Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 09.04.2008 йилдаги ПҚ-833-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ 90 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда ва бутун Ўрта Осиё минтақасида энг нуфузли ва етакчи олий ўқув юртларидан бири бўлган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ёшларнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш, юртимиз илм-фани ва маданияти, замонавий таълим тизимини ривожлантириш, юксак малакали мутахассислар тайёрлаш, йигит-қизларимизни ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги беқиёс ўрни ва улкан ҳиссасини инобатга олиб ҳамда ушбу билим даргоҳи ташкил этилганининг 90 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2008 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Миллий университетининг 90 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Миллий университетининг 90 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилий қўмита бир ҳафта муддат ичида ушбу санага бағишланган тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ҳамда уларнинг «Ёшлар йили» Давлат дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг равишда ўтказилишига алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг август ойида «Мамлакатимиз олий таълим тизими ва илм-фани ривожида Ўзбекистон Миллий университетининг роли» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказишни юқори савияда ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил сентябрь ойида «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси стадионида «Ёшлар бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир» шиори остида мамлакатимиз олий ўқув юртлари талабаларининг фестивалини ташкил этишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Миллий университети мажмуаси ҳудудида байрам олдидан кенг кўламдаги қурилиш ва реконструкция, таъмирлаш ишлари олиб бориш, ўқув бинолари, талабаларнинг турар-жойлари ва бошқа ижтимоий инфратузилма объектларини ҳар томонлама обод қилиш бўйича тайёргарлик ишларини амалга ошириш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур санани ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 9 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-833-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 4-сон, 228-модда)