Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛАДИГАН МОЛ-МУЛКНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ, СОТИШ ЁКИ ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сотиш бўйича савдо ташкилотларини танлаб олиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 16 май,
97-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 майдаги 97-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Мол-мулкни сотиш танлов асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорига мувофиқ белгиланадиган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Савдо ташкилотларини белгилашда уларнинг ихтисослашуви, жойлашган жойи ва истеъмолчи учун бориш осон бўлиши (вилоят ва туман (шаҳар) марказлари, бозорлар ва бошқалар), тегишли омборхона биноларининг мавжудлиги, аввалги фаолиятида белгиланган савдо фаолияти қоидаларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги ва бошқалар ҳисобга олинади.
Мол-мулкни сотиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномалар ушбу савдо ташкилотлари билан Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий бошқармалари томонидан тузилади.
Мол-мулкни сотиш хизматлари кўрсатиш юзасидан шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда мазкур шартнома шартларига риоя этиш ва мол-мулкни сотиш тартиби бузилишига йўл қўйилмаганлиги ҳам ҳисобга олинади».
2. 29-бандга қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши қўшилсин:
«Захираларни шакллантириш учун зарур бўлган озиқ-овқат товарлари пулли асосда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига берилади ҳамда савдо ташкилотларининг ихтисослаштирилган омборхоналарида сақланади (ғамлаб қўйилади). Ушбу товарлар фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорига кўра, товарларнинг сақланиш муддатларидан ва бозордаги эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда сотилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 174-модда)