24.04.2008 йилдаги ПҚ-843-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА КЎРСАТИЛАЁТГАН ХИЗМАТЛАР СИФАТИ УЧУН УЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиб ўтилсинки, республикада баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун зарур қонуний-ҳуқуқий база шакллантирилган, уни фаол ривожлантириш учун иқтисодий рағбатлантириш воситалари яратилган, лицензиялар бериш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни вақтда баҳоловчи ташкилотларнинг амалий фаолияти ўсиб бораётган замонавий талабларни қониқтирмаяпти. Баҳолаш ишлари бир қатор ҳолларда юзаки ва паст профессионал даражада ўтказилмоқда, хусусийлаштириладиган объектларнинг ҳақиқий қиймати ва кўрсатиладиган хизматларнинг сифати холисона баҳоланиши учун баҳоловчи ташкилотларнинг зарур даражадаги масъулияти таъминлаб берилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Баҳолаш фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ва мустақил баҳолаш тизимини янада ривожлантириш, баҳолаш хизматларининг профессионал савияси ҳамда сифатини ошириш, баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини тартибга солишнинг самарали усулларини татбиқ этиш, баҳолаш ишларининг натижалари ва холислиги бўйича уларнинг масъулиятини кучайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини таъминлаш соҳасида, энг аввало, баҳолаш ишларини тартибга солувчи стандартлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда татбиқ этиш, бажарилаётган баҳолаш ишларининг холислиги ва сифати устидан назорат ўрнатиш масалаларида олиб борилаётган ишлар қониқарсиз деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 2008 йилнинг 1 июлидан баҳолаш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагиларни:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари кўчар мол-мулкни баҳоловчи ташкилотлар — базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 1500 баробарига тенг миқдорда устав капиталига, шунингдек штатида камида иккита баҳоловчига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий комплекс сифатидаги корхонадан ташқари кўчмас мулкни баҳоловчи ташкилотлар — базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 2000 баробарига тенг миқдорда устав капиталига, шунингдек штатида камида учта баҳоловчига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнесни (мулкий комплекс сифатидаги корхонани, барча турдаги моддий ва номоддий активларни) баҳоловчи ташкилотлар — базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 2500 баробарига тенг миқдорда устав капиталига, шунингдек штатида камида тўртта баҳоловчига эга бўлиши шартлиги белгилаб қўйилсин.
(2-банднинг учинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг 1 сентябригача Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги Низомнинг талаб ва шартларига тўлиқ жавоб берувчи амалдаги баҳоловчи ташкилотларни белгиланган тартибда қайтадан рўйхатга олсин ва баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун уларга янги нусхадаги лицензиялар берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2008 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низомнинг талаб ва шартларига жавоб бермайдиган баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси ташкил этилишини назарда тутган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби тўғрисида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказишда очиқлик ва холисликни таъминловчи тартиб-қоидаларни такомиллаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари мазкур қарор талабларига мос равишда мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 24 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-843-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда баҳолаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг (кейинги ўринларда баҳоловчи ташкилотлар деб аталади) мақоми, вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Баҳолаш фаолияти дейилганда баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш объекти қийматини белгилашга йўналтирилган фаолияти тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Баҳоловчи ташкилот баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси аъзоси бўлган, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлган юридик шахс ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6261-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 06/21/6261/0667-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилот ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлишга ҳақли.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс баҳоловчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар баҳоловчи баҳоловчи ташкилотнинг штатида турса ёки баҳоловчи ташкилот у билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган бўлса, у баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолашни ўтказишга жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Баҳоловчи ташкилот ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6261-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотганҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 06/21/6261/0667-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Баҳоловчи ташкилотларнинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар баҳоловчи ташкилотларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш объекти қийматини Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва баҳолаш стандартларига мувофиқ белгилаш;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчилар томонидан баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ва уларнинг касбий савиясини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Баҳоловчи ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Баҳоловчи ташкилотлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш стандартларида белгиланган баҳолаш усулларини мустақил қўллаш. Бунда агар баҳоловчи ягона баҳолаш усулининг аниқ ва тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда асослантирилган холда қийматни баҳолашнинг битта усулидан фойдаланиши мумкин;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектни баҳолашни амалга оширишда буюртмачидан ҳужжатлардан фойдаланишнинг таъминланишини талаб қилиш, ушбу баҳолаш учун зарур бўлган тушунтиришлар ва қўшимча маълумотлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахслардан объектни баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни сўраб олиш. Кўрсатиб ўтилган ахборотни беришнинг рад этилиши баҳолашнинг ҳаққонийлигига жиддий таъсир қилган тақдирда баҳоловчи буни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни баҳолашни амалга оширишда қатнашиш учун фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бошқа баҳоловчи ва мутахассисларни жалб этиш;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи томонидан шартнома шартлари бузилган, баҳолаш объекти тўғрисидаги зарур ахборотнинг тақдим этилиши ёхуд шартномага мувофиқ иш шароитлари таъминланмаган ҳолларда баҳолашни амалга оширишни рад этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолияти билан боғлиқ бўлган профессионал хизматларнинг қуйидаги турларини кўрсатиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш, бизнес-режалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш жараёнини автоматлаштириш ва ахборот технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолияти соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини оммалаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилотлар томонидан ушбу Низомда назарда тутилмаган хизматлар кўрсатилишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилотлар қонунчиликка ва баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(8-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Баҳоловчи ташкилотлар қуйидагиларга мажбур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига риоя қилиш ва баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмасининг бирида доимий аъзоликда бўлиш;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш ишларини амалга ошириш учун шартнома тузишдан олдин буюртмачи талабига кўра баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзолиги тўғрисидаги маълумотни ва баҳоловчи (баҳоловчилар)нинг малака сертификатини кўрсатиш;
(9-бандда учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6261-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 06/21/6261/0667-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган холисона баҳолашга тўсқинлик қиладиган вазиятлар вужудга келганлиги оқибатида ўзининг баҳолашни амалга оширишда қатнаша олмаслиги тўғрисида буюртмачига хабар қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг сўровига кўра баҳолаш фаолиятини регламентловчи қонун ҳужжатлари талаблари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш давомида олинадиган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни баҳолаш жараёнида аниқланган унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан зарар етказилиши, шунингдек қонунчиликнинг бузилиши ҳолатлари тўғрисида мулкдорга ва (ёки) буюртмачига хабар қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган баҳолаш ишларининг натижалари бўйича баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар нусхаларининг баҳолаш ташкилотида уч йил мобайнида сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш давомида буюртмачидан олинган ахборотнинг ошкор қилинмаслигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчиларнинг ҳар йили малака ошириш курсидан ўтишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари сўровига кўра баҳоловчи ташкилотлар рейтингини баҳолаш учун ахборот тақдим этиш.
(9-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилотлар қонунчиликка ва баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.
(9-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Баҳоловчилар назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишларда ва бошқа тадбирларда фақат баҳоловчи ташкилотлар билан назорат органлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида тузилган шартномалар асосидагина мутахассислар сифатида қатнашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Баҳоловчига нисбатан қўйиладиган малака талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Баҳоловчининг малака сертификати жисмоний шахсга, агар у баҳоловчи ташкилот штатида турса ёки агар баҳоловчи ташкилот томонидан у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Баҳоловчининг малака сертификати талабгор томонидан малака имтиҳони муваффақиятли топширилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади. Малака имтиҳонини ташкил этиш, ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган маъмурий регламент билан белгиланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Баҳоловчининг малака сертификатини олишга талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) олий иқтисодий, юридик ёки техник маълумотга, баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида сўнгги беш йилда камида бир йил иш стажига эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёхуд олий маълумотга, сўнгги беш йилда мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида камида икки йил иш стажига эга бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хорижий давлатларда олинган олий маълумот ёки илмий даража белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасидаги маълумотга эквивалент деб эътироф этилган тақдирда эътиборга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари таклифлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилган дастур бўйича баҳоловчиларни тайёрлаш марказларида махсус ўқувдан ўтганлик тўғрисидаги сертификатнинг мавжудлиги, ўқув тугаган пайтдан бошлаб ҳужжатлар топширилгунгача ўтган вақт бир йилдан ошмаган тақдирда.
(13-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчининг халқаро сертификатига эга бўлган талабгорлар баҳоловчилар тайёрлаш марказларида махсус ўқувдан ўтмасдан малака имтиҳони топширишга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Баҳоловчининг малака сертификати 5 йил муддатга берилади ва унинг амал қилиш муддати беш йиллик муддатларга узайтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Малака сертификатига эга бўлган ҳар бир баҳоловчи малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари таклифлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилган малака ошириш дастурлари бўйича камида 40 соатлик малака ошириш курсларида ўқиши шарт.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Малака сертификати берилганлиги (малака имтиҳонидан ўтганлик) ва малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун талабгор (баҳоловчи) базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим тўлайди. Дубликатни қайта расмийлаштирганлик ва берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим тўланади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон) — 2021 йил 1 декабрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади ва улардан малака имтиҳонларини ўтказиш ҳамда баҳоловчининг малака сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлмаган ва баҳоловчининг баҳолашни амалга ошириш билан боғлиқ топшириқларини бажарадиган жисмоний шахс, баҳолаш ҳисоботини ҳамда баҳолашни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа расмий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқисиз, баҳоловчининг ёрдамчиси бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ёрдамчисининг меҳнат шартлари баҳоловчи ташкилот билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган тартибда тузилган меҳнат шартномасида белгиланади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчининг ёрдамчиси баҳолаш вақтида ўзи олган махфий маълумотларнинг ошкор қилинмаслиги учун шартномада белгиланган тартибда жавоб беради.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчининг ёрдамчиси сифатида ишланган вақт баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Баҳоловчи ташкилотлар ўз фаолиятида мустақилдир ва ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин, очиқ акциядорлик ташкилоти бундан мустасно. Баҳоловчи (баҳоловчилар) фақат битта баҳоловчи ташкилотнинг муассиси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан баҳолаш фаолиятини амалга ошириш, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилотлар вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Баҳоловчи ташкилотни баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган раҳбар бошқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари, кўчар мулкни баҳоловчи ташкилотлар штатида камида икки нафар баҳоловчига эга бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий комплекс сифатидаги корхонадан ташқари, кўчмас мулкни баҳоловчи ташкилотлар штатида камида уч нафар баҳоловчига эга бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнесни (мулкий комплекс сифатидаги корхонани, барча турдаги моддий ва номоддий активларни) баҳоловчи ташкилотлар штатида камида тўрт нафар баҳоловчига эга бўлиши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Баҳоловчи ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектларига Давлат хизматлари марказлари, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Баҳоловчи ташкилотлар баҳолаш фаолиятини ўзининг фуқаролик жавобгарлигининг суғурта полиси мажбурий равишда мавжуд бўлган тақдирда баҳолаш хизматлари кўрсатиш тўғрисида тузилган шартнома асосида амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Баҳолашни ўтказиш натижалари баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот билан расмийлаштирилади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳар бир бети баҳолашни ўтказган баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан имзоланади, баҳоловчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш бир неча баҳоловчилар томонидан ўтказилган тақдирда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш ҳақида ҳисобот тайёрлаш жараёнида улар бажарган ишлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Баҳоловчи ташкилотлар баҳолаш ишларини ўтказишга штатдаги баҳоловчиларни меҳнат шартномаси (контракти) асосида жалб этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилотлар баҳолаш ишларини ўтказишга баҳоловчи ташкилот томонидан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бошқа баҳоловчи ташкилотлар, баҳоловчилар ва мутахассисларни ҳам жалб этишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VI-боб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6261-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 06/21/6261/0667-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Баҳоловчилар малака сертификатларининг амал қилишини тўхтатиш ва уларни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қуйидагилар баҳоловчи малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчининг аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш давомида олинган маълумотларни мулкдор ёки баҳолаш буюртмачисининг рухсатисиз баҳоловчи томонидан учинчи шахсларга бериш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-хўжалик муносабатлари соҳасида муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутувчи қонуний кучга кирган суд ҳукми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Баҳоловчи малака сертификатининг амал қилиши уни тўхтатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6261-сонли Фармонига асосан чиқарилганҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 06/21/6261/0667-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Баҳолаш фаолиятини амалга оширишда баҳоловчи малака сертификатининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос берадиган қонун ҳужжатлари талабларининг бир марта қўпол равишда бузилишига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддаси талабларига риоя этмаслик;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни ва эксперт хулосасини нотўғри тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш ишларини ўтказишда олинган махфий ахборотни мулкдор ёки баҳолаш буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчининг назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказиладиган текширишларда ва бошқа тадбирларда шу баҳоловчининг ўзи штатида турадиган ёки у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган баҳоловчи ташкилот раҳбарининг тегишли буйруғисиз мутахассис сифатида қатнашиши.
(30-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Баҳоловчининг малака сертификати қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органининг малака сертификати бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги суд томонидан эътироф этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор баҳоловчининг малака сертификати берилган санадан бошлаб амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қонун ҳужжатларини бузганлик учун малака сертификатлари бекор қилинган ёки уларнинг амал қилиши тўхтатилган баҳоловчилар малака сертификатининг амал қилиши тўхтатилган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида малака сертификатини такроран олиш учун имтиҳонга қўйилмайди.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Баҳоловчининг малака сертификатини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Махсус ваколатли давлат органининг баҳоловчи малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларнинг жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Баҳоловчи ташкилотлар баҳолаш тўғрисида нотўғри ҳисобот тузиш оқибатида буюртмачига зарар етказганлиги учун унинг олдида Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Баҳолашни сифатли ёки зарур даражада ўтказмаганлик натижасида баҳолаш ишлари буюртмачисига етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда баҳоловчи ташкилотдан Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда ундириб олинади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Баҳоловчи баҳолашни сифатсиз ўтказганлик, тижорат сирини ошкор қилганлик ва баҳоловчи ташкилот учун зарар келтирган бошқа хатти-ҳаракатлари натижасида етказилган зарар учун баҳоловчи ташкилот олдида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IХ. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот маълумотларининг баҳолилиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Зарурат бўлганда, баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи ҳаққонийлигини текшириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш тўғрисидаги мазкур ҳисобот шартнома асосида бошқа баҳоловчи ташкилот томонидан экспертизадан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертизани ўтказган баҳоловчи ташкилот баҳолаш объектининг мавжуд қийматини баҳолаш тўғрисидаги мазкур ҳисоботнинг ҳаққонийлиги юзасидан такрорий баҳолашни (ўз баҳолашини) амалга оширмасдан ва ўз хулосасини чиқармасдан ўзининг холисона мулоҳазасини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу баҳолашни ўтказган баҳоловчи ташкилотнинг мазкур баҳоловчи ташкилот томонидан бажарилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни экспертизадан ўтказишга жалб этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни экспертизадан ўтказишнинг буюртмачиси олинган хулосага рози бўлмаган тақдирда ушбу баҳс суд томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Баҳолаш объектларини баҳолаш бўйича материалларни экспертизадан ўтказиш учун баҳсли вазиятларда суд органларининг сўровномаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда эксперт комиссияси тузилади.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ва баҳолаш тўғрисидаги мазкур ҳисобот юзасидан баҳоловчи ташкилот экспертизаси хулосасининг ишончлилигини аниқлаш учун баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси хулосаси фақат суд сўровномасига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот суд томонидан ҳаққоний эмас деб эътироф этилган тақдирда суд баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясидан баҳолаш объекти қиймати тўғрисидаги хулосани талаб қилишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Х-боб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6261-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 06/21/6261/0667-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда; 2012 й., 40-сон, 466-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; 2017 й., 22-сон, 411-модда; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 06/21/6261/0667-сон, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)