Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилмасини такомиллаштириш ва суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада чуқурлаштириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 78-моддасига асосан:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилмасига Олий суд раисининг ўринбосари лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилиши ва штатлар бирлигининг сони 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий суди Ўзбекистон Республикаси Олий судининг харажатлар сметаси ва штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
5. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 6 май,
ПФ-3605-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 октябрдаги ПФ-4570-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 октябрдаги ПФ-4570-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 556-модда)