Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 21.05.2009 йилдаги ПҚ-1114-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиб ўтилсинки, Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ғоят катта маблағлар йўналтирилаётганига қарамасдан, замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланишда жиддий камчиликлар мавжуд, ихтисослаштирилган тиббиёт автотранспорти парки етарлича ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази филиаллари томонидан ихтисослаштирилган автотранспортдан нооқилона ва мақсадга номувофиқ тарзда фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда, гараж хўжалиги ва транспортга техник хизмат кўрсатиш тизимлари суст ташкил этилган, соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳудудий органлари томонидан назорат-тафтиш ишлари паст даражада олиб борилмоқда, айрим ҳолларда эса батамом хўжасизликка йўл қўйилмоқдаки, бунга мутлақо тоқат қилиб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий, Наманган, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида айниқса нохуш ҳолат юзага келган бўлиб, мазкур вилоятлардаги тез тиббий ёрдам кўрсатиш автомобиль парки деярли тўлиқ эскириб кетган ва ўз ресурсини тугатиб бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд ихтисослаштирилган автотранспорт паркидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш юзасидан жойлардаги соғлиқни сақлаш тизими ҳамда давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг жавобгарлигини тубдан ошириш, шунингдек тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқармалари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ҳамда унинг жойлардаги филиаллари фаолияти вазирлик томонидан етарлича назорат қилинмаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази, биринчи навбатда унинг ҳудудий филиаллари кадрлар таркибини мустаҳкамлаш борасида қўшимча чора-тадбирларни қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига маълумот берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПҚ-3494-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 07/18/3494/0624-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш муассасаларининг мансабдор шахслари ва ҳайдовчилари томонидан автомобилларнинг чиқиш-киришини ҳисобга олиш тизимига риоя этилиши, шунингдек уларнинг ихтисослаштирилган автотранспортдан мақсадли фойдаланишни таъминлашлари устидан доимий равишда қаттиқ назоратни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган тиббиёт автотранспортидан мақсадга номувофиқ фойдаланилишининг ҳар бир аниқланган фактини Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг ҳудудий филиаллари раҳбарлари томонидан хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш деб ҳисобласин. Бундан келиб чиқадиган барча оқибатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда тез тиббий ёрдам тизими автогараж хўжалигига ва унинг моддий-техника воситалари билан таъминланганлигига нисбатан талабларни, шунингдек ихтисослаштирилган автотранспортнинг узлуксиз ишлаши учун ёқилғи-мойлаш материаллари ҳамда эҳтиёт қисмлар сарфи нормаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда автохўжаликларни йириклаштиришни, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш, таъмирлаш устахоналари билан таъминлашни ва ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутган ҳолда гараж хўжалигини бошқариш ва ундан фойдаланишни тўлиқ қайта ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган автотранспортга хизмат кўрсатувчи муҳандис-техник ва таъмирловчи ходимлар малакасини ошириш чора-тадбирлари мунтазам асосда амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий молия органлари ва соғлиқни сақлаш органлари раҳбарлари зиммасига ихтисослаштирилган автотранспортнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун сарф нормаларига мувофиқ, зарур эҳтиёт қисмлар ҳамда ёқилғи-мойлаш материалларининг ўз вақтида харид қилиниши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ва унинг вилоят филиалларига Корея Республикаси ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига келтирилган 110 та тез ёрдам автомобилларини 2-иловага* мувофиқ фойдаланишга топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази автопаркида мавжуд бўлган санитария автотранспортини 3-иловага* мувофиқ туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг шошилинч тиббий ёрдам хизматларига топшириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тез ҳамда шошилинч тиббий ёрдам хизматларини санитар автотранспорти билан жиҳозлаш учун Корея Республикаси ҳукуматининг грантидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 5 ноябрдаги ПҚ–724-сон қарорининг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 21 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1114-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 21-сон, 250-модда; 2017 й., 11-сон, 152-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 07/18/3494/0624-сон)