Ҳужжат кучини йўқотган 01.06.2015 29.01.2009 йилдаги 27-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.06.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 майдаги 135-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини биржа савдоларида ва биржадан ташқари савдоларда сотиш механизмларини, давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушумларни ҳисобга олиш ва маблағларни тақсимлаш тартибини янада такомиллаштириш, шунингдек инвесторларнинг қабул қилинган мажбуриятлар бажарилиши юзасидан масъулиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштиришдан тушумларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва маблағлардан фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 29 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштиришдан тушумларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва маблағлардан фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Хусусийлаштиришдан тушган маблағларни шакллантириш манбалари ва уларни тақсимлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хусусийлаштиришдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг бир қисми ҳисобланади ва қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар)ни, ер участкаларини (шу жумладан якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини) ва давлат мулки ҳисобланадиган бошқа мулкларни (кейинги ўринларда давлат активлари деб аталади) сотиш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) томонидан илгари берилган кредитлар ҳамда олинган кредитлар (қарзлар)нинг асосий суммасини қайтариш тарзидаги қарзлар ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар бўйича қарздорлардан тушумлар;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган ва бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари, берилган кредитлар ва қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатишдан тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли бошқарувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган Давлат рақобат қўмитасининг субҳисоб рақамларидан қайтарилган маблағлар;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
протоколни ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган кимошди савдолари ёки танловлар (тендерлар) ғолибларидан ушлаб қолинган закалат суммаси;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига мувофиқ еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 578-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарорлари бўйича давлат мулки қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига ва унинг ҳудудий органлари иккиламчи махсус ҳисоб рақамларига тушумлар ҳисобига ҳосил бўлади.
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ва ваколатли бошқа органлар томонидан баҳолаш ташкилотлари давлат активларини баҳолашда йўл қўйган қонун бузилишлари аниқланган тақдирда илгари сотилган давлат активлари қийматига қўшимча тўлов суммалари, шунингдек давлат активларини сотишда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун неустойка суммалари.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хусусийлаштиришдан тушган маблағларни (ушбу Низомнинг 4, 5 ва 5-1-бандларига мувофиқ тақсимланадиган маблағлардан ташқари) тақсимлаш Давлат рақобат қўмитаси томонидан ҳар ойда миллий валютада, қуйидаги нисбатларда амалга оширилади:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68,5 фоизи — республика бюджетига;
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 фоизи — ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш, бозор инфратузилмаси институтларини шакллантириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 фоизи — уларни фақат бозор инфратузилмасини ривожлантиришга ва тадбиркорларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлашга мақсадли йўналтирган ҳолда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига;
(2-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2,5 фоизи — тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборотлар билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари ҳисоб рақамларига.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандга мувофиқ маблағларни тақсимлашда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активларини сотишдан тушган (шу жумладан пенялар ва жарималар, шунингдек протоколни ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган аукционлар ёки танловлар (тендерлар) ғолибларидан ушлаб қолинган закалат суммалари), ушбу бандга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли бўлган маблағлар уларга давлат активи жойлашган жой бўйича йўналтирилади. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган давлат активи сотилган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли бўлган маблағлар республика бюджетига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси томонидан илгари берилган кредитлар ва қарзлар бўйича олинган кредитлар (қарзлар)нинг асосий суммаларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни (шу жумладан пенялар ва жарималарни) қайтариш тарзида қарз олувчилардан тушган, ушбу бандга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли бўлган маблағлар уларга қарз олувчи рўйхатдан ўтказилган жой бўйича йўналтирилади. Қарз олувчилар Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўйхатдан ўтказилган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли бўлган маблағлар республика бюджетига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатишдан тушган, ушбу бандга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли бўлган маблағлар уларга тугатилаётган хўжалик жамияти жойлашган жой бўйича йўналтирилади. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган хўжалик жамиятлари тугатилган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли бўлган маблағлар республика бюджетига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитасининг суб ҳисоб рақамидан қайтарилган, ишончли бошқарувчилар томонидан талаб қилинмаган, шу жумладан хусусийлаштириш умумий маблағларидан илгари ўтказилган маблағлар қайтарилган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли бўлган маблағлар республика бюджетига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарорларига кўра тушган, ушбу банднинг еттинчи — ўнинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар даъво предмети бўлмаган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли бўлган маблағлар республика бюджетига йўналтирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарорига асосан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 578-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хусусийлаштиришдан хорижий валютада тушадиган маблағлар Давлат рақобат қўмитасининг Марказий банкдаги махсус валюта ҳисоб рақамига ўтказилади, кейинчалик улар белгиланган тартибда, тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий тартибда сотилади. Миллий валютадаги тушумларни тақсимлаш ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хусусийлаштиришдан тушган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадларга ўтказилиши лозим бўлган валюта маблағлари сотиб олиш тўловлари (шу жумладан ҳисобланган тақдирда — пенялар) тўлиқ тўлангандан кейин мажбурий тарзда сотилади ҳамда кўрсатиб ўтилган мақсадларга миллий валютада йўналтирилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ер участкаларини резидентларга хусусийлаштиришдан тушган маблағлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, Давлат рақобат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамида ҳамда Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органларининг иккиламчи махсус ҳисоб рақамларида жамланади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80 фоизи — республика бюджетига ажратилади. Бунда ер участкаларини хусусийлаштиришдан республика бюджетига тушган маблағларнинг камида 3 фоизи муҳандислик инфраструктурасининг бош режалари ва схемаларини хатловдан ўтказиш, ишлаб чиқиш ва уларга тузатишлар киритиш, ер кадастрларини шакллантириш ва ерларни иқтисодий зоналарга бўлиш харажатларини қоплашга ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — маҳаллий бюджетларга мувофиқ ҳудудларнинг инфратузилмасини ривожлантириш ва ободонлаштириш учун мақсадли фойдаланган ҳолда тегишли маҳаллий бюджетларга ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ёки уларнинг бир қисми бошқа мақсадларга йўналтирилган тақдирда ушбу Низом уларнинг қолган қисмига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аниқ давлат активларини сотишдан тушган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадларга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар сотиб олиш тўловлари (шу жумладан ҳисобланган тақдирда — пенялар) тўлиқ тўлангандан кейин кўрсатиб ўтилган мақсадларга йўналтирилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-1. Давлат активлари олди-сотдиси бўйича тузилган ва бекор қилинган шартномалар, берилган кредитлар ва қарзлар бўйича тушган пеня ва жарималар суммалари қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборотлар билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари ҳисоб рақамларига йўналтирилади;
(5-1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган қисми ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ тақсимланади.
(5-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига мувофиқ киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 578-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларининг олди-сотди шартномаси бекор қилинганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу шартнома бўйича тўланган маблағларни қайтариш тўланган маблағлардан пенялар ва жарималар суммасини ушлаб қолган ҳолда шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади, суднинг қарорида ёки шартнома томонларининг алоҳида битимида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенялар ва жарималар суммасини тақсимлаш мазкур шартнома бўйича илгари тўланган маблағлар Давлат рақобат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамида ёки унинг ҳудудий органларининг иккиламчи махсус ҳисоб рақамида мавжуд бўлганда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадлар учун ўтказилган маблағлар Давлат рақобат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига ёки унинг ҳудудий органларининг иккиламчи махсус ҳисоб рақамига қайтарилганда (ундирилганда) ушбу бандга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобланган пеня ва жарималар суммасининг етишмаётган қисми қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади ҳамда ушбу бандга мувофиқ тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий валютада тузилган ва улар бўйича тўлов Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича амалга ошириладиган белгиланган тартибда бекор қилинган давлат активларининг олди-сотди шартномалари бўйича пеня ва жарима Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шартномани бекор қилиш юзасидан суднинг қарори кучга кирган кундаги, бошқа ҳолларда эса шартнома белгиланган тартибда бекор қилинган кундаги курси бўйича ҳисобланади.
(5-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маблағларни ушбу Низомнинг 2, 3 ва 4-бандларига мувофиқ тақсимлашда қуйидагилар ҳисобга олинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бўйича хусусийлаштиришдан тушган умумий маблағлардан бир йўла тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда бекор қилинган шартномалар бўйича Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан харидорларга қайтариладиган маблағлар;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар бўйича битишувлар тузилмаган ва уларнинг эгаларига қайтарилиши керак бўлган битишувлар тузиш учун талабгорлар томонидан депозитга қўйилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тусга эга бўлган давлат активларини сотиш бўйича тендерлар ўтказиш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк томонидан тўловчиларга нотўғри ўтказилган суммалар, шунингдек Давлат рақобат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига ва унинг ҳудудий органларининг иккиламчи ҳисоб рақамларига тушган суммалар аниқлаштирилгунгача;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акцияларини чиқариш, сақлаш ва сотиш, шунингдек бошқа давлат активларини сотиш билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалий тадқиқотларни бажариш бўйича баҳолаш, илмий-тадқиқот, аудитор, молия, консалтинг ва бошқа хорижий ва мамлакатимиз компанияларининг хизматлари, норматив-методик ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш, ишлаб чиқиш, давлат активларини сотишдан олдинги тайёрлаш бўйича харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни, шунингдек бошқа активларни давлат манфаатлари учун сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активларини бошқариш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш бўйича харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамидан ҳамда унинг ҳудудий органларининг иккиламчи махсус ҳисоб рақамидан суд қарорлари асосида амалга оширилган харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда бекор қилинган, тўлов хорижий валютада ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада амалга оширилган давлат активларининг олди-сотди шартномалари бўйича маблағларни қайтариш харидорнинг розилигига кўра, хусусийлаштириш умумий маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайтариш кунидаги курси бўйича миллий валютада белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-1. Давлат рақобат қўмитаси (унинг ҳудудий органлари) томонидан харажатларни амалга оширишда етказиб берувчилар билан шартномалар қуйидаги ҳолларда танлов (танлаб олиш)ни ўтказмасдан тузилиши мумкин:
(6-1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активлари тўғрисидаги рекламаларни ва ахборот тусидаги эълонларни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш, шунингдек реклама ва эълонларни ташқи реклама манбаларида (билбордлар, баннерлар ва бошқаларда) жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активларини сотишда, шунингдек юридик шахслар акциялари (улушлари, пайлари)ни ва бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб сотиб олишда биржа ва биржадан ташқари савдоларга хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобатни ривожлантириш ва корпоратив бошқарув муаммолари тадқиқотлари маркази томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий-тадқиқот ва бошқа ишлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
(6-1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Республика бизнес-мактаби томонидан корпоратив бошқарувни ривожлантириш мақсадида Давлат рақобат қўмитаси марказий аппарати ва таркибий бўлинмалари, шунингдек давлат ишончли вакиллари малакасини ошириш;
(6-1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги «Хусусийлаштириш ахборот тизимлари» ахборот технологиялари маркази» давлат унитар корхонаси томонидан замонавий ахборот-технология компьютер дастурларини, маҳаллий компьютер ва интернет тармоғини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва уларга хизмат кўрсатиш;
(6-1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат тендер комиссияси қарорлари асосида давлат активларини сотишда мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияси бўлган баҳоловчи ташкилотлар хизматларига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилади.
(6-1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аниқ давлат активини сотишдан тушган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадларга аниқ суммасини кўрсатмасдан ўтказилиши керак бўлган маблағлар мазкур давлат активларининг тузилган ва бекор қилинган олди-сотди шартномалари бўйича пеня ва жарималар суммасини, шунингдек ушбу давлат активини сотиш билан боғлиқ харажатларни (баҳолаш компаниялари, савдолар ташкилотчилари, воситачилар, депозитарийлар ва ҳисоб-китоб-клиринг харажатларини) чегирган ҳолда кўрсатиб ўтилган мақсадларга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат мулкининг олди-сотди шартномаси бекор қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадлар учун илгари ўтказилган маблағлар Давлат рақобат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига ёки унинг ҳудудий органларининг иккиламчи махсус ҳисоб рақамига қайтарилиши (Давлат бюджетига, давлат бошқаруви органларига ва/ёки бюджет ташкилотларига йўналтирилган маблағлардан ташқари)ва ушбу Низомга мувофиқ тақсимланиши керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳри бўйича Бош бошқармасининг ҳисоб-китоб-касса марказидаги Давлат рақобат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бош бошқармаларида очилган Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органларининг иккиламчи махсус ҳисоб рақамларида жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштиришдан тушган, Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органларининг иккиламчи махсус ҳисоб рақамларида жамланадиган ҳамда ушбу Низомнинг 2 ва 4-бандларига мувофиқ тақсимланадиган маблағлар ҳар ҳафтада ҳисоб-китоб-касса марказидаги Давлат рақобат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органларининг иккиламчи махсус ҳисоб рақамларидан тушган ва сарфланадиган маблағлар Давлат рақобат қўмитасига ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бош бошқармасига ҳар ҳафтада тақдим этиладиган, Давлат рақобат қўмитаси тасдиқлайдиган шакл бўйича ҳисоботда акс эттирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат рақобат қўмитасининг ва унинг ҳудудий органларининг ҳисоб рақамларига манбаларнинг барча турлари бўйича тушган маблағлардан солиқ олинмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат рақобат қўмитасининг ва унинг ҳудудий органларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳудудий бош бошқармаларидаги махсус ҳисоб рақамларига маблағларни ўтказиш тегишли тижорат банклари томонидан, харидорнинг (юридик ёки жисмоний шахснинг) топшириқномаси бўйича амалга оширилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкда ҳисоб рақамига эга бўлмаган жисмоний шахслар банк орқали нақд маблағларини топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиб олинаётган давлат активлари учун тўланган маблағлар биринчи навбатда асосий қарз ҳисобига ўтказилади, тўлов муддатларини ўтказиб юборганлик учун ҳисобланган пеняларни тўлаш сотиб олиш тўловлари бўйича асосий қарз тўлиқ қоплангандан кейин ўтказилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат активлари харидорлари тўлов ҳужжатларида қуйидагиларни кўрсатишлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳудудий бош бошқармасида очилган Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органининг махсус ҳисоб рақами реквизитлари;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активи олди-сотди шартномасига мувофиқ тўловнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни ўтказишнинг асоси (олди-сотди шартномасининг ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатнинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активининг номи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харидор томонидан тўлов топшириқномасини тўлдириш учун зарур бўлган ҳисоб рақамининг тартиб рақами ва бошқа банк реквизитлари давлат активи олди-сотди шартномасида ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари тармоқлар ва тушум манбалари бўйича ҳар бир хусусийлаштириш объекти бўйича маблағларнинг тушиши, ҳаракати ва тақсимланиши ҳисобини юритадилар улар бўйича Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган тартибда ва шаклларда ҳисоботлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштиришдан маблағларнинг тушиши ва тақсимланиши тўғрисидаги йиғма жадваллар ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи кунидаги ҳолатига кўра ойнинг бешинчи кунигача Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Биржа савдоларида сотилган давлат активлари учун ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида қилинганлиги юзасидан назоратни ҳисоб-китоб-клиринг хизматлари кўрсатиш юзасидан тузилган шартномага мувофиқ ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти, биржадан ташқари савдоларда сотилган давлат активлари бўйича эса қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи амалга оширади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган, белгиланган муддатларда киритилмаган маблағлар суммаси харидорлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланиш, уларни Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари махсус ҳисоб рақамларидан ўтказиш тартиби
(III-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Низомнинг 2 ва 4-бандларида кўрсатилган олувчилар томонидан маблағлардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Маблағларни республика бюджетига ўтказиш ҳар ойда Давлат рақобат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамларидан амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Маблағлар Давлат рақобат қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжлари учун (25 фоиз) ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача, уларнинг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ғазначилик ҳисобларидан маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида қуйидаги йўналишлар бўйича сарфланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) маблағларнинг 50 фоизи 1991 йилгача қурилган кўп квартирали уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини мукаммал таъмирлашни, шунингдек умумтаълим мактаблари ва мактабгача тарбия муассасаларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашни молиялаштиришга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) маблағларнинг камида 25 фоизи аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган тоифалари учун уй-жой қурилишини молиялаштиришга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маблағларнинг қолгани:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур бўлган муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари, сув қувурлари, канализация тизимлари ва иншоотлар, газ ва электр таъминоти тармоқлари, йўллар қурилишини, шунингдек ижтимоий инфратузилмани — таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектлари қурилишини молиялаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш ҳужжатларини, шу жумладан шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Маблағларнинг йўналишлар бўйича ўз вақтида ўтишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмалари ва банк муассасалари таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ушбу Низомга иловадаги шакл бўйича маблағлардан фойдаланишнинг йўналишлари тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборотлар билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун Давлат рақобат қўмитаси ихтиёрида қолдириладиган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ фойдаланилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу Низомга мувофиқ тақсимланиши керак бўлган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Давлат рақобат қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига хусусийлаштиришдан маблағларнинг тушиши ва сарфланиши тўғрисида ахборот тақдим этади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Хусусийлаштиришдан маблағларнинг тушиши ва сарфланиши бўйича бошланғич ҳужжатларни текширишлар ҳар йили камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорининг 4-банди ва ушбу қарорга 8 ва 9-иловалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорининг 9-банди ва ушбу қарорга 2 ва 3-иловалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарорининг 1-банди ва унга илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарори 4-бандининг иккинчи—тўртинчи хатбоши, 5-банди, шунингдек мазкур қарорга 5-илова ва 8-илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1999 йил 21 майдаги 263-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 27-модда) 2-илова II бўлимининг 1—3-бандлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) 6-илова II бўлимининг 7, 16 ва 18-бандлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2002 йил 27 февралдаги 70-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 11-модда) илованинг 4-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 30-модда) 6-илова II бўлимининг 6 ва 9-бандлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши ва ушбу қарорга 2-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 14 ноябрдаги 512-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 120-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда) 2-илованинг 14-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 24 декабрдаги 563-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 131-модда) илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 11 февралдаги 67-сон қарорига илованинг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 11 февралдаги 68-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 5 майдаги 209-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 45-модда) 2-илованинг 1, 2-бандлари ҳамда 7-банднинг учинчи хатбоши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 3-илованинг 11-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 4 августдаги 185-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибига қўшимча киритиш тўғрисида» 2006 йил 4 январдаги 3-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 2-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ–335-сон қарори)» 2006 йил 9 июндаги 112-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 43-модда) ва ушбу қарорга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) I бўлимга қуйидаги мазмундаги 21 ва 22-бандлар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«21. Хусусийлаштирилаётган корхона меҳнат жамоаси акциялари улушини сотиш тартиби Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агар биржа ва биржадан ташқари савдолар қоидалари билан бошқа таъриф усули белгиланмаган бўлса, акциянинг курс қиймати (акция курси) биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тузилган битишувнинг якуний қиймати сифатида белгиланади (битишувларнинг миқдорий ҳажми эмитентлар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг умумий сонининг камида 5 фоизини ташкил этган тақдирда)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 201 ва 251-бандлар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«201. Сотувчи ёки сотиб олувчи ёки уларнинг вакиллари — қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш, олди-сотди шартномалари бўйича томонлар сифатида иштирок этиш ва агар ушбу битишувларнинг якуни қонун ҳужжатлари бузилишига олиб келган тақдирда, уни имзолашга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар билан битишувларни амалга оширишда рўйхатга олувчи сифатида иштирок этаётган қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчилари, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, агар улар қонун ҳужжатларини бузган ҳолда амалга оширилган ёки уларнинг якуни қонун ҳужжатлари бузилишига олиб келган бўлса, қимматли қоғозлар билан битишувларни рўйхатдан ўтказмаслиги шарт»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«251. Депозитарий қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битишувлар қонун ҳужжатларини бузган ҳолда амалга оширилган ёки уларнинг якуни қонун ҳужжатлари бузилишига олиб келган бўлса, қимматли қоғозлар билан битишувларни рўйхатдан ўтказмасликка ва «депо» ҳисоб рақамларига пул ўтказмасликка;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг натижаси қонун ҳужжатлари бузилишига олиб келадиган қимматли қоғозлар билан битишувларни рўйхатдан ўтказиш, «депо» ҳисоб рақамларига пул ўтказиш ҳақидаги мурожаатлари тўғрисида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига зудлик билан хабар беришга»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-банддаги «аъзоларининг» сўзи «кузатув кенгашининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 281 ва 282-бандлар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«281. Фонд биржаси қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозларнинг нормал муомалада бўлиши, уларнинг бозор нархларини белгилаш ва улар тўғрисида зарур ахборотни тарқатиш, қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг юқори профессионаллик даражасини қўллаб-қувватлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдога қўйиладиган қимматли қоғозларни экспертизадан ўтказишга, унда биржа томонидан белгиланган талабларга эмитентларнинг молия-хўжалик ва бошқа кўрсаткичлари мувофиқлигини таҳлил қилиш, эмитентнинг ишчанлик обрўсини ва унинг молиявий ишончлилиги тўғрисида ахборот берадиган бошқа маълумотларни баҳолаш назарда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдога қўйиладиган, молиявий барқарор эмитентларнинг муомалада бўлган акциялари рўйхатини ўз ичига оладиган қимматли қоғозларнинг биржа листингини доимий равишда юритишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар биржа савдолари якунлари асосида қимматли қоғозларнинг котировкасини белгилашга (акциялар курсини, энг кам ва энг юқори нархларни, курс қийматидаги ўзгаришлар ва бошқаларни белгилаш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари бўлган биржа савдолари операторларини (трейдерларни) ўқитишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар операциялари бўйича низоларни ўз вақтида кўриб чиқишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«282. Битишувларнинг барча иштирокчилари қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисида улар аниқланган вақтдан бошлаб икки кун мобайнида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига хабар бериши шарт».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 51-модда, 52-сон, 578-модда; 2010 й., 14-15-сон, 106-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2014 й., 41-сон, 506-модда)