ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРГА НОЛ ДАРАЖАЛИ СТАВКАНИ ҚЎЛЛАШ НАТИЖАСИДА ҲОСИЛ БЎЛГАН ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИНГ ОРТИҚЧА СУММАСИНИ ҚАЙТАРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 15 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1807-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 10, 2016-06-сонли «Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2775, 07.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги ПФ-4058-сонли Фармонига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 30 апрелдаги 44-сон ва 2008-23-сон қарори билан тасдиқланган «Солиқ тўловчиларга нол даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисида»ги низомга (2008 йил 16 май, рўйхат рақами 1807 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 180-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 8 январь,
3-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 8 январь,
2009-1-сон
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 8 январдаги 3, 2009-1-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Солиқ тўловчиларга нол даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 228-моддасига мувофиқ, солиқ тўловчиларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиб бериш.».
2. 4-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
3. 5-банддаги «ўттиз» сўзи «йигирма» сўзи билан алмаштирилсин.
4. 9-банддаги «беш» сўзи «тўрт» сўзи билан алмаштирилсин.
5. 10-банднинг биринчи хатбошидаги «5 иш кунидан» сўзлари «4 иш кунидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 11-банднинг биринчи хатбошидаги «5 иш кунидан» сўзлари «4 иш кунидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. 12-банднинг биринчи хатбошидаги «5 иш куни» сўзлари «4 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. 13-бандда:
биринчи хатбошидаги «10 иш кунидан» сўзлари «8 иш кунидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «5 иш куни» сўзлари «4 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. 6-сон илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.
Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
ИЛОВА
Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
|
_______________________ ҳужжатлар тўпламининг техник йўналиш қоғози, | |||||||
| |
(корхона номи) |
| | | | ||
|
ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСни қайтариш учун тақдим қилиш | |||||||
| Т/р | Идора (ташкилот)нинг номи | Ҳужжат рақами ва келиб тушиш санаси | Ҳужжатлар тўпламини қабул қилиб олувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.Ш. | Ҳужжатлар тўпламини ижрочига бериш санаси | Ҳужжатлар тўпламини олган ижрочининг Ф.И.Ш ва имзоси | Ҳужжатларни кейинчалик қайта ишлашга бериш санаси | Ҳужжатларни кўриб чиқишнинг кечикиш сабаби |
|
1. |
Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси (4 иш куни) | | | | | | |
|
2. |
Давлат солиқ бошқармаси (4 иш куни) | | | | | | |
|
3. |
Давлат солиқ қўмитаси (4 иш куни) |
| | | | | |
|
4. |
Молия вазирлиги (8 иш куни), шу жумладан: |
| | | | | |
|
4.1. |
Тармоқ бошқармаси (4 иш куни) | | | | | | |
|
4.2. |
Давлат бюджети Бош бошқармаси (4 иш куни) | | | | | | |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 3-сон, 16-модда)