Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 13.11.2008 йилдаги ПҚ-999-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИНИНГ ДАСТУРИЙ-ТЕХНИКАВИЙ ТАЪМИНОТИ ВА КАДРЛАРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ МАЛАКАСИ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон статистика амалиётида умум қабул қилинган тамойиллар ва методология асосида Ўзбекистон Республикасининг давлат статистика тизимини янада такомиллаштириш, замонавий ҳисоблаш воситаларидан фойдаланиш негизида фойдаланувчиларнинг кенг доирасини ҳаққоний ва тўлиқ маълумотлар билан таъминлаш, статистика фаолиятига илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтириш, шунингдек, давлат статистика органлари тизими кадрлари малакасини ошириш ишларини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қайд этиб ўтилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан давлат бошқаруви органлари, етакчи иқтисодий ва илмий ташкилотлар иштирокида олиб борилган ишлар натижасида, республикада умуман БМТ Статистика комиссияси томонидан тавсия этилган статистик стандартлар ҳамда тамойилларга асосланган давлат статистикасининг халқаро қиёсланадиган тизими шакллантирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда ишлаб чиқилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009-2010 йилларда давлат статистика органларининг дастурий-техникавий таъминот даражасини ошириш ва ахборот тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009—2011 йилларда давлат статистика органлари тизими кадрларининг профессионал қайта тайёрланиши ва малакаси оширилишини сифат жиҳатидан яхшилаш тадбирлари 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларида назарда тутилган тадбирларнинг белгиланган муддатларда сифатли ҳамда тўлиқ бажарилишини, шунингдек харид қилинадиган дастурий-техникавий воситалар, компьютер ва телекоммуникация ускуналаридан мақсадли ҳамда самарали фойдаланишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йилги давлат статистика ишлари дастури доирасида халқаро стандартларга мос бўлган илмий асосланган статистика методологиясини янада такомиллаштириш, ривожлантириш ва амалиётга татбиқ этишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2009-2010 йилларга мўлжалланган Давлат бюджети параметрларида давлат статистика органларининг дастурий-техникавий таъминот даражасини ошириш ва ахборот тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Дастурни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ олиб келинадиган дастурий-техникавий таъминот учун ускуналар, жумладан, компьютер ва телекоммуникация ҳамда дастурий таъминот жиҳозлари божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда статистика ишларини ўтказишнинг сифат жиҳатидан юқори даражасини таъминлаш учун зарур бўлган харид қилинадиган ускуналарнинг конфигурациясига нисбатан техник талабларни ҳисобга олган ҳолда, 2009-2010 йилларда давлат статистика органлари тизими учун тендер асосида компьютерлар, алоқа воситалари, периферия ускуналарини харид қилиш ва ўрнатиш, дастурий таъминотни жорий этишнинг тармоқ жадвалини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009-2010 йилларда давлат статистика органлари тизими учун компьютерлар, алоқа воситалари, периферия ускуналари харид қилиш ва ўрнатиш, дастурий таъминотни жорий этиш тармоқ жадвалининг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Президиумининг мажлисларида мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларида белгиланган тадбирларнинг бажарилишини кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 13 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-999-сон