ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИГА ТУШУМЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЙИҒИШ ВА АЙИРБОШЛАШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 7 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1914]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 17 январдаги 224-сон, Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 9 январдаги 40/20-сон ва Солиқ қўмитасининг 2025 йил 14 январдаги 2025-01-сонли ««Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1914-1, 31.01.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича маълумотларни тезкор равишда йиғиш, қайта ишлаш ва унинг асосида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги тезкор маълумотларни шакллантиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Илова қилинган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низом тасдиқлансин.
2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 6 февраль,
18-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 6 февраль,
2/8-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 6 февраль,
2008-47-сон
Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 6 февралдаги 18, 2/8, 2008-47-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар (кейинги ўринларда — Давлат бюджетига тушумлар) бўйича маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш, шунингдек улар асосида тезкор маълумотларни шакллантириш ва қайта ишлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар ишлатилади:
Тарафлар — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги), Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда — МБ), тижорат банклари (кейинги ўринларда — банклар), Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — СҚ), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ахборот ҳисоблаш маркази (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг АҲМ);
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Давлат бюджетига тушумлар бўйича маълумот — мазкур Низомда белгиланган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан, тижорат банкларидан баланс рақами 23402 «Республика бюджетининг маблағлари» банк ҳисобварағи бўйича Давлат бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тушуми ва қайтарилиши бўйича олинадиган электрон кўринишдаги маълумот;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумот — мазкур Низомда белгиланган шакл бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг СҚдан солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларидан ҳисобланган суммалар миқдори, солиқ тўловчиларнинг идентификация рақами (СТИР), банк ва бошқа керакли реквизитлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган, солиқ тўловчилар тўғрисидаги электрон маълумот;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги АҲМ ахборот тизими (МВАҲМАТ) — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот-Ҳисоблаш маркази томонидан ишлатиладиган, Давлат бюджетига тушумлар бўйича маълумотларни тезкор йиғиш, қайта ишлаш ва айирбошлашни амалга оширишни автоматизациялашган жараёни учун мўлжалланган воситалар мажмуи, шу жумладан аппарат ускуналар, дастурий таъминот ва бошқа техник воситалар;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Меъёрий ахборотлар маълумотномаси (МАМ) — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан, тижорат банкларидан ва СҚдан келиб тушган, Давлат бюджетига тушумлар бўйича маълумотларни қайта ишлашда ишлатиладиган, таркибида СТИР электрон маълумотномаси, банк кодлари, ҳудудлар, солиқ тўловчилар ва бошқа зарур кўрсаткичлардан фойдаланиладиган электрон ахборотлар маълумотномаси;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
2. МБ, банклар ва СҚдан Давлат бюджетига тушумлар тўғрисида маълумотларни олиш, шунингдек қайта ишлаш ва айирбошлаш Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг АҲМ томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
3. Давлат бюджетига тушумлар бўйича маълумотлар миллий валюта — сўмда шакллантирилади.
II. СҚ томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг АҲМга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларнинг тақдим қилиниши
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
4. СҚ ўзининг ахборотлар базасидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг АҲМга солиқ тўловчиларнинг СТИР тўғрисидаги маълумотни, шунингдек ҳисобот чорагидан (йилидан) кейинги ойнинг 30-санасига ҳисобланган суммалар, тўлов муддати кечиктирилган суммалар ва мақсадли схемалар (1-Н сонли шакл ҳисоботига киритилмаган ҳолда) бўйича ўтказилган суммалар тўғрисидаги маълумотни мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда беради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
III. Банклар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг АҲМга Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларнинг тақдим қилиниши
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
5. Банклар ҳар куни соат эрталабки 1000 гача Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош марказига (кейинги ўринларда — МБ АБМ) мазкур Низомнинг 2-иловасида кўзда тутилган талабларга мувофиқ шартли ҳисобварақлар рақами (ШҲР) кесимида баланс рақами 23402 «Республика бюджетининг маблағлари» ҳисобварақлардан, маълумотлар тақдим қилинадиган кундан олдинги, охирги амалиёт куни учун шахсий ҳисобварақлардан пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги кўчирмалардан маълумот берадилар, МБ АБМ эса мазкур маълумотларни эрталабки 1100 гача Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг АҲМга юборади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
6. Ахборотларни қайта ишлаш натижасида олинган маълумотларнинг бир хиллигини таъминлаш учун МБ АБМ Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг АҲМга ШҲР ва банк кодлари бўйича амалдаги маълумотномаларни, шунингдек ушбу маълумотномаларга киритиладиган кейинги ўзгартиришларни тақдим қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
IV. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг АҲМ Ахборот тизимининг маълумотлар базаси
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг АҲМ Ахборот тизимининг маълумотлар базаси Давлат бюджетига тушумлар тўғрисида оператив маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва СҚга тезкор тақдим этиш ва Давлат бюджетига тушумлар суммасини солиқ тўловчилар кесимида, уларнинг шахсий ҳисобварақларидан ҳисобланган суммалар ҳисобини юритиш мақсадида СҚ ва банклардан қабул қилинган маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва айирбошлашни таъминлайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
8. Маълумотлар Тарафлар томонидан телекоммуникация тармоғи каналлари орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги АҲМ кўрсатган манзилдаги электрон почтага электрон шаклда (файл кўринишида) тақдим қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
9. Телекоммуникация тармоғи каналлари орқали бериладиган барча маълумотлар текст кўринишида (ASCII) бўлиши шарт ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибдаги алгоритм бўйича шифрланади. Ушбу мақсадда Тарафлар келишувига кўра бир хилдаги махсус дастурлар ишлатилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг АҲМ ахборотлар тизимининг маълумотлар базаси МАМ қуйидагиларни ўз ичига олади:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
а) вазирлик, идора, ташкилот ва муассасалар маълумотномаси;
б) шартли ҳисобварақлар рақами (ШҲР);
в) солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР);
г) банк реквизитлари номи;
д) бошқа ахборотлар электрон маълумотномаси.
V. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг АҲМ томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва СҚга чиқадиган маълумотларни тақдим қилиниши
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг АҲМ СҚдан олинадиган маълумотлар асосида МВАҲМАТда МБ ва банклардан олинадиган маълумотларни қайта ишлайди ва таҳлил қилади ва кунлик асосда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги тезкор маълумотларни шакллантиради ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва СҚга тақдим қилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
12. Барча чиқадиган маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг АҲМ Ахборот тизимида мавжуд МАМ асосида шакллантирилади ва унинг тегишли кўрсаткичларини ўз ичига олади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
VI. Якунловчи қоидалар
13. Маълумотларни тақдим қилиш санаси дам олиш кунига тўғри келган ҳолатларда, тақдим қилиш муддати ундан кейинги биринчи иш кунига кўчирилади.
14. Тақдим қилинган маълумотларда номувофиқликлар аниқланган ҳолатларда Тарафлар бир-бирларига номувофиқликлар аниқланганлиги тўғрисида ахборот берадилар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда уларни бартараф қилиш учун зарур чоралар кўрадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
15. Тарафлар томонидан маълумотлар айирбошлаш бепул асосда амалга оширилади. Бунда тақдим қилинган маълумотлар Тарафлар томонидан хизмат мақсадларида фойдаланилади ва «Хизматда фойдаланиш учун» белгиси қўйилади.
16. Тарафлар айирбошлаш натижасида олинадиган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш учун жавобгардирлар.
17. Мазкур Низом Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Х. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 6 февраль
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
| | | | | | | |
| | |
ДСҚ томонидан Молия вазирлигига тақдим қилинадиган маълумот | ||||
|
20__ й. _______________ га солиқ тўловчилар тўғрисидаги | ||||||
|
МАЪЛУМОТ* | ||||||
| Ташкилотлар бўйича т/р | Т/р | Солиқ тўловчиларнинг номи (вазирлик, идора ва бошқа тўловчилар)** | СТИР | ___ чорак учун ҳисобланган суммалар***: | _____чорак учун муҳлат берилган суммалар | Мақсадли схемалар (1-Н сонли шакл ҳисоботига киритилмаган ҳолда) бўйича суммалар |
| а | б | в | 1 | 2 | 3 | 4 |
| 1. | 1. | «Ўзбекнефтегаз» МХК | | | | |
| | 1.1. | Қарашли ташкилот 1 | | | | |
| | 1.2. | Қарашли ташкилот 2 | | | | |
| 2. | 2.2. | «Ўзбекэнерго» ДАК | | | | |
| | 2.1. | Қарашли ташкилот 1 | | | | |
| | 2.2. | Қарашли ташкилот 2 | | | | |
|
… |
… |
Бошқа солиқ тўловчилар**** | | | | |
* Ойлик равишда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига жадвалнинг 1-устунини, шунингдек ҳисобот чораги (йили)дан кейинги ойнинг 30-санасига қўшимча равишда 2 — 4-устунлари тўлдирилган ҳолда тақдим қилинади;
** Давлат бюджетига тушумлар устидан мониторинг амалга ошириладиган барча вазирлик ва идоралар кўрсатилади;
*** Солиқ тўловчилардан тушумларнинг барча турлари бўйича умумлаштирилган солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларидаги ҳисобланган суммалар тўлиқ кўрсатилади;
**** Юқори кўрсатилган вазирлик ва идоралар категорияларига кирмайдиган бошқа солиқ тўловчилар.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
|
Банклар томонидан Молия вазирлигига тақдим қилинадиган маълумот | |||
|
Банклар томонидан (кундалик равишда) тушган пул маблағлари юзасидан 23402 ҳисоб бўйича шахсий ҳисобварақдан кўчирмага | |||
|
ТАЛАБЛАР | |||
| Т/р | Номи | Реквизит тури | Максимал қиймати |
| 1. | Солиқ тўловчининг номи | текст/символ | 70 |
| 2. | Солиқ тўловчининг СТИР | Рақам | 9 |
| 3. | Олувчи банкнинг номи | Текст | 80 |
| 4. | Олувчи банкнинг МФО коди | Рақам | 5 |
| 5. | Олувчи ДСҚ ҳисоб рақами номери | « | 20 |
| 6. | Тўлов ҳужжати рақами | « | 10 |
| 7. | Сумма | « | 17 |
| 8. | Ҳужжат тури | « | 2 |
| 9. | Тўлов мақсади | Текст/символ | 175 |
| 10. | Сана | Date | 10 |
| 11. | Олувчи солиқ инспекцияси СТИР (мавжуд бўлганда) ёки «000000000» | Рақам | 9 |
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
| | | | | | | | | | | | | | | | | |
| |
Молия вазирлигининг АҲМ томонидан Молия вазирлигига ва ДСҚ га тақдим қилинадиган маълумотлар шакли | |||||||||||||||
|
| ||||||||||||||||
|
ТЕЗКОР МАЪЛУМОТЛАР | ||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | |
(минг сўм) | |
| Ташкилотлар бўйича | Т/р | Солиқ тўловчилар номи (вазирлик, идоралар ва бошқа солиқ тўловчилар) | Сумма | |||||||||||||
| Ҳисобот куни учун тушган | Биринчи чорак | ______ чорак | ||||||||||||||
| Жами | шу жумладан: | Ҳисобланган | Камомад (уст. 10 – уст. 3 – уст. 12 – уст. 13) | Муҳлат берилган | Мақсадли схемалар (1-Н сонли шакл ҳисоботига киритилмаган ҳолда) бўйича | … | ||||||||||
| январь | февраль | март | ||||||||||||||
| прогноз | факт | прогноз | факт | прогноз | факт | прогноз | факт | … | ||||||||
| а | б | в | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | … |
| 1. | 1. | «Ўзбекнефтегаз» МХК (жами): | | | | | | | | | | | | | | |
| | | Қарашли ташкилот 1 | | | | | | | | | | | | | | |
| | | Қарашли ташкилот 2 | | | | | | | | | | | | | | |
| |
… |
… |
| | | | | | | | | | | | | |
| 2. | 2. | «Ўзбекэнерго» ДАК (жами): | | | | | | | | | | | | | | |
| | | Қарашли ташкилот 1 | | | | | | | | | | | | | | |
| | | Қарашли ташкилот 2 | | | | | | | | | | | | | | |
| |
... |
... |
| | | | | | | | | | | | | |
| | |
ЖАМИ: |
| | | | | | | | | | | | | |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 121-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)