Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 13.07.2009 йилдаги ПҚ-1157-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОЛИС АҲОЛИ ПУНКТЛАРИДАГИ УМУМ ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ 9-СИНФ БИТИРУВЧИЛАРИ ЎҚИШИНИ ДАВОМ ЭТТИРИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилсинки, республикада Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг амалга оширилиши натижасида намунавий лойиҳалар бўйича, замонавий ўқув ҳамда лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, илғор технология ускуналари ва машиналар намуналари билан жиҳозланган 1075,4 минг ўқувчи ўринларига эга 1,5 мингдан зиёд академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қурилди. Иқтисодиётнинг реал тармоқлари ва секторларида талаб этилаётган касблар бўйича ўрта махсус маълумотга эга юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган янги таълим стандартлари ишлаб чиқилди ва ўқув жараёнига татбиқ этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг яратилган моддий-техника базаси Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳолда 12 йиллик таълимга тўлиқ ўтишни таъминлайди ҳамда умумтаълим мактабларининг барча 9-синф битирувчиларига касб-ҳунар таълимини олиш ва аниқ касбни эгаллаш имкониятини яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга бир қатор вилоятлар — Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида касб-ҳунар коллежларини ҳудудлар бўйича жойлаштиришни мақбуллаштиришда жиддий хатоларга йўл қўйилган, ҳар йили умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчилари сонига мувофиқ тарздаги қувватларга эга бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўз вақтида ишга туширилиши таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг принципиал қоидаларини изчил ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш, республиканинг айрим минтақаларидаги олис ҳамда бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг таълим олишни давом эттиришга тенг имкониятлар яратилишини таъминлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқув майдонларини мақбул тарзда жойлаштириш ва улардан самарали фойдаланиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига жойларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими объектларини фойдаланишга топширишдаги мавжуд қолоқлик ҳамда топшириқлар тўла ҳажмда бажарилмагани ва уларни мақбул тарзда жойлаштиришда йўл қўйилган хатолар қатъий равишда кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан иловага* мувофиқ ишлаб чиқилган, 10-синфларга қабул истисно тариқасида яна 5 йилга сақланиб қоладиган республика минтақаларининг олис аҳоли пунктларидаги умумтаълим мактаблари рўйхати маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, иловада кўрсатилган умумтаълим мактабларининг 10-11-синфларидаги ўқувчилар контингенти мазкур умумтаълим мактаблари хизмат кўрсатадиган ҳудудда яшайдиган, олис аҳоли пунктларидаги 9-синфларни битирувчилардангина шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг ҳокимликлари билан биргаликда мазкур мактабларнинг 9-синф битирувчилари 10-синфларга қабул қилинишларини аниқ-пухта ташкил этишни таъминласин ҳамда юқори синфларни юксак малакали ўқитувчилар билан мустаҳкамлаган ҳолда 10-11-синфларда таълим-тарбия жараёнининг сифатли амалга оширилиши учун зарур шарт-шароитларни яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ушбу Қарор иловасида кўрсатиб ўтилган умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларига мустақил равишда ўз истакларига кўра танлаб олган мутахассисликлари бўйича касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга кириш ҳуқуқи ва имконияти берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Таълим муассасаларига қабул бўйича давлат комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази жойларда умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида уларга қонун ҳужжатларида мустақил равишда ўз истакларига кўра танлаб олинган мутахассислик бўйича касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқишни давом эттириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 13 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1157-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 7-сон, 260-модда)