ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ
ҚАРОРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 5 майда 1804-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 473-сонли қарорига мувофиқ қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 22 апрель,
01-128/ҚҚ-сон
Халқ таълими вазири в.в.б. Р. АҲЛИДДИНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 22 апрель,
16-сон
Олий ва ўрта махсус Таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази директори З. САТТАРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 22 апрель,
14/ҚҚ-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2008 йил 22 апрелдаги 01-128/ҚҚ, 16 ва 14/ҚҚ-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
йўриқнома
(йўриқнома номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2004 йил 24 июндаги 293-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг (бундан буён матнда битирувчилар деб юритилади) умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш (бундан буён матнда мониторинг деб юритилади) тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
§ 1. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мониторинг ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда ДТМ деб юритилади) томонидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ташкил этилади ҳамда ўтказилади. Мониторинг ўтказиш муддати тўғрисида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари олдиндан огоҳлантирилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
2. ДТМ директорининг буйруғи билан мониторинг ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (бундан кейин ҳудуд деб юритилади) бўйича мониторинг гуруҳлари таркиби тасдиқланади.
§ 2. Мониторинг ўтказиш мақсади ва вазифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Мониторинг ўтказишнинг асосий мақсади ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатини мунтазам кузатиб бориш орқали битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифатига оид холис маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил қилиш ҳамда улар асосида хулосалар тайёрлаб, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ва таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилиши учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказини ахборот билан таъминлаш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
4. Мониторинг ўтказишнинг асосий вазифалари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандартлари талаблари асосида битирувчиларнинг ўқув режадаги умумтаълим фанларини ўзлаштириш даражаси ва сифати тўғрисида маълумотлар олиш, уларни таҳлил қилиш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифатига таъсир этувчи омилларни ўрганиш;
битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати кўрсаткичлари орқали таълим бериш ҳолатини ўрганиш, тайёрланаётган кадрлар сифати бўйича хулосалар тайёрлаш.
§ 3. Мониторинг ўтказиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мониторинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўтказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Мониторинг таълим муассасаларида ҳар йили май-июнь ойларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув режаларида белгиланган умумтаълим фанлари бўйича, таълим ва тайёрлов йўналишларини ҳисобга олган ҳолда учта фандан ўтказилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Мониторинг ўтказиш жараёни учун назорат турлари (тест синовлари, ёзма иш ва бошқалар) ДТМ томонидан белгиланади ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларига мониторинг бошланишидан икки ҳафта олдин маълум қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Мониторинг ўтказиш жараёнига гуруҳ раҳбари — ДТМ ходими раҳбарлик қилади. ДТМнинг вилоятлар бўйича вакиллари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари вакиллари мониторинг ўтказишда бевосита иштирок этади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
Мониторинг жараёнига мониторинг гуруҳи раҳбарининг таклифига биноан ДТМ томонидан белгиланган ва вазирликлар билан келишилган жамоатчи экспертлар ҳам жалб этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Мониторинг ўтказиш учун академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини танлаб олиш усулига ёндошилиб, бунда таълим муассасаларининг ҳудудий жойлашуви, таълим тили ва тайёрлов йўналишлари хусусиятлари эътиборга олинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Мониторинг ўтказиш учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маркази, туманлари кесимида) ихтиёрий (академик лицейлардан 1 та, касб-ҳунар коллежларидан йўналишлар бўйича 7 та) танланади ва мониторинг натижалари таҳлили асосида битирувчиларнинг таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати ҳақида хулоса чиқарилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Мониторинг ўтказиладиган туманлар ва таълим муассасалари тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида қуръа ташлаш йўли билан танлаб олинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
12. Қуръа ташлаш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
биринчи босқичда ҳудуд маркази ва туманлардан 2 таси танлаб олинади.
иккинчи босқичда таълим муассасалари танланади; бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудуд марказида фаолият кўрсатаётган 1 та академик лицей ва 1 та касб-ҳунар коллежи танлаб олинади;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
танлаб олинган 2 та туманлардан алоҳида-алоҳида қуръа ташлаш йўли билан ҳар бир тумандан соҳалар бўйича 3 тадан касб-ҳунар коллежлари танлаб олинади.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
Ҳудудларда туманлар, таълим муассасалари ва ўқувчилар сонига қараб бу рақамлар ўзгариши мумкин.
13. Танланган касб-ҳунар коллежларида мониторинг ўтказиш учун бир хил йўналишлар танланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Мониторинг ўтказиш жараёнида академик лицей ёки касб-ҳунар коллежининг тугалланган семестри бўйича битирувчиларнинг олган баҳолари ва таълим муассасаси тўғрисида маълумотлар аввалдан ДТМда тайёрланган жадваллар асосида олинади. Битирувчилар учун назорат (тест синовлари, ёзма иш ва бошқалар) ишлари, ўқитувчилар ва ўқувчилар орасида анкета-сўровлар ўтказилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Мониторинг гуруҳи томонидан таълим муассасасида ўзлаштириш кўрсаткичи ўртача бўлган 1 та битирувчи гуруҳ танланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Мониторинг жараёни бошлангунга қадар таълим муассасаси раҳбари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази вакиллари билан биргаликда мониторинг ўтказиладиган жойни, аудиториялар ва улардаги ўринлар сонини аниқлайди, мониторинг ўтказиш учун етарли шарт-шароитларни яратади. Ўқувчилар барча фанлардан тест синовлари ва ёзма ишларни бажаришлари учун ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ёки таълим муассасаси муҳри туширилган қоралама қоғозлар ва дафтарлар билан таъминланадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
17. ДТМда тайёрланган жадваллар (шакллар) таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига тўлдириш учун топширилади.
18. Битирувчилар тест синовлари ёки ёзма ишни бошлашдан олдин, ДТМда тайёрланган сўров-анкеталарини тўлдирадилар (сўровлар ўтказиш муддати 10—15 минут);
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Танланган гуруҳ битирувчиларидан ўқув режадаги умумтаълим фанларининг учтасидан Давлат тест маркази Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда назорат иши (тест ёки ёзма иш) ўтказади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
20. Ёзма иш ўтказиш учун:
аудитория раҳбари бошчилигида ёзма иш вариантлари ўқувчилар ёрдамида танланади ва тарқатилади ҳамда уларга тушунтиришлар берилади (15 минут);
ёзма ишларни бажариш соат 1000 да бошланади. Доскага ёзма ишнинг бошланиш ва тугаш вақти ёзилади;
барча фанлар бўйича ёзма ишлар учун ўқувчиларга 2 астрономик соат берилади (ҳар бир фан учун 40 минутдан);
ёзма иш топшириқлари бажарилгандан сўнг, ўқувчиларнинг ишлари аудитория раҳбари томонидан ҳар бир фан бўйича алоҳида-алоҳида йиғиб олинади ва барча битирувчилар гувоҳлигида алоҳида конвертга солинади ва муҳрланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёзма иш натижалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида жорий этилган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
Тест синовларини ўтказиш учун:
муҳрланган қутилар аудитория раҳбари томонидан икки ўқувчи иштирокида очилади ва ўқувчиларга саволлар китоби, жавоблар варағи тарқатилади;
аудитория раҳбари томонидан тест синовларини бажариш, жавоблар варағини тўлдириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади (15 минут);
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест синовлари соат 9.00 да (2-сменада соат 14-00 да) бошланади. Доскага тест синовларининг бошланиш ва тугаш вақти ёзилади;
(20-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
математика, физика, биология, кимё, информатика ва география фанларининг 1 та саволига 3 минут, қолган фанлардан 1 та саволга 2 минут вақт берилади, жавоблар варағини тўлдириш учун 15 минут қўшимча вақт ажратилади. Тест синовларига ажратилган вақт тугаётганлиги тўғрисида аудитория раҳбари ўқувчиларни огоҳлантириб туради;
(20-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
тест синовига берилган вақт тугагандан сўнг, саволлар китоби, жавоблар варағи аудитория раҳбари, кузатувчилар ва барча битирувчилар гувоҳлигида саналади, махсус конвертларга солинади ва муҳрланади.
Тест натижалари тўғри жавоблар самарадорлиги бўйича баҳоланади.
21. Назорат ишлари жараёнида битирувчиларнинг ўзаро гаплашиши, саволлар китоби ёки жавоблар варағини алмаштиришлари, ёрдамчи воситалардан фойдаланишлари тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ёзма иш ва тест синовлари ўтаётган хонага битирувчилар томонидан қоғоз, китоб, луғат ва уяли телефонлар олиб кириш ман этилади. Назорат ишлари бошлангандан кейин аудиторияга ҳеч ким киритилмайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
Тартибни бузган битирувчиларга нисбатан далолатнома тузилиб, аудиториядан четлаштирилади ва натижаларни ҳисоблашда инобатга олинади.
23. Аудитория раҳбари ва кузатувчилари тест синовлари ва ёзма ишлар бажарилиш жараёнида ўқувчилар олдига бориши ва саволларига жавоб беришлари тақиқланади. Битирувчилар ёзма иш ёки тест синовларини бажараётган вақтда танланган гуруҳларнинг фан ўқитувчилари ҳам бу жараёнда иштирок этадилар, улар алоҳида хонада ўқитувчилар учун мўлжалланган сўров-анкеталарини тўлдирадилар.
§ 4. Маълумотларнинг таҳлили
24. Таълим муассасаларидан олинган маълумотлар ДТМда таҳлил қилинади.
25. Ёзма ишлар, таълим муассасаларидан жалб этилган эксперт-ўқитувчилари томонидан ДТМ ходими кузатуви остида Давлат тест марказида текширилади ва натижалари таҳлил қилинади.
Ёзма ишлар фанлар бўйича алоҳида текширилади ва баҳоланади. Ёзма иш натижалари қайдномага кўчирилади.
26. Мониторинг жараёнида олинган маълумотлар, сўровнома натижалари асосида битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати кўрсаткичлари (фан қисмлари, таълим тури ва республика бўйича) статистик усуллар ёрдамида аниқланади ҳамда уларга таъсир этувчи омиллар ўрганилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Маълумотларнинг таҳлили асосида Республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати тўғрисида таҳлилий маълумотнома тайёрланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ ва 29-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1804-1, 30.06.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 347-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 19-сон, 167-модда; 2015 й., 26-сон, 347-модда)