Ҳужжат кучини йўқотган 11.02.2012 29.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1950
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қарори, 29.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1950
Кучга кириш санаси
09.05.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 11.02.2012
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

АЙРИМ ФАНЛАР ЧУҚУР ЎРГАНИЛАДИГАН ДАВЛАТ УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРиНИНГ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФЛАРиГА, ДАВЛАТ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЎқУВЧиЛАР ҚАБУЛ ҚИЛиШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 29 апрелда 1950-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2011 йил 26 декабрдаги 38, 42 қ/қ-сонли «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2321, 01.02.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини 2008 йил 7 августдаги «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 173-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2009 йил 27 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4/4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 27 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-11 Қ/Қ-сон

Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 27 мартдаги 4/4, 01-11Қ/Қ-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги ва 2008 йил 7 августдаги 173-сон «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари (бундан кейинги ўринларда ихтисослаштирилган синф деб юритилади), давлат ихтисослаштирилган мактаблари ва мактаб-интернатларга (бундан кейинги ўринларда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси деб юритилади) ўқувчилар қабул қилиш ва уларни ушбу ихтисослаштирилган синф ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидан ўқишдан четлатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига тегишли синфни муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштириб ўқитиш белгиланган ўқув фанларидан муайян қобилиятини кўрсата олган ўқувчилар танлов натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест маркази томонидан қўшма буйруқ билан белгиланган квота доирасида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ҳужжатларни қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ҳужжатлар 2-синфлар учун 1 апрелдан 20 майгача, 5-синфлар учун 25 майдан 20 июнгача (шу кун ҳам) қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш, сақлаш ва танловда иштирок этувчи ўқувчилар рўйхатини шакллантириш ҳамда қабулга оид ҳисоботларни тайёрлаш учун ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ёки умумтаълим мактабларида камида 5 кишидан иборат қабул комиссиялари тузилади. Қабул комиссияси директор, директор ўринбосарлари, фан ўқитувчилари ва ота-оналар қўмитаси вакилларидан иборат таркибда тузилади. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ёки умумтаълим мактаби директори қабул комиссияси раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим мактабга жорий ўқув йилида 1-синфини тугатган ўқувчилар 2-синфга танлов асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатига жорий ўқув йилида 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга танлов асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ва умумтаълим мактаби маъмурияти ўқувчилар танловининг сифатли ва рақобатли ўтказишга эришиш мақсадида танлов бошланишидан камида 2 ой олдин танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ёки умумтаълим мактаби директори номига ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) №086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 3х4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) психологик-педагогик ташхис дафтари асосида ўқувчининг қизиқишлари, ўқув фанларини ўзлаштириши ҳақида тасдиқланган тавсифнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) турар жойидан маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ё) истеъдод ва иқтидорини кўрсатувчи ишларидан намуналар таълим соҳаси бўйича (нашр этилган ёки қўлёзма сифатида ёзилган шеърлар, ҳикоялар, расмлар ва шу кабилар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида тасдиқланган режа асосида мурожаат қилувчилар учун доимий равишда маслаҳат бериб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Танлов ишларини ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган тест натижаларига ҳамда психологик-педагогик диагностика хулосалари асосида танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тест синови материаллари ва методикаси Давлат тест маркази, психологик-педагогик диагностика материаллари ва методикаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан, психологик-педагогик диагностика Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тест синовлари 2-синфда 40 минут, 5-синфда 60 минут давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовлари бошланишига қадар 20 дақиқагача тушунтириш ишлари ўтказилади, бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 2-синф қабули учун таълим соҳалари бўйича Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанлардан тест синовлари ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
филология: она тили ва ўқишдан 15 та, математикадан 5 та, жами 20 та тест саволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
математика: математикадан 15 та, она тили ва ўқишдан 5 та, жами 20 та тест саволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ва жамият: она тили ва ўқишдан 15 та, математикадан 5 та, жами 20 та тест саволи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-синф қабули учун таълим соҳалари бўйича Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанлардан тест синовлари ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
филология: она тили ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий билимлар: она тили ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
математика: математикадан 20 та, она тили ва адабиётидан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий билимлар: математикадан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маънавият: она тили ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санъат: она тили ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технология: математикадан 20 та, она тили ва адабиётидан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғломлаштириш машғулотлари: математикадан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўқувчилар қабул комиссияси томонидан шакллантирилган рўйхат асосида тест синовларига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази ва тасарруфида ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар ҳамкорликда тест синов ишларини ташкиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчиларни синов (фанлардан тест ва психологик тест)дан ўтказиш ва танлаш 2-синфлар учун 5 июндан 20 июнгача, 5-синфлар учун 5 августдан 20 августгача ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовлари эрталаб соат 9.00 да ёки 14.00 дан бошлаб ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовларига келмаган ўқувчилар учун қўшимча синовлар ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўқувчиларга тест синовлари ўтказиладиган бинога ўзи билан фақат ручка ва оқ қоғоз олиб киришларига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тест синовлари умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартлари доирасида ҳамда муассасанинг ўқитиш тилида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тест синовларининг (таълим соҳалари бўйича фанлардан тест синовлари ҳамда психологик-педагогик диагностикаси) ҳар биридан алоҳида 70 фоиздан кам бўлмаган натижа кўрсатган ўқувчилар белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тест синовларида улар тўплаган баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл имтиёз сифатида қўшиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўқувчиларнинг тест синовларидаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолларда қуйидагилар имтиёзга эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп болали, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Танловнинг якуний натижалари 5 кун ичида эълон қилинади, қабул комиссияси томонидан муассасанинг кўрсаткичлар доскасига осиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тест синовларидан ўтмаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари ота-оналарга қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Танловни ўтказиш жараёнидан норози бўлган ўқувчилар ёки уларнинг ота-оналари Давлат тест марказига, унинг жойлардаги доимий вакилларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлигига, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Танловдан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2-синфлар учун 1 июлга, 5-синфлар учун 25 августга қадар ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ёки умумтаълим мактаби директори буйруғи асосида ўқувчилар сафига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўқувчиларни ўқишдан четлатиш ва бўш ўринларга қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ёки умумтаълим мактабининг уставида белгиланган ички тартиб-қоидаларни бузган ўқувчилар туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар билан келишилган ҳолда педагогик кенгаш қарори асосида аввал ўқиган синфи ёки мактабига қайтариб юборилади (ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган шароитда тегишли ҳудуддаги бошқа мактабга).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ихтисослаштирилган синф ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида бўшаб қолган ўринларга танловда иштирок этиб, таълим соҳалари бўйича тегишли фанлардан 70 фоиздан ортиқ натижа кўрсатган, лекин ўтиш бали юқори бўлганлиги сабабли қабул қилинмай қолган ўқувчилар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан рад жавоби олинса, унда рўйхат бўйича бу ўқувчидан кейинги юқори балл тўплаган ўқувчи чақирилиши мумкин. Мазкур талабга фақатгина ўқув йилининг биринчи ярми натижалари бўйича риоя этилади. Ўқув йили тугаганда эса бўш ўринларни тўлдириш учун қўшимча танлов эълон қилинади ва ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 232-модда)