Ҳужжат кучини йўқотган 11.10.2019 24.11.2008 йилдаги ПҚ-1005-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.10.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ ҲАМДА ТЕХНИК КЎМАКЛАШИШ ВОСИТАЛАРИДАН МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ, ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини жалб этиш фаолияти мувофиқлаштирилишини янада такомиллаштириш, уларни ҳисобга олиш ҳамда мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатишнинг ягона тизимини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини республикага жалб этишни мувофиқлаштириш ва ўз вақтида расмийлаштириш, шунингдек, уларни ҳисобга олиш ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатишни ташкил этиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаменти ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикага инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини жалб этиш масалалари бўйича донорлар билан ҳамкорликни ривожлантириш таклифларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларига оид лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини олувчиларга уларни расмийлаштириш ва етказиб бериш муддатларини қисқартириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига жалб этилаётган инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари тўлиқ ва тизимли ҳисобга олинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика вазирликлари, идоралари, хўжалик бирлашмалари, ташкилот ва муассасалари оладиган инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини ўзлаштириш, мақсадли ва самарали фойдаланишнинг доимий мониторингини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларининг келиб тушиши ва ўзлаштирилиши тўғрисидаги ҳисоботлар ҳамда таҳлилий материалларни тайёрлаш ва уларни тизимли асосда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб туриш.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг тасдиқланган чекланган сони доирасида умумий сони 5 нафар ходимдан иборат бўлган Департамент тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирига зарур ҳолларда Департаментнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилиги зиммасига Ўзбекистон Республикасига келаётган барча турдаги, шу жумладан номоддий шаклдаги инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини тўлиқ ва тизимли ҳисобга олиш вазифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси зиммасига маблағлардан мақсадли фойдаланилиши, инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини жалб этиш ва ўзлаштиришда молиявий қоидабузарликларга йўл қўйилмаслигини тафтиш ҳамда назорат қилиш вазифалари юклатилсин. Мазкур вазифаларни бажариш учун Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган сонига қўшимча киритиладиган 3 нафар ходимдан иборат шўъба ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини олувчилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилигига ўзларининг шахсий банк ҳисобварақларидан кўчирмалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шакл ва муддатларда, жумладан, номоддий шаклдаги инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари тўғрисида ахборот бериб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат статистика қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини олувчилар Молия вазирлигининг ғазначилигига тақдим этадиган ҳисобот шаклларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 24 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1005-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 48-сон, 472-модда)