29.04.2008 йилдаги ПҚ-847-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 29.08.2023
 LexUZ шарҳи
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Белгилансинки, солиқ солишдан бўшаган маблағлар, шунингдек, давлат улуши бўйича дивидендлар 1-иловага мувофиқ белгиланган тартибда етакчи лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари низом жамғармаларига давлатнинг қўшган ҳиссаси сифатида капиталлаштирилади.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Лойиҳалаш ишлари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.1.

Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари томонидан, шу жумладан лойиҳалаштирилаётган объектларнинг ишончлилиги ва фойдаланиш хавфсизлигини таъминлашга доир норматив талабларга риоя этилиши бўйича қатъий лицензия шартларини белгилашни инобатга олган ҳолда, айрим турдаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни лойиҳалаш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2008 йил 1 июнь

Давархитектқурилиш, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, етакчи лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари

1.2.

Инвесторлар томонидан лойиҳа-тадқиқот ташкилотларини хусусийлаштиришда ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажариш юзасидан уларнинг масъулиятини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таклифлар

2008 йил 1 июнь

Давлат мулки қўмитаси, Давархитектқурилиш, лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари

1.3.

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Низом

2008 йил 1 июнь

Давархитектқурилиш, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, етакчи лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари

1.4.

Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари ва улар ходимларининг лойиҳа ва лойиҳавий ечимлар сифати ва самарадорлиги учун масъулиятини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Таклифлар

2008 йил 1 сентябрь

Давархитектқурилиш, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

1.5.

Лойиҳалаш бўйича замонавий, илмий асосланган технологик регламентларни, шунингдек, лойиҳалаш жараёнларига халқаро стандартлар даражасидаги юқори технологияли услублар ва жиҳозларни қўллашни назарда тутувчи норматив ва стандартларни жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Лойиҳалаш бўйича технологик регламентлар, нормативлар ва стандартлар

2008 йил 1 декабрь, кейинчалик — доимий

Давархитектқурилиш, Фанлар академияси, Илм-фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, етакчи лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари

1.6.

Интеллектуал мулкни, шу жумладан лойиҳа-тадқиқот ташкилотларининг интеллектуал мулкини аниқлаш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Низом

2008 йил 1 июль

Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

1.7.

Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари учун олиб кириладиган технологик ускуналар турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаб, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасига тақдим қилиш.

Таклифлар

2008 йил 20 май

Давархитектқурилиш, етакчи лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш.

Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар

2008 йил 1 июнь

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги

II. Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари бошқарувини такомиллаштириш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар

2.1.

Давлат бошқаруви органлари ва иқтисодиёт тармоқларининг раҳбарлари ва юқори малакали мутахассислари орасидан етакчи лойиҳа-тадқиқот ташкилотларининг устав жамғармасидаги давлат улушини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакили этиб тайинлаш учун номзодларни Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссиясига тақдим қилиш.

Таклифлар

2008 йил 10 май

Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси билан келишган ҳолда

Етакчи лойиҳа-тадқиқот ташкилотларининг устав жамғармасидаги давлат улушини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакилларини тасдиқлаш ва улар билан ишончли бошқарув бўйича шартномалар тузиш.

Комиссия қарори

2008 йил 20 май

Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси

2.2.

Етакчи лойиҳа-тадқиқот ташкилотларининг кузатув кенгашлари таркибига давлатнинг ишончли вакиллари, шунингдек, ижро органлари раҳбарларини киритган ҳолда, кузатув кенгашларининг янги таркибини сайлаш учун акциядорлар (таъсисчилар)нинг умумий йиғилишлари ўтказилишини таъминлаш.

Акциядорлар (таъсисчилар)нинг умумий йиғилишлари

2008 йил 20 июнь

Давлат мулки қўмитаси, етакчи лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари

III. Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришдаги иштирокини фаоллаштириш

3.1.

Объектларни автоматик тарзда лойиҳалаштириш бўйича, шу жумладан илғор қурилиш услубларини ва қурилиш материалларининг янги турларини қўллашни назарда тутувчи унификациялаштирилган замонавий технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Тадбирлар

2008 йил 1 декабрь, кейинчалик — доимий

Етакчи лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари, ЎзААА, Давархитектқурилиш

3.2.

Иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник қайта жиҳозлаш ва янги ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш бўйича ўрта ва узоқ истиқболга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга доир асослантирилган таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таклифлар

2008 йил 1 октябрь, кейинчалик — ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг биринчи санасига қадар

Хўжалик бирлашмалари, етакчи лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш

Киритилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари йиғилишларида кўриб чиқиб, истиқболли лойиҳалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига тақдим қилиш.

Ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси комплекслари ва Раёсатининг йиғилишларида

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари

3.3.

Объектларни «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида топшириш бўйича яхлит бошқарув тизимини такомиллаштириш ва тўлиқ инжинирингни амалиётга жорий этишга доир таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш.

Таклифлар

2008 йил 1 июль

Давархитектқурилиш, етакчи лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари

3.4.

Саноатнинг базавий тармоқларида лойиҳаларни ишлаб чиқишга методик раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштиришни таъминлаш.

Тадбирлар

Доимий

«Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти, Давархитектқурилиш

3.5.

Лойиҳа-тадқиқот ташкилотларини рейтинг баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Тадбирлар

2008 йил 1 сентябрь

Давархитектқурилиш

3.6.

Амалга оширилган энг яхши лойиҳалар ва архитектура-лойиҳа ечимлари бўйича кўрик-танловлар ташкил қилиш.

Кўрик-танловлар

2008 йил 1 декабрь, кейинчалик — ҳар йили декабрь ойида

Давархитектқурилиш, етакчи лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари

IV. Лойиҳа-тадқиқот ташкилотларини профессионал тайёрланган юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш

4.1.

Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари раҳбарлари, бош муҳандислари ва бош архитекторларининг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий норматив ҳужжат

2008 йил 1 июнь

Давархитектқурилиш, етакчи лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари

4.2.

Лойиҳа-тадқиқот ташкилотларининг раҳбарлари, бош муҳандислари ва бош архитекторларини аттестациядан ўтказиш.

Аттестациядан ўтказиш

2008 йил 1 июль

Давархитектқурилиш

4.3.

Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг касбий даражасини ошириш, лойиҳалаш ишида изчиллик ва тажриба тўплашни таъминлаш бўйича методик кўрсатмалар ишлаб чиқиш.

Методик кўрсатмалар

2008 йил 1 июль

Давархитектқурилиш, етакчи лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари

4.4.

Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Тошкент давлат техника университети ва Тошкент кимё-технология институтининг раҳбарлари ҳамда соҳавий кафедралар мудирларини аттестациядан ўтказиш.

Аттестациядан ўтказиш

2008 йил 1 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Тошкент давлат техника университети ва Тошкент кимё-технология институти

4.5.

Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Тошкент давлат техника университети ва Тошкент кимё-технология институти, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларида техник йўналишлар бўйича кадрлар тайёрловчи бошқа олий таълим муассасаларининг ўқув режалари ва талабаларни ўқитиш дастурларини қайта кўриб чиқиш, бунда саноат, инфратузилма ва фуқаролик объектларини халқаро стандартлар ва лойиҳалаш ишининг ривожланиш тенденцияларига мувофиқ лойиҳалаштириш соҳасида замонавий фикрлайдиган, малакали мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш.

Ўқув режалар ва талабаларни ўқитиш дастурларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш

2008 йил 1 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, техника йўналишидаги олий таълим муассасалари, Давархитектқурилиш

4.6.

Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Тошкент давлат техника университети ва Тошкент кимё-технология институти, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларида техник йўналишлар бўйича кадрлар тайёрловчи бошқа олий таълим муассасалари талабаларининг амалиёт ва диплом лойиҳалари ҳимоясини бевосита лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари базасида ўтказиши тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Низом

2008 йил 1 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давархитектқурилиш

4.7.

Техника йўналишидаги олий таълим муассасаларининг давлат гранти асосида таҳсил олган ва ўқиш давомида юқори кўрсаткичларга эришган битирувчиларини Давархитектқурилишнинг ҳар йилги буюртманомалари асосида етакчи лойиҳа-тадқиқот ташкилотларига ишга юбориш.

Тадбирлар

Ҳар йили

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, техника йўналишидаги олий таълим муассасалари, Давархитектқурилиш

4.8.

Тошкент архитектура-қурилиш институтининг Қурилиш соҳасидаги менежерларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази қошида турли ихтисослик йўналишларида лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари мутахассислари малакасини ошириш бўйича доимий фаолият юритувчи курслар ташкил этиш тўғрисида таклифлар тайёрлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таклифлар

2008 йил 1 июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Давархитектқурилиш

4.9.

Тизимли асосда мутахассислар малакасини, шу жумладан етакчи хорижий илмий-лойиҳа марказларига юбориш орқали ошириш.

Тадбирлар

Доимий

Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари

 LexUZ шарҳи