишнинг 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқланган прогноз кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳар йили 1 декабргача келгуси йилда нашр этиш мўлжалланган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг аниқ рўйхати ва тиражини аниқлашни ва тасдиқлашни, ўқитиш тиллари бўйича ўқувчилар сони ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда уларнинг параметрларига тузатиш киритилишини (зарурият бўлганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари ҳамда дарсликлар ва ўқув қўлланмаларига қўйиладиган талаблар асосида 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган муддатларда дарсликлар ва ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилиши ва нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалари қўлёзмаларининг дастлабки экспертизасига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари, илмий ва жамоат ташкилотлари, ишлаб чиқариш корхоналарининг энг тажрибали мутахассислари ва педагоглари кенг жалб қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитиш тиллари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминланганлигининг доимий асосда мониторингини олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда зарур дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш учун грант ва кредит маблағлари, шу жумладан халқаро молиявий институтлар ҳисобига грант ва кредит маблағлари жалб этиш ишларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки йил мобайнида республиканинг бир қанча академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини ижара асосида дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш тизимини жорий этиш бўйича эксперимент ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан шакллантириладиган прогноз квоталар асосида ҳар йил 1 августгача зарур номдаги ва ҳажмдаги дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини, уларни чакана савдо тармоғи орқали эркин сотишни ҳисобга олган ҳолда босиб чиқариш учун ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг кутубхона фондини ўқитиш тиллари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан 15 фоизга тўлдириш учун маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш ва қайта нашр этишга танлов (тендер) савдолари ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш устидан назорат қилишни кучайтирсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 майдаги 141-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 22-сон, 281-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини етказиб бериш хизматларига нархлар, шунингдек ўқув адабиётларига декларация тўлдиришда уни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида назарда тутилган ўқув адабиётларининг айрим турларига нархлар сунъий равишда ошириб юборилишига йўл қўймаслик устидан назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув адабиётларини янгилашда уларнинг нархлари динамикаси мониторингини олиб борсин ҳамда улар бўйича маълумотларни Узлуксиз таълим тизими учун янги ўқув дастурлари, дарсликлар яратиш ва уларни қайта кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсин.
(8.1.-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 майдаги 141-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 22-сон, 281-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 мартдаги 80-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 341-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 28 августдаги 305-сон қарорининг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 49-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига 2-илованинг 17-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 145-модда; 2010 й., 23-сон, 182-модда; 2013 й., 22-сон, 281-модда)